Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:37

Мирзиëев ўз ўринбосарини бўшатиб¸ “Нархоз”га қайта ректор қилди


Баҳодир Ходиев.
Баҳодир Ходиев.

Атиги 9 ой давомида Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари бўлиб ишлаган Баҳодир Ходиев бу лавозимидан бўшатилиб¸ 16 майдан бошлаб ўзи 2006-2010 йилларда ректорлик қилган Тошкент Давлат Иқтисодиëт университетига қайтди. Озодлик манбаларига кўра¸ Ходиев эски кабинетига Бош вазир Мирзиëев ҳамроҳлигида қайтган.

Тошкент Давлат Иқтисодиëт университети (ТДИУ) ректорати ходими¸ Баҳодир Ходиевнинг 16 май кунидан бошлаб янги ректор сифатида расман иш бошлаганини тасдиқлади.

Шунингдек¸ расман тасдиқланган маълумотга кўра¸ Ходиев Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозимидан озод этилган.

17 май куни Ўзбекистон Республикаси ҳукумат порталининг Вазирлар Маҳкамаси комплексларига оид қисмида¸ Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплекси раҳбари лавозими бўш қолгани кўрилади.

Бу лавозим 2015 йил июлида янги ташкил этилган ва унга 2014 йилда президентнинг илм-фан¸ маориф ва маданият бўйича маслаҳатчиси бўлиб ишлаган Баҳодир Ходиев тайинланган эди.

Озодликка Иқтисодиëт университети ўқитувчиларидан бири томонидан юборилган маълумотга кўра¸ Ходиевнинг олти йил давом этган баланд парвоздан кейин 16 май куни айни университетга ректор бўлиб қайтиши кўпчилик¸ ҳатто ТДИУ ректори Маҳмуджон Болтабоевучун ҳам кутилмаган янгилик бўлган.

Шахси очиқланмаган манба иддаосича¸ Ходиев ўз эски лавозимига шахсан Бош вазир Шавкат Мирзиëев ҳамроҳлигида қайтган:

Йиғиштириб олиниши керак нарсалар дарров йиғиштирилди¸ қаердандир бир неча минг гул¸ юзлаб дарахт олиб келиниб¸ шошиб-пишиб ўтқазилди. (Хориж давлатларининг супер спецслужбалари ҳам бу қадар оператив ишлаб¸ ТДИУни бу қадар тезликда ясантира олмас эди...) Университетнинг собиқректорига айланган Махмуджон Болтабоев нормал иш топиш учун Бош вазирга ўзини яхши хизматчи қилиб кўрсатиши керак эдида”¸ дейилади ўзини Иқтисодиëт университети ўқитувчиси сифатида тақдим этган манба томонидан йўлланган мактубда.

Баҳодир Ходиев мақомининг пасайтирилиши арафасида Ўзбекистон янгиликларини ëритувчи рус тиллик айрим хориж сайтларида ТДИУнинг собиқ ректори¸ профессор Нодир Жумаев номи билан “Ўзбекистонда ижтимоий комплексни нархозлаштириш жараëни бошланди” сарлавҳали мақола чоп этилган эди.

Озодлик билан суҳбатда Нодир Жумаев мутлақ алоқаси йўқлигини таъкидлаган бу мактуб нишони айнан Баҳодир Ходиев бўлган эди.

27 апрель куни пайдо бўлган мазкур мақолада Ўзбекистон ижтимоий комплекси учун кадрлар етказиб бериш масканига айланган“ Тошкент Давлат Иқтисодиёт университетида коррупция илдиз отгани, порахўрликнинг бу ўқув юртида шаклланган “классик модели мамлакатнинг бошқа структура ва ўқув юртларига тарқалаётгани” иддао қилинган эди.

Мақола муаллифлари хусусан¸ эски номи НарХоз бўлган ТДИУни ПулХозга айлантириш тизими муаллифлари академик Саидаҳрор Ғуломов (собиқ ректор¸ собиқ таълим вазири ва собиқ депутат)ва унинг шогирди Баҳодир Ходив эканини иддао қилган эди.

Асл муаллифи сирлигича қолаëтган бу мақоладан кўп ўтмай¸ Баҳодир Ҳодиевнинг Вазирлар Маҳкамасидаги 7-комплекс раҳбарлигидан бўшатилиши¸ “Ўзбекистонда ижтимоий комплексни нархозлаштириш жараëни бошланди” деб номланган чиқишнинг махсус уюштирилгани ҳақидаги тахминларга асос бўлмоқда.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири¸ президент маслаҳатчиси лавозимларида ишлаган Ходиевнинг ўзи ҳокимият пиллапояларидан кўтарилишни бошлаган ТДИУга қайтиши¸ Тошкент элитаси ичидаги зиддиятнинг янги кўриниши сифатида талқин этилмоқда.

Озодликнинг ҳукумат тизимларидаги манбасига кўра¸ Ходиев президент девони бошлиғи Зелимхон Ҳайдаров ва Бош вазир Шавкат Мирзиëев ўртасидаги ҳокимият талашувининг навбатдаги қурбони бўлган.

Ҳайдаров томонидан мақоми оширилган Ходиев билан унинг бевосита раҳбари бўлган Бош вазир Шавкат Мирзиëев муносабатлари аввал бошдан зиддиятли бўлган ва унинг вице-премъерликдан кетказилиши¸ Мирзиëев қўли баланд келганини кўрсатади”¸ дейди Озодликнинг Тошкент элитаси ичидаги курашдан хабардор манбаси.

XS
SM
MD
LG