Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:28

Собиқ ҳоким Жўраев иши: Судланувчилар ИИВ ертўласида, суд ёпиқ ўтмоқда  


Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туробжон Жўраев
Самарқанд вилояти собиқ ҳокими Туробжон Жўраев

11 февралда Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида Самарқанд вилоят собиқ ҳокими Туроб Жўраев ва унинг шериклари иши бўйича ёпиқ ўтаётган маҳкаманинг навбатдаги мажлиси бўлди.

Судланувчилар яқинларига кўра, беш судланувчидан иккиси ҳибсдан чиқарилган, қолган уч киши Ички ишлар вазирлиги ертўласида сақланмоқда.

Ёпиқ суд

Озодликка боғланган судланувчиларнинг яқинларига кўра, Туроб Жўраев иши бўйича маҳкама январь ойида бошланган, шу пайтгача 6 та суд мажлиси ўтган. Жиноят ишида давлат сирларига оид қисмлар мавжудлиги боис иш судда ёпиқ тартибда кўриб чиқилмоқда.

"Суд умуман ёпиқ ўтаяпти. Адвокатлардан ташқари ҳеч ким, судга кира олмайди. Адвокатларга қўл қўйдириб олган, кетаётган суднинг тафсилотлари ҳақида информация бера олмайди. Умуман информация йўқ", деди судланувчилардан бирининг яқини хавфсизлигини ўйлаб, исмини очиқламаслик шарти билан.

Жўраев ва унинг тўрт шериги

Туроб Жўраев ва Самарқанд вилоят ҳокимлигининг яна 4 мулозими 2018 йилнинг 10 июль куни ҳибсга олинган эди.

Бош прокуратура жиноят ишларини тергов қилиш бошқармаси Туроб Жўраев ва унинг жиноий шерикларига оид ишни 27 ноябрда судга оширган.

Судланувчилар ЖКнинг 167-моддаси (Мол-мулкни талон тарож қилиш), 205-моддаси (Мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 206-модда (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш), 210-модда (Пора олиш), 243-модда (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) каби моддалари бўйича айбланмоқда.

Жиноят иши материалларига кўра, Самарқанд вилоят ҳокимлигининг беш мулозими 2017-2018 йилларда жами 2 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдорда пора олиб, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган.

Хусусан, Самарқанд вилоят ҳокими, Олий Мажлис сенатори бўлган Туробжон Жўраевнинг 1 850 000 АҚШ доллари миқдорида пора олгани ва мазкур маблағ унинг хизмат сейфидан далилий ашё сифатида олинганига оид фактлар мавжудлиги жиноят иши материалларида келтирилгани айтилди.

Беш судланувчидан иккиси озод қилинди

Судланувчилардан бирининг яқинига кўра, 10 июль куни Самарқанд вилоят ҳокими Туроб Жўраев билан бирга ушланган юқори лавозимли беш мулозимнинг икки нафари судга яқин ҳибсдан чиқарилган.

"Туроб Жўраевнинг ўзи ҳибсда, унинг ёрдамчиси Ботир Хўжақулов ва қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хўжақулов МВДнинг подвалида. Қурилиш ишлари бўйича ўринбосар Ўткир Абдуллаев ва ҳокимликда ишлайдиган Тўлқин Сулаймонов судга яқин қўйиб юборилди. Улар иккаласи судга очиқдан қатнаяпти", деди судланувчилардан бирининг яқини.

Туроб Жўраев ва унинг шерикларига нисбатан жиноят иши халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 2018 йил 13 июль куни ўтказилган навбатдан ташқари сессиясида иштирок этган Бош вазир А.Арипов ва Давлат хавфсизлик хизмати раиси И.Абдуллаевлар кўрсатмасига асосан қўзғатилган.

13 июль куни Самарқанд вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари йиғинида Туроб Жўраев жиноий ҳатти-ҳаракатларига оид видеоматериал намойиш қилингани ҳақида бевосита ушбу мажлис иштирокчилари Озодликка хабар қилган эди.

Айни шу куни Ўзбекистон Бош прокуратураси Facebookдаги расмий саҳифасида ҳуқуқ тизимлари томонида икки йирик коррупцион схема (жумладан, Туроб Жўраев)га чек қўйилгани ҳақидаги видеоматериал эълон қилган эди.

Бош прокуратуранинг Самарқанд собиқ ҳокими ҳақида намойиш этган фильми
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:22 0:00

Бу видеоматериал Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизматининг Facebook саҳифасидан олинди.

XS
SM
MD
LG