Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:43
Амалдаги президент ва президентликка номзод Ш. Мирзиёев оиласи билан бирга овоз бермоқда, 24 октябрь, 2021
Амалдаги президент ва президентликка номзод Ш. Мирзиёев оиласи билан бирга овоз бермоқда, 24 октябрь, 2021

Президент сайлови: Бошланганидан 3 соат ўтиб, сайлов бўлиб ўтгани эълон қилинди

  • Якшанба куни Тошкент вақти билан соат 8:00 да мамлакат бўйлаб сайлов участкаларида Ўзбекистон президенти сайлови учун овоз бериш жараёни бошланди.
  • Овоз бериш соат 20:00гача давом этади.
  • Сайловда амалдаги президент Шавкат Мирзиёев (Ўзбекистон Либерал-демократик партияси) дан ташқари 4 номзод - Алишер Қодиров (Миллий тикланиш партияси), Баҳром Абдуҳалимов (Адолат социал-демократик партияси), ягона аёл номзод - Мақсуда Ворисова (Халқ-демократик партияси) ҳамда Нарзулла Обломуродов ( Экологик партия) қатнашмоқда.
  • Марказий сайлов комиссияси 19 миллион 859 минг 127 сайловчи рўйхатга олинганини эълон қилган.
  • МСК Тошкент вақти билан соат 11 да президентлик сайлови бўлиб ўтгани тўғрисида баёнот берди.
  • Олий Суд раиси соат 15:00 гача саловда овоз бериш жараёни билан боғлиқ қонунбузарлик ёки низо ҳақида маълумот келиб тушмади, деб баёнот берди.

Ўзбекистонлик айрим сиёсий таҳлилчилар, бугунги президентлик сайловида қатнашмаслигини билдирган.

"Настоящее Время" телевидениесига интервью берган сиёсатшунос Рафаэль Саттаровга кўра, амалдаги президент Шавкат Мирзиёевнинг биринчи муддатини якунлаган бу сайловда муқобил номзодлар йўқ, сайловларни ҳеч бир жиҳатдан демократик, деб атаб бўлмайди, аҳоли амалдаги президентдан норози.

- Асосан, амалдорлар ва куч ишлатар тузилмаларнинг қонунга бўйсунмаслиги, бой ва камбағал қатлам орасида нотенгликнинг ўсаётгани, камбағалликнинг ошаётгани аҳоли норозилигига сабаб бўлаяпти. Шунингдек, амалдаги президент ҳанузгача меҳнат миграциясини камайтира олмади, вилоятларда иш ўринлари билан аҳолини таъминлай олмади, - дейди сиёсий таҳлилчи.

Президентликка номзодлар оила-аъзолари билан, сайлов участкаларида

Ҳозир Канадада яшаётган ўзбекистонлик ҳуқуқшунос Бахтиёр Шоҳназар, 24 октябрь президент сайлови кунида, "Ўзбекистонда натижалар қандай сохталаштирилиши ҳақида" пост қолдирди.

Шоҳназарга кўра, "Ўзбекистонда ўтказилган ҳамма сайлов натижалари сохталаштирилгани исбот талаб қилмайдиган ҳақиқатдир".

Ўз постида у 1990, 1995 йиллардаги сайловлардан қолган талабалик хотираларини ўртоқлашаркан: "мен ўзим истамаган ҳолда, шахсан шундай сохталаштиришга қатнашганман", деб ёзади.

Амалдаги президент ва президентликка номзод Шавкат Мирзиёев матбуот хизмати, биринчи оила овоз берган участкадан янги суратларни эълон қилди.

Участка остонасида биринчи оилани ҳамширалар қарши олган, президент билан учрашиш учун сайловчилар ҳозирланган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG