Линклар

Шошилинч хабар
15 декабр 2024, Тошкент вақти: 22:05

Ўзбекистон АЭС қурилишига хориждан маблағ олмоқчи


Ўзбекистон кичик қувватли атом электр станциясини (КҚАЭС) қуриш учун хориж банкларидан маблағ жалб этмоқчи.

“Daryo.uz” нашри ёзишича, бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги АЭС қурилиши дирекцияси директори Отабек Омонов 15 октябрь куни Тошкентда ўтказилган илмий анжуманда гапирган.

“Ҳозирда бир неча Европа, Россия ва маҳаллий банклар билан АЭСга сармоя киритиш бўйича музокара олиб бориляпти. Керакли таклифлар раҳбариятга тақдим этилган. Қайси банклар бизга маъқул таклиф берса, улар билан ҳамкорлик қилинади. Чет эл банклари кредити ҳам инвестицияга тенглаштирилади”, деган дирекция раҳбари.

Ўзбекистоннинг кичик АЭС режаси хатарли тажрибами?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:49 0:00

Қайд этилишича, ҳозирда қурилиш учун танланган ҳудудда “ЎзГАШКЛИТИ” Қурилиш, геоинформатика ва шаҳарсозлик кадастри давлат лойиҳа-қидирув илмий-тадқиқот институти томонидан кузатувлар, шунингдек, аэрометеорологик, гидрологик, гидрогеологик ва сейсмологик тадқиқотлар олиб борилмоқда.

“АЭС қурилишининг энг қизғин даврида майдонда 10 минг нафаргача қурувчи ишлайди. Биз уларга шароит яратиб беришимиз керак... 2025 йил якунигача майдончага АЭС жойлашуви бўйича рухсатнома олмоқчимиз. Муҳим асбоб-ускуналарни ҳам ўз вақтида жойлаштирсак, 2029 йил якунида станциянинг биринчи қисми ишга туширилиши мумкин”, деган “Ўзатом” вакили.

Жорий йил июнь ойида “Ўзатом” агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси вакиллари КҚАЭС қурилишига доир ҳужжатни имзолаган. 330 МВт қувватга эга станция (ҳар бири 55 МВт қувватга эга олтита реактор) Жиззах вилоятида (Тузкон кўли) барпо этилади.

Дунё узра Путиннинг ядровий таҳдиди муаллақ турган паллада Ўзбекистон Россия билан биргаликда КҚАЭС қуришга киришаётгани маҳаллий фаолларнинг эътирозига сабаб бўлган. Жамоатчилик бу лойиҳа Кремль қўлида Ўзбекистонга қарши “шантаж қуроли” бўлиб қолишидан хавотирда.

XS
SM
MD
LG