Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:01

Ëз арафасида Ўзбекистонда Coca-Cola ишлаб чиқариш яна тўхтади


2015 йил охирида Тошкентдаги йирик супермаркетлар ҳам тақчиллик боис Coca-Cola харидига чекловлар жорий қилган эди.
2015 йил охирида Тошкентдаги йирик супермаркетлар ҳам тақчиллик боис Coca-Cola харидига чекловлар жорий қилган эди.

Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, LTD ширкати ўз асосий чанқовбосди ичимлиги бўлган Coca-Cola ишлаб чиқариш линияларини тўхтатди. 1¸5 литрлик елим идишдаги ичимлик чиқариш тўхтатиши ортидан¸ улгуржи савдодаги 0¸25 литрлик Coca-Cola яшигининг нархи 19400 сўмдан бирданига 31 минг сўмга кўтарилди. Озодлик боғланган завод расмийси таъмирлаш деб аталаëтган жараëннинг қанчага чўзилишини билмаслигини эътироф этди.

Озодликка маълум бўлишича¸ Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, LTD ширкатининг Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги мегазаводи¸ шунингдек¸ Наманган ва Урганчдаги ишлаб чиқариш корхоналаридаги Coca-Cola чиқариш линиялари ишдан тўхтаганига бир ойча бўлади:

- Баклашкада умуман Coca чиқармаяпмиз. Наманган ҳам¸ Урганч ҳам тўхтаб қолган. Кичкина шида идишдагиси чиқаяпти бизда (Бектемирдаги заводда -таҳр.). Лекин унинг бир яшигига бир блок BonAqua ва бир блок Ice Tea қўшиб олиш керак. Маҳсулот йўқ бўлгани учун ҳозир янги шартномалар ҳам қилинмаяпти. Асосий маҳсулотимиз баклашкадаги Coca эди¸ ҳозир у йўқ. Линия реконструкция бўлаяпти. То линиялар қайта ишга тушмагунча¸ баклашкада Cola чиқмайди. Реконструкция қачон тугашини биз ҳам билмаймиз¸ деди Озодлик суҳбатлашган Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, LTD ширкатининг Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги мегазаводи расмийси.

Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 30 даражадан ошиб¸ энг бозорбоп чанқовбосди ичимлик саналадиган Coca-Cola ишлаб чиқариш тўхтагани ортидан мамлакат бозорларида қаҳатлашган Coca-Cola нархи кескин кўтарилди.

“Coca-Cola ичимлиги бирдан қимматлашиб кетди. Кимлардир завод вақтинча ишламаяпти¸ дейди. Завод нархи бир яшиги 19 400 минг сўм бўлса¸ оптомда кеча 31 мингга чиқиб кетди. Оптовиклардан сўрасам¸ бизга завод зўрлаб банаква (BonAqua) ва чой ичимлигини қўшиб бермоқда¸ дейди. Бир ой олдин оптовиклар 21 мингдан сотишарди. Ҳозир баклашкадаги умуман чиқмаяпти. Нарх кўтармайдиган бўлиб кетди”¸ дейди салқин ичимликлар чакана савдоси билан шуғулланувчилардан бири.

Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston ширкатининг Бектемирдаги вакили кичик шиша идишларда Coca ичимлиги ишлаб чиқариш давом этаëтганини таъкидлаганига қарамай¸ завод дистрибюторларидан бири¸ Ўзбекистонда бу ичимлик чиқариш умуман тўхтаганини билдирди:

- Тошкентдаги завод омборида қолган шиша идишдаги колаларни ҳозир сув ва чой қўшиб сотаяпти. Ишлаб чиқариш вообше тўхтаган. Тошкент бозорларидан топса бўлар¸ лекин вилоятларда шишадагиям¸ баклашкадагиям йўқ. Қачон чиқишини бизга айтишмаяпти¸ деди Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston ширкатининг жанубий вилоятлардан биридаги филиали ходими.

2015 йил ноябрида ҳам Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston ширкати Coca-Cola ишлаб чиқаришни тўхтатгани ортидан¸ янги йил арафасида маҳсулот нархи кескин ошгани кузатилган эди.

Facebookдаги Потребитель.уз саҳифасида айрим истеъмолчилар Coca-Cola харидига Тошкент супермаркетларида шу кунларда жорий этилган чекловларга эътироз билдирди..
Facebookдаги Потребитель.уз саҳифасида айрим истеъмолчилар Coca-Cola харидига Тошкент супермаркетларида шу кунларда жорий этилган чекловларга эътироз билдирди..

Ҳар йил такрорланадиган бундай тўхташлар одатда “профилактика”¸ “реконструкция” сифатида тақдим этилади ва бундай “танаффус” пайтида заводнинг ўз омборидаги Coca-Colaга бозори юришмаган бошқа ичимликларини қўшиб¸ улардан қутулгани кузатилади.

Айни пайтда¸ ўтмишда Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston ширкатининг заводга ҳуқуқ тизимлари томонидан уюштирилган рейдлар пайтида ҳам фаолиятини вақтинча тўхтатгани кузатилган эди.

Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, LTD маркази Атлантада жойлашган Coca-Cola ширкатининг франчайзи ҳисобланади.

Ўзбекистонда 1993 йилдан фаолият бошлаган бу ширкат аввалига президентнинг қудаси¸ АҚШ фуқароси Мақсудийлар оиласига қараган бўлса¸ Гулнора Каримова Мансур Мақсудий билан ажрашганидан кейин¸ бу ширкатни тўлиғича ўз назоратига олгани айтилади.

Узоқ йиллар Каримова назоратида бўлиб келган Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston ширкатининг икки собиқ бошқарувчиси Алишер Эргашев ва Шоҳруҳ Собиров¸ қолаверса ҳужжатларда ширкатнинг расмий эгаларидан бири бўлган Гаяне Авакянлар бугунга келиб Ўзбекистон прокуратураси томонидан оғир иқтисодий жиноятларда айбланиб¸ суд томонидан қамоққа ҳукм қилинган.

Гулнора Каримованинг ҳам махфий тарзда суратда судланиб¸ уй қамоғида сақланаëтганига оид норасмий хабарлар фонида¸ ҳозирда Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston ширкатининг асл эгалари кимлиги жамоатчиликка сир бўлиб қолмоқда.

XS
SM
MD
LG