Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:53

“Кузги буғдой сепилган томорқамизни ҳоким тунда буздириб ташлади”


Бухоро вилоят, Вобкент туман, Қатаған қишлоғидан OzodMikrofonга қўнғироқ қилган, хавфсизлигини таъминлаш учун исми сир қолишини сўраган ўқитувчининг айтишича, 1990 йилда аҳолига берилган томорқа ерлари туман ҳокимининг буйруғи билан тунда ҳайдаб ташланган:

“Шу бир парча ер кам таъминланган, камбағал, ишсиз одамларнинг дардига малҳам бўлиб турганди. Одамлар бу ерига кузги буғдой ҳам эккан эди. Ҳокимият одамлар тўполон қилмасин деб, тунда ерни ҳайдаттириб ташлабди. Баҳорга чиқиб пахта экармиш. Шу пайтгача аҳоли ернинг солиғини тўлаб, шундан тирикчилик қилиб келар эди. Бу ёғига энди тирикчилик янада оғирлашади. Қорни тўқнинг қорни оч билан иши йўқ экан”.

“Аҳоли норозилик қилмасин деб, томорқа ерларни тунда ҳайдаб ташлашди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:00 0:00
Бевосита линк

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз¸ бизга қўнғироқ қилинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 724 971 539 ва +420 724 740 755 рақамига йўлланг.

OzodMikrofon сизга мунтазир!

OzodMikrofon рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

XS
SM
MD
LG