Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:33

9 май: Путин Украинага босқинни оқлашга уринди, Зеленский "эски ёвузлик"ни эслатди


Владимир Путин ва Владимир Зеленский.
Владимир Путин ва Владимир Зеленский.

Владимир Путин Москванинг Украинага асоссиз бостириб киришини "ватанни ҳимоя қилиш" учун зарур қадам сифатида оқлади.

1945 йилда фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабага бағишланган Қизил майдонда ўтказилган ҳарбий парадга раислик қилган Путин, НАТО Россия чегаралари яқинида таҳдид пайдо қилаётгани ҳақидаги айбловини яна бир бор таъкидлади ва Украинага бостириб кириш "зарурий профилактика ҳаракати" эканини даъво қилди.

Путин шунингдек, Россия Киевдан “озод қилишга” ваъда берган Украина шарқидаги Донбассда жанг қилаётган аскарларга – “Ватан тақдири ҳал бўлаётган пайтда уни ҳимоя қилиш азалдан муқаддас бўлиб келган” дея мурожаат қилди.

Буюк Британия Мудофаа вазири Бен Уоллес “рус генералларининг медаллар билан тўлдирилган жимжимадор либослар билан чиқишини бемаънилик деб атади ва “Путиннинг фашизмни енгишдаги аждодларнинг ғурурли тарихини ўғирлашида улар ҳам тўлиқ шерик эканликларини” айтди.

"Барча профессионал аскарлар Россия армиясининг хатти-ҳаракатидан даҳшатга тушишлари керак", чунки улар нафақат "ноқонуний босқинчилик ва уруш жиноятларида иштирок этди, балки уларнинг кекса расмийларини ҳам судга тортадиган даражага келтирди", - деди у Британия миллий армияси музейидаги нутқида.

“Украинага бостириб кириш орқали Путин ва унинг атрофидаги генераллар 77 йил олдинги фашизм ва зулмни акс эттириб, ўтган асрдаги тоталитар тузумнинг хатоларини такрорламоқда”, - дея қўшимча қилди у.

Зеленский Британия тарихига кирди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:12 0:00

Путин Украинага расман уруш эълон қилиши мумкинлиги ҳақида тахминлар қилинган эди, бироқ унинг 11 дақиқалик нутқида урушнинг бориши ва қанча давом этиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади.

Зеленский 8 май куни фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабага бағишланган баёнотида Россия Украинага қарши урушда фашистларнинг ваҳшийликларини такрорлаётганини айтди.

“Россия Иккинчи жаҳон уруши ғолиблари учун муҳим бўлган ҳамма нарсани унутди”, — деди Зеленский Украинада Хотира ва ярашиш куни муносабати билан қилган видеомурожаатида. "Мен Украинани ўша эски ёвузликнинг замонавий давомчиларидан ҳимоя қилаётган ва қутқараётган барча ҳимоячиларимизга миннатдорчилик билдираман."

Зеленский 8 май куни G7 етакчилари билан виртуал учрашувда ҳам иштирок этди, иштирокчилар Россиянинг Украинага қарши “асоссиз ва ноқонуний ҳарбий тажовуз”ини қоралади.

Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, 97 ёшли Иван Лисун Харьков яқинидаги Россия бомбардимонидан вайрон бўлган уйи олдида.
Иккинчи жаҳон уруши фахрийси, 97 ёшли Иван Лисун Харьков яқинидаги Россия бомбардимонидан вайрон бўлган уйи олдида.

Британия, Канада, Франция, Германия, Италия, Япония ва АҚШ етакчилари Путиннинг хатти-ҳаракатлари “Россия ва рус халқининг тарихий қурбонликларига иснод келтирмоқда”, деди.

Учрашувдан сўнг Қўшма Штатлар Россиянинг учта давлат телеканали ва "Газпромбанк" раҳбарларига қарши санкцияларни эълон қилди. Шунингдек, америкаликларнинг русларга бухгалтерия ва консалтинг хизматларини кўрсатиши тақиқланди.

Зеленский G7 етакчиларига 7 май куни шарқий Луганск етакчилари мактабни бомбардимон қилиш оқибатида 60 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлганини айтди.

“Улар Россия ўққа тутилишдан қочиб оддий мактаб биносида яширинган эди”, — деди у.

Британия расмийлари Украинага қўшимча 1,6 миллиард долларлик ҳарбий ёрдам ажратилишини эълон қилишди. Британия Мудофаа вазирлигининг 9 май кунги баёнотида айтилишча, Москванинг босқини “аниқ зарбалар беришда кенг миқёсдаги камчиликларни ва тинч аҳоли манзиллари мутлақо ҳисобга олинмагани"ни кўрсатган.

XS
SM
MD
LG