Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:01

OzodMikrofon: "Трансгендер аёлман, лекин мени бесоқолбозликда айблашмоқда"


М.Е 22 ёшда, Москвада жарроҳлик амалиётини ўтказиб, аёлга айланмоқчи
М.Е 22 ёшда, Москвада жарроҳлик амалиётини ўтказиб, аёлга айланмоқчи

Ўзини аёл киши деб билувчи трансгендер Тошкент шаҳар, Юнусобод туман ИИБ терговчилари унинг устидан бесоқолбозлик айблови билан жиноят иши очганидан Озодликка шикоят қилди.

22 яшар М.Е.нинг айтишича, ички ишлар ходимлари у ва унинг 28 яшар йигитини октябрь ойи охирида Жиноят кодексининг 120- моддаси (Бесоқолбозлик) бўйича айблаб, ишни туман прокуратурасига ўтказган.

Бироқ, ўзини аёл деб билган М.Е. бу айбловни унга нисбатан "асоссиз", деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида бесоқолбозлик - "эркакнинг эркак билан зўрлик ишлатмасдан жинсий эҳтиёжини қондириши" деб таърифланган.

"Эркак киши эмасман"

М.Е ички ишлар ходимларининг эътиборига ўз йигити устидан шикоят қилганидан кейин тушганини айтади.

"Бир бола билан танишдим, яшай бошладим сентябрь ойида. Ўн кундан кейин менга қариндошимдан 300 доллар келди. У пулни олди. у кўчада мени уриб, телефоним ва пулларимни ўғирлаб кетди. Кейин мен милицияга мурожаат қилдим," дея ҳикоясини бошлади М.Е.

М.Е.нинг сўзларига кўра, унинг Ж. исмли 28 яшар йигитини ички ишлар ходимлари қўлга олишади ва унга нисбатан "танага шикаст етказиш" айблови билан жиноят иши қўзғайди.

Шу билан бир вақтнинг ўзида М.Е.нинг устидан ҳам жиноят иши очилади.

"Тергов пайтида мени чақириб яна битта иш очишди. Терговчи: "сенга ва йигитингга 120 статья очилди," деди. "Қайси асосда иш очаяпсизлар?" деб сўрасам, "бу йигит билан бўлганингизни ўзингиз айтдингиз," дейишди. Лекин мен терговчига "мен эркак киши эмасман, транссексуалман," дедим.

Бироқ, М.Е.нинг айтишича, тиббий кўрик унинг эркак эмаслиги тўғрисида хулоса чиқарган.

"Лекин, мен ўзимни аёл киши ҳисоблайман. Ўшандан кейин мен Соғлиқни сақлаш вазирлигига бордим ва улар мени текширувга юборишди. Комиссия менинг гормонларимни текшириб, "эркакликдан ҳеч нима йўқ, операцияга тайёр," деган хулосага келди," дейди М.Е.

У ўз сўзининг исботи сифатида Сурхондарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли Жарқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи имзоси билан битилган маълумотномани тақдим этди.

Шифокор маълумотномаси
Шифокор маълумотномаси

Маълумотномадан М.Ега "транссексуализм" ташҳиси қўйилганини кўриш мумкин.

Бироқ, трансгендер ички ишлар ходимлари у тақдим этган ҳужжатни инобатга олмай, қўзғатилган жиноят ишни Юнусобод туман прокуратурасига ўтказганини айтди.

Озодлик мухбирининг Юнусобод ИИБдан М.Е. илгари сурган иддаолар юзасидан изоҳ олиш уринишлари ҳеч қандай натижа бермади.

"Эркак бўлиб туғилганман, лекин..."

Асли термизлик трансгендер ёшлигидан ўзини аёл ҳисоблаганини айтади.

"Эркак бўлиб туғилганман. Аммо, ўспиринлик пайтимда кўкракларим ўса бошлади худди қизларникига ўхшаб. Ҳеч қандай таблеткаларсиз, гормонларсиз кўкрагим размери 2,5га ўсди," дейди М.Е.

У оила аъзолари, жумладан отаси ва онаси уни аёл ҳисоблашларини айтди.

М.Е. келгуси ойларда Москвага бориб, жарроҳлик амалиёти ўтказиш ва тўла аёлга айланиш нияти борлигини билдирди.

ЛГБТ

Ўзбекистон лесбиян, гей, бисексуал ва трансгендерлар (ЛГБТ) ҳақида, одатда, гапирилмайди. Бинобарин, кўпчилик улар ҳақда аниқ тасаввурга эга эмас.

Ўзбекистонда эркаклар ўртасидаги бесоқолбозлик ҳамон жиноят, деб кўрилади ва бу учун уч йилгача қамоқ жазоси кўзда тутилган.

Аммо Ўзбекистонда қонунан лесбиян аёллар жазоланмайди.

Хьюман Райтс Уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг Ўзбекистонга оид 2017 йилги ҳисоботига кўра, Ўзбекистонда ЛГБТ вакиллари “чуқур илдиз отган гомофобия ва таҳқирлашларга рўбарў бўлади”.

XS
SM
MD
LG