Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:34

PORTAL: Ариза ёзилганидан 3 ҳафта ўтиб, болалар майдончасини қуриш бошланди


Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 11-мавзе, 11-уйда яшовчи йигит (исмини очиқлашни истамади) 11 апрель куни президент Шавкат Мирзиеёвнинг виртуал қабулхонасига уй олдидаги қониқарсиз вазиятдан шикоят қилиб, ариза йўллади.

Президент порталига йўлланган ушбу ариза тақдирини биргаликда кузатамиз.

2 май: Болалар ўйнайдиган майдонча қурилиши бошланди

Президент порталига ариза ёзилганидан 3 ҳафта ўтиб, 11-уй олдига болалар майдончасини қуриш ишлари бошланди.

Бу ҳақда маълум қилган юнусободлик йигит ўз хабарига суратлар ҳам илова қилди:

"Бугун болалар учун качелялар олиб келишди. Болалар бирам хурсанд. Дарахтлар кесилди. Энди ички йўлакларни бетон қиларкан. Чироқлар ўрнатилди. Ҳамма ёқ ёп-ёруғ, чиройли бўлаяпти"

27 апрель: Прокурор ҳам келди

Юнусободлик йигитдан келган хабар:

"Бугун туман прокурори ўзлари шу ерда. Бу кетишда Шавкат Мирзиёев ҳам келиб қоладиёёёёёв!!!"

25 апрель: Ўзгаришлар бошланди

Порталга ариза ёзилганидан икки ҳафта ўтиб, юнусободлик йигит у яшайдиган уй олдида ўзгаришлар бошлангани ҳақида хабар қилди:

"Дом олдида шиддат билан ободонлаштириш ишлари бошланди, бугун шаҳар хокими, Юнусобод туман ҳокимининг ўзлари шахсан келиб кўрсатмалар беришди.

11 апрель: Ариза президент виртуал қабулхонасига йўлланди

"Тошкент шаҳридаги Чимкент йўлида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари кетаяпти. Кеча ўша жойдан ўтгандим. Домлар бўялиб, асфальтлар қилиниб, ёритгичлар янгиланаяпти. Сезиларли даражада ўзгаришлар қилинаяпти. Чунки 9 майда президент Мирзиёев шу маҳалладан ўтармиш.

Мен уйга келиб, президент порталига ёздим. "Ҳурматли, Шавкат Миромонович, сиздан илтимос бизнинг маҳаллага ҳам бир келинг. Бизнинг домларнинг олдига умуман қараб бўлмайди. Ачинарли аҳволда. Одам яшайдиган аҳвол эмас», деб ёздим.

Йўлаклардан юриб бўлмайди. Ариқларда сувлар туриб қолади. Болалар майдончаси йўқ. Болалар қаерда ўйнашини билмайди. Чиқиб фақат лой ўйнайди. Дарахтлар кесилмаган. Кейин домнинг орқасида эски-туски сотадиган бозорча қилиб олишган. У ерга ҳам одам қараб бўлмайди. Келиб кўришинглар мумкин. Масъул шахслар умуман эътибор бермайди.

"Ҳурматли президент, сиз қаердан ўтсангиз ўша жой обод бўлаяпти. Илтимос бизнинг маҳаллага ҳам бир кириб ўтинг. Зора бизнинг маҳалла ҳам яхши бўлиб кетса» деб ёздим президент порталига", дейди юнусободлик йигит.

У Озодликка ўзи яшайдиган уй олдидаги вазият акс этган суратларни ҳам жўнатган.

******************************************************************************

Муҳим эслатма: Президент Мирзиёев порталига йўлламоқчи бўлган шикоятингиз нусхасини Озодликка ҳам йўллашни унитманг! Аризангиз тақдирини биргаликда кузатамиз!

XS
SM
MD
LG