Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:53

Ўзбекистонда "диний маҳкумлар" борлиги яна бир бор рад этилди


Тошкент яқинидаги масжид -4 август, 2018
Тошкент яқинидаги масжид -4 август, 2018

Жазони ижро этиш бош бошқармаси Тарбиявий ва ижтимоий психологик ишларни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи, подполковник Жамшид Султонов Ўзбекистонда диний эътиқоди боис жазо ўтаётганлар борлигини рад этди.

28 январь куни АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида таъкидлашича, "барча маҳбуслар қонун олдида баробар".

«Ўзбекистон қонунчилигида бунақа тоифадаги маҳкумлар мавжуд эмас — деди мулозим, диний эътиқоди учун жазо муддатини ўтаётгани иддао қилинадиган маҳкумларни назарда тутиб. — Уларнинг барчаси қонун олдида баробар.

Айни пайтда у қамоқхоналарда маҳкумларнинг рўза тутиши, намоз ўқишига монъелик йўқлигини иддао қилди.

"Агар диний экстремистик оқимлар ёки диний ташкилотлар томонидан конституциявий тузумга қарши жиноят содир этиб, қамалган маҳкумлар назарда тутилаётган бўлса, бугунги кунда маҳкумлар ўртасида ҳеч қандай чекловлар йўқ”.

Мулозимга кўра, Ўзбекистон қамоқхоналарида маҳкумларнинг диний ҳуқуқ ва эркинликлари борасидаги чекловлар Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келган кунлардан бекор қилинган.

Ўзбекистон қамоқхоналарида мустқақил мониторинглар олиб борган “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташановга кўра, мутасаддиларнинг бу бордаги иддаоларида жон бор.

“Мен бир неча қамоқхоналарда 2019-20 йилларда ўтказилган мониторингларда ҳақиқатан ҳам рўза тутган ва намозларини адо этаётган маҳкумларни кўрдим. Аммо унутмаслик керакки, бу ибодатлар қамоқхона кун тартибига дахл қила олмайди”, - деди ҳуқуқ фаоли.

XS
SM
MD
LG