Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:44

Қиз бола бўлиш орзусида юрган Эрбўлат иқрори


Қорақалпоғистоннинг Нукус шаҳрида яшовчи 22 ёшли Эрбўлат Ўзбекистонда ўзи мансуб бўлган жинсий озчилик вакилларига нисбатан тоқатсизлик ва камситишлар туфайли узоқ мамлакатларга қочиб кетиш ва жинсини ўзгартириш ниятида эканини айтди.

Нукус шаҳридаги шифохоналарнинг бирида массажчи бўлиб ишловчи Эрбўлат Озодлик билан суҳбатда эркак бўлиб туғилганидан афсусда эканини таъкидлайди.

–Энг оҳирги танловим жинсимни ўзгартириш. Ҳамма нарсадан чарчаб кетдим. Бу ёғига чидай олмайман, - дейди Эрбўлат Озодлик билан суҳбатда.

Ўзбекистонда одам жинсини ўзгартириш амалиëтига қонунан изн берилмайди.

Икки йил аввал тошкентлик 25 ёшли йигит Ватанида ўз муаммосини ҳал қилиш имкони йўқлиги сабаб Қирғизистонга бориб жинсини ўзгартирган эди.

Қирғизистонлик шифокорлар ўшанда одам жинсини ўзгартириш бўйича Марказий Осиё тарихида илк жарроҳлик амалиётини ўтказишган эди.

- Қанийди менга ҳам хорижда операцияга ёрдам берадиган одам топилса, - дейди Эрбўлат.

“Гейсан” деган тавқи ланъат остида

Эрбўлат гей бўлгани учун ёшлигидан камситиш, мазах қилиш ва хўрликларга дуч келгани ва хозир ҳам жинсий ориентацияси сабаб муқим иш тополмаётганини айтади.

– Ҳаммаси беш-олти ёшларимдан бошланди. Аёлларни кийимларига ҳавас қилар эдим. Кейин мактабга бордим. Ҳамма устимдан кулар эди, мазах қилар эди. Коллежда ҳам шундай камситишларга дуч келдим. Эркаклар мен билан дўст бўлишни истамасди. Қизларга эса мени кўнглим йўқ. Коллежни тугатиб икки йил ишсиз ўтирдим. Бир ҳафта ишлайман, характеринг тўғри келмайди, деб бўшативоришади. Ҳозир клиникада соатбай массажчи бўлиб ишлаяпман, - дейди Эрбўлат.

Ўзбекистонда гей ва лесбиянларга нафрат билан қараш ҳали ҳам кучли, жинсий ориентацияси сабаб уларнинг мунтазам камситилиши одатий холдир.

Бундан ташқари ушбу мамлакатда гомосексуализм жиноят даражасига кўтарилган.

Эрбўлат эса ёнида доимий эркак ҳуштори бўлишини истайди. Ўзбекистондек давлатда эса бу имконсиз.

- Бизни мамлакатда 15 фоиз одам мени аҳволимни тушунади, қолгани тоқатсиз. Мени ўзимга “одам бўлмайсан сен” деб айтиб кетганлар ҳам бўлди. Ҳозир энди оҳирги чора жинсимни ўзгартириш бўляпти, - дейди Эрбўлат.

Гомосексуализм ўзбеклар учун жирканч"

Ўзбекистон Жиноят Кодексида "бесоқолбозлик" сифатида таснифланган гомосексуализм ўртача оғирликдаги жиноят саналади ва гомосексуализм билан шуғулланган фуқаролар 3 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинишлари мумкин.

Ўзбекистонда гомосексуалистлар жамоат нафратидан қўрққани боис¸ ўз жинсий ориентацияларини очиқ айта олишмайди.

- Европада яшашни хоҳлардим. Ўзбекистонни ёмон кўрмайман, лекин Европада мени камчиликларимни тўғри қабул қиладиган инсонлар бордир, деб ўйлаяпман-да. Бизни мамлакатимизда ёки бошқа қўшни давлатларда гомосексуализм қораланади. Лекин, бундай қараса гомосексуалист одамлардан кўра бошқаларни қўлидан кўп жиноятлар қилиняптику. Гомосексуалистларни бутунлай қоралаб ташлаш нотўғри, -дейди Эрбўлат.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ўз чиқишларидан бирида “гомосексуализм ўзбеклар учун жирканч” деб таъкидлаган эди.

Эрбўлотни ўзи ҳам гомосексуализм ўзбеклар зеҳниятига ёт экани ва гей бўлишликни бошқаларга раво кўрмасилигини айтади.

- Менталитет, динимиз йўл қўймайди. Мусулмончиликка тўғри келмайди. Насроний динида ҳам бу қораланади. Ҳеч кимга буни раво кўрмайман, ҳеч кимни боласи ёки қизи гомосексуализмга қизиқмасин, - дейди Эрбўлат.

Қиз бола бўлишни истаган Эрбўлат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:06:37 0:00
Бевосита линк

Эркак бўлиш орзусида юрган Нодира

Бундан аввал Озодлик эркакка айланиш орзусида юрган Нодира исмли аёл билан суҳбатлашган эди.

Суҳбатдош ўз ичида эркак бўлиш истаги¸ эркакка айланиш орзуси борлигини аниқ тиниқ англаб етганида ўттиз ëшга бориб қолган эди

Ўрта мактабни тугатгач Нодира ўқишни давом эттирмади. 19 ëшида уни эрга беришди. Уч йил ўтиб, ажрашганини айтган Нодира, уч йиллик турмуши азоб ва уқубатдан иборат бўлганини айтди.

-Тушларимда аëл билан жинсий алоқа қилиб чиқаман. Лекин ўнгимда бундай ишни қилган эмасман. Лекин қизларни севаман. Биттасини ҳаëлимда севиб юрган эдим¸ эрга тегиб кетди. Ўзбек санъаткорларидан Дилноза Қубаевани ҳаëлан севаман. Лекин уларни ичимда севиб¸ тушимда секс қилиб юравераман. Уларга юрак ютиб сени севаман¸ бирга яшайлик дея олмайман. Қандай айтаман¸ мен аëл киши бўлсам. Шунинг учун ҳам жинсимни жарроҳлик амалиëти йўли билан алмаштириб битта гўзал қизга уйланиб олмоқчиман¸ шунга ëрдам беринглар, деган эди Нодира.

Эркак бўлишни орзу қилаётган андижонлик Нодира
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:06 0:00
Бевосита линк

Википедияга кўра, жинсни ўзгартириш бўйича дунёдаги энг биринчи амалиёт 1931 йили ўтказилган.

Шуниси қизиқки, жинсни ўзгартириш амалиётлари Эронда кенг ёйилган. Жинсни ўзгартириш амалиётларига Эрон Ислом республикаси раҳбари Оятуллоҳ Хомейний 1980 йили махсус фармон билан рухсат берган.

Мазкур амалиёт нархи 10 минг доллардан 40 минг долларгачадир.

Шифокорлар эркакни қизга айлантиришдан кўра қизни эркакка айлантириш амалиёти қийин кечишини айтишади.

XS
SM
MD
LG