Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:46

“Қизилқумцемент” касаначилик цехидаги 50 нафар тикувчи аëл ишсиз қолишдан хавотирда


Навоий вилоятидаги “Қизилқумцемент” корхонаси қошидаги касаначилик цехининг исми сир қолишини сўраган тикувчиси, корхона раҳбарияти бу цехни сунъий равишда йўқ қилиш учун, иш соатларини тенг яримга қисқартирганидан шикоят қилди.

“Қизилқумцемент”да тўрт мингдан ортиқ одам ишлайди. Президент Каримов даврида касаначиликни ривожлантириш учун корхона қошида иш кийими тикадиган цех очилган эди. Бу цехда қарийб 50 нафар тикувчи ишлайди. Энди корхона раҳбарияти бу цехни тугатмоқчи. 9,5 соатлик иш куни 4,5 соатга туширилди. Ойликлар ҳам тенг яримга камайди. Апрель ойида бошқа иш топиш учун икки ойлик муҳлат бериларкан. Шунча одам энди қаерга боради. Бошлиғимизнинг ўзини цехи бор. Айтишларича, энди иш кийимларини ўшанинг фирмаси тикар экан. Касаначилик билан қанча бева, ногирон аёллар ўз оиласини боқаётган эди. Энди эса ишсиз қолмоқда”.

“Қизилқумцемент” касаначилик цехидаги 50 нафар тикувчининг ишини олиб қўйишмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG