Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 18:56
Амалдаги президент ва президентликка номзод Ш. Мирзиёев оиласи билан бирга овоз бермоқда, 24 октябрь, 2021
Амалдаги президент ва президентликка номзод Ш. Мирзиёев оиласи билан бирга овоз бермоқда, 24 октябрь, 2021

Президент сайлови: Бошланганидан 3 соат ўтиб, сайлов бўлиб ўтгани эълон қилинди

  • Якшанба куни Тошкент вақти билан соат 8:00 да мамлакат бўйлаб сайлов участкаларида Ўзбекистон президенти сайлови учун овоз бериш жараёни бошланди.
  • Овоз бериш соат 20:00гача давом этади.
  • Сайловда амалдаги президент Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон Либерал-демократик партияси) дан ташқари 4 номзод - Алишер Қодиров (Миллий тикланиш партияси), Баҳром Абдуҳалимов (Адолат социал-демократик партияси), ягона аёл номзод - Мақсуда Ворисова (Халқ-демократик партияси) ҳамда Нарзулла Обломуродов ( Экологик партия) қатнашмоқда.
  • Марказий сайлов комиссияси 19 миллион 859 минг 127 сайловчи рўйхатга олинганини эълон қилган.
  • МСК Тошкент вақти билан соат 11 да президентлик сайлови бўлиб ўтгани тўғрисида баёнот берди.
  • Олий Суд раиси соат 15:00 гача саловда овоз бериш жараёни билан боғлиқ қонунбузарлик ёки низо ҳақида маълумот келиб тушмади, деб баёнот берди.

Ўзбекистонлик айрим сиёсий таҳлилчилар, бугунги президентлик сайловида қатнашмаслигини билдирган.

"Настоящее Время" телевидениесига интервью берган сиёсатшунос Рафаэль Саттаровга кўра, амалдаги президент Шавкат Мирзиёевнинг биринчи муддатини якунлаган бу сайловда муқобил номзодлар йўқ, сайловларни ҳеч бир жиҳатдан демократик, деб атаб бўлмайди, аҳоли амалдаги президентдан норози.

- Асосан, амалдорлар ва куч ишлатар тузилмаларнинг қонунга бўйсунмаслиги, бой ва камбағал қатлам орасида нотенгликнинг ўсаётгани, камбағалликнинг ошаётгани аҳоли норозилигига сабаб бўлаяпти. Шунингдек, амалдаги президент ҳанузгача меҳнат миграциясини камайтира олмади, вилоятларда иш ўринлари билан аҳолини таъминлай олмади, - дейди сиёсий таҳлилчи.

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров президентлик сайловида овоз берди.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси, мамлакат ва хорижда "криминал автроритет" сифатида билинган тадбиркор Салим Абдувалиев неваралари билан бирга сайловда қатнашди.

Телеграм каналларида тарқалган видеопостларга қараганда, унинг шахсига эътибор президентликка номзодларникидан кам бўлмаган.

Сайлов кунида Kun.uz мухбири саволларига қисқа жавоб берган президентликка номзод Алишер Қодиров "Бор потенциалимизни кўрсатдик", деди.

"Миллий тикланиш" партиясидан президентликка номзод Алишер Қодиров сайловолди кампанияси пайтида, кутилмаган баёнотлари билан кўзга ташланиб турди.

Овоз бериш участкасида уни Россия ахборот воситалари журналистлари ҳам саволга тутди. Уларга жавобан А. Қодиров: "Россия - дўст мамлакат", деб қисқа жавоб берди.

Қодиров, бугун овоз берадиган кун экани, матбуот саволларига эртага тўлиқ жавоб беришини ваъда қилди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG