Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:30

Андижон ва Жиззахда ўтказилган тендерларда коррупцияга йўл қўйилганига доир хабарлар ўрганилмоқда


Коррупцияга қарши кураш агентлиги Андижон вилоятидаги тендер савдоларида коррупцион ҳолат ва манфаатлар тўқнашуви элементлари мавжуд бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган ҳолатларни ўрганишни бошлади.

Агентлик, шунингдек, Жиззах вилоятида ўтказилган танловда коррупцион ва манфаатлар тўқнашуви акс этган бўлиши мумкин бўлган ҳолатни ҳам ўрганишни бошлади.

Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Телеграмдаги Davletov.uz канали 23 декабрда Андижон вилояти ҳокимлиги қошидаги «Ягона буюртмачи хизмати» ИК раҳбари Муҳиддин Қодиров ва «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ ИК Андижон вилоят филиали раҳбари Равшанбек Жабборқулов миллиардлаб давлат буюртмаларини ўзлари ва қариндошларига тегишли компаниялар ўртасида “тақсимлагани” тўғрисида ёзган эди.

Gazeta.uz нашри Жиззах вилояи ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси ноябрь ойида Жиззах шаҳри кўчаларини кўкаламзорлаштириш мақсадида дарахтлар ва гуллар экиш учун буюртмачиларни танлаб олиш мақсадида эълон қилган танловда My Flower МЧЖ ютгани, маблағлар вилоят ҳокими Салиев Эргаш фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг ошириб бажарилган қисмидан ажратилгани, My Flower МЧЖ улушларининг 50,80% Салиева Наргиза Эргашевнага тегишли эканлиги ҳақида ёзган эди.

XS
SM
MD
LG