Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:58

“Икки боламни тортиб олиб, болалар уйига топширишди”


Қашқадарё вилояти Чироқчи туманидан OzodMikrofon га арз қилган 29 яшар Хуршида Турсунованинг айтишича, унинг шаръий никоҳда бўлган эри қамалганидан сўнг, у уйидан ҳайдаб чиқарилган ва икки боласи билан кўчада қолган.

Хуршидага кўра, у туман ва вилоят ҳокимига унга ва болаларига бирор бошпана топиб бериш ҳақидаги шикоятларидан сўнг, болалари тортиб олиниб “меҳрибонлик уйи”га, ўзини эса касалхонага жойлаштиришган.

“Болаларимнинг бири бир ярим яшар, яна бири эса бир ойлик. Кичкинам она сутига тўймай, болалар уйида йиғлаяпти, ўзим эса касалхонада ётибман. Менга болаларимни қайтариб беришсин, бир бошпана ва иш топиб беришсин. Қўлимда ҳунарим бор, болаларимни ўзим катта қиламан”, дейди Хуршида Турсунова.

“Икки боламдан мажбуран ажратиб қўйишди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:03 0:00
Бевосита линк

-----------------------------------------------------------------------------------------------Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG