Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:56

"Бобомдан қолган 88 сўтихли ҳовлимни расмийлаштириб беришмаяпти"


- Президент портали, Бош вазир қабулхонаси, Бош прокуратура, Адлия вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси – хуллас, барча идораларга мурожаат қилдим, лекин масалам ҳал бўлмаяпти, - деди OzodMikrofonга жиззахлик 40 яшар Улуғбек Муродов.

Унинг иддао қилишича, маҳаллий раҳбарлар турли баҳоналар билан унга бобосидан мерос қолган 88 сўтихлик ҳовлини расмийлаштириб бермаяпти, натижада Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил, 21 июндаги қарори бажарилмаяпти.

Бахмаллик: Бобомдан қолган 88 сўтихли ҳовлимни расмийлаштириб беришмаяпти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:31 0:00
Бевосита линк


Ҳукумат 21 июндаги қарорини мамлакат президентнинг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 20 апрелдаги фармони ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилган эди.

“Шу қарор чиққанидан бери югураман, ҳокимнинг бир-икки қарориям чиқди. Биттасида ер майдони ҳажми бошқача кўрсатилиб қолди. Бошқа бир ҳужжатда отамнинг исми бошқача ёзилиб қолди, кадастр идораси қайд этиши керак бўлган қурилмаларни инобатга олмади, хуллас ишим битмаяпти”, деди Улуғбек Муродов.

Улуғбек Муродовдан битта оилада 88 сўтих ер бўлиши мумкинми, деб ҳам сўрадик.

- Биз томонларда ҳовлиси 1, 1,5 гектарлилар ҳам бор,- деди Улуғбек Муродов ва қуйидаги ҳужжатни жўнатди.

Бахмаллик Улуғбек Муратовга берилган далолатнома
Бахмаллик Улуғбек Муратовга берилган далолатнома

OzodMikrofon эшиттириши форматидан келиб чиқиб, Улуғбек Муродов билан ўтказилган суҳбатнигина берар экан, Озодлик у ўз иддаоларида мутлақо ҳақ демоқчи эмас.

Озодлик Бахмал туман ҳокимлигининг ҳам Улуғбек Муродовнинг ҳовлиси билан боғлиқ билдирувини эшитиш ва эшиттиришга тайёр.

XS
SM
MD
LG