Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:11

Қурултой: "Бобомурод воқеаси - эски мухолифатга янги зарба"


Eltuz.com нашридаги карикатура
Eltuz.com нашридаги карикатура

Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида журналист Солижон Абдураҳмонов ва ҳуқуқ фаоли Аъзам Фармоновнинг озод қилингани фонида икки журналист ва бир ëзувчининг қўлга олингани муҳокама қилинди.

Ўткан ҳафтада Ëзувчи Нурулло Отахонов ва журналист Бобомурод Абдуллаев конституциявий тузумга тажовузда айбланиб қўлга олинди. Шунингдек Ўзбекистон сўровига кўра¸ журналист Нарзулла Охунжонов товламачиликда айбланиб Киевда ҳибсга олинди.

"Қурултой" қатнашчилари бу қамоққа олишларни Ўзбекистон МХХсининг “Мирзиëев учун саҳналаштирган спектакли” деб аташди.

Мухолифатдаги “Бирлик” партияси марказий кенгаши аъзоси¸ журналист Анвар Усмон Бобомурод Абдуллаевга қўйилган айбларни “эски мухолифатга берилган янги зарба” деб атади.

Қурултой эшиттириши: Уч одам чиқди-уч одам кирди.
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:30:15 0:00

Айни пайтда¸ Озодликка маълум бўлишича¸ БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шоҳид етакчилигидаги делегациянинг 2-12 октябрь кунлари Ўзбекистонга қилаëтган сафари арафасида Россиядан Ўзбекистон сўрови билан олиб келинган яна бир ҳуқуқ фаои Махсуд Абдужабборов ҳам озод этилган.

XS
SM
MD
LG