Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:58

OzodMikrofon: "Шофиркон туман ҳокимлиги суд қарорини писанд қилмаяпти"


Суд Шофиркон туман ҳокимлигини Улуғбек Камоловга тегишли дўконни ноқонуний бузган деб топган.
Суд Шофиркон туман ҳокимлигини Улуғбек Камоловга тегишли дўконни ноқонуний бузган деб топган.

Бухоролик Улуғбек Камолов Шофиркон туман ҳокимлигини суд қарорини бажармаётганликда айблади.

Улуғбекнинг OzodMikrofonга мурожаат қилиб айтишича, икки ой аввал суд ҳокимликни унга тегишли дўконни ноқонуний бузганликда айбдор деб топган ва ҳокимлик зиммасига Улуғбек Камоловга товон пули тўлашни юклаган.

Бироқ “икки ойдирки, ҳокимлик суд қарорини беписанд қолдириб келмоқда”, дейди Улуғбек Камолов.

Улуғбек Камоловнинг Озодлик билан суҳбатда айтишича, жорий йил 20 июнь куни ўтган маҳкамада Шофиркон туман ҳокимлигининг унга тегишли дўконни бузиш борасидаги қарори ноқонуний деб топилган:

- Бухоро вилоят Шофиркон туман ҳокимлигини ўзимга тегишли бинони ноқонуний тарзда бузишгани учун судга бергандим. Бинони 2018 йилнинг 6 мартида бузишган. Бу бино аралаш моллар савдо дўкони эди, унинг 402 квадрат метр майдони ва 136 квадрат метрли ертўласи бор эди. Судда ютиб чиқдим. Суд қарорида айтилган, “Шофиркон туман ҳкоимлигига бир ой муддат ичида Камолов Улуғбек Раҳматуллаевичга тегишли бўлган бино ва иншоотларнинг бозор қийматини аниқлаб, унга компенсация тўлаб бериш белгилансин” дейилган.

Улуғбек Камоловга тегишли дўкон. Ҳокимлик бузиб ташлашидан олдин олинган сурат.
Улуғбек Камоловга тегишли дўкон. Ҳокимлик бузиб ташлашидан олдин олинган сурат.

Улуғбек Камолов томонидан Озодликка жўнатилган суд қарори нусхасида ёзилишича, Шофиркон туман ҳокими Ф.Турсуновнинг 2018 йил 10 март кунидаги Камолов Улуғбекка тегишли дўконни бузиш борасидаги қарори ҳақиқий эмас деб топилган.

Улуғбекка кўра, суд қарори 11 июль куни кучга кирган, бироқ орадан икки ойдан зиёд вақт ўтсада, ҳокимлик унга товон пулини тўламаган:

- Суд қарорига кўра, ҳокимият менга 11 августгача товон пулини тўлаши керак эди. Бироқ ҳокимият томонидан ҳеч қанақа ҳаракат амалга оширилмади. Бирор марта телефон ҳам қилишмади. Умуман ҳеч нарса қилишмади. Менга етказилган зарарни қоплашини сўрайман. Лекин ҳокимлик тўлаб бермаяпти. Ўзи мен бу бинони сотиб, пулига ўғлимни даволатмоқчи эдим. Кичкина ўғлим ногирон. Ҳокимлик тезроқ пулни берса, ўғлимни даволатишни бошлардим.

Улуғбек Камолов билан суҳбатни қуйида тўлиқ тинглашингиз мумкин:

Улуғбек Камолов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:14 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG