Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 10:57

Президент топшириғи билан туман ва шаҳарлар, Тошкентда эса ҳар бир маҳалла зоналарга ажратилди


Тошкент шаҳри ичидаги ички пост, апрель, 2020
Тошкент шаҳри ичидаги ички пост, апрель, 2020

Республика махсус комиссиясининг 9 май куни тарқатган ахборотига кўра, ҳудудлар туман ва шаҳарлар даражасида тоифаларга ажратилган.

Шу йил 7 май куни президент раислигида ўтган селектор йиғилишида шундай вазифа қўйилган эди.

Махсус комиссия қарори билан, 11 майдан вилоятлардаги туман ва шаҳарлар ҳам 3 тоифага ажратилади, Тошкент шаҳрида эса маҳалла, даҳа ва мавзелар тоифаланади.

Республика махсус комиссиясининг 8 майдаги қарори билан 11 майдан эътиборан туман ва шаҳарлар эпидемиологик аҳволга кўра, 3 тоифага ажратиладиган бўлди:

- сариқ ва қизил тоифадаги вилоятларда коронавирус инфекцияси умуман аниқланмаган туманлар (шаҳарлар) яшил тоифага киритилади;

- яшил ёки сариқ тоифадаги вилоятнинг бирор-бир туманида (шаҳрида) коронавирус инфекцияси аниқланадиган бўлса, бутун вилоятнинг тоифасини ўзгартирмаган ҳолда тегишли туманнинг (шаҳарнинг) ўзи қизил тоифага ўтказилади.

Тошкент шаҳрида эса маҳалла, даҳа ва мавзеларни ҳам 3 тоифага ажратишга қарор қилинди.

Бунинг учун Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ҳар бир вилоят, туман, шаҳар ва Тошкент мисолида ҳар бир маҳаллада коронавирус инфекцияси тарқалиши бўйича ҳисобот бериши лозим.

Комиссия қарори билан, туман ва шаҳарларда уларнинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда, айрим фаолият турларига рухсат берилади.

Яшил ва сариқ тоифадаги ҳудудларда савдо мажмуалари фаолиятига ижтимоий масофани сақлаган ҳолда рухсат берилади, бунда ушбу мажмуаларнинг аттракцион, кўнгилочар, овқатланиш бўлинмалари, кинотеатр ва ўйин майдончалари фаолиятига рухсат берилмайди.

Йўналишсиз таксиларда йўловчи ташиш ва сартарошхона (гўзаллик салонлари) фаолият юритишига ҳам яшил ва сариқ зоналарда рухсат берилади.

Барча ҳудудларда бирдек амал қиладиган карантин чоралари ҳам қайд этилди

Туман (шаҳар)ларни тегишли тоифаларга ажратган ҳолда босқичма-босқич бекор қилишда қуйидаги талаблар сақлаб қолинади:

- ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаш,

- 3 кишидан ортиқ йиғилмаслик,

- фуқароларнинг тиббий ниқобдан ҳамда антисептик воситалардан фойдаланиши талаб этилади;

- таълим ташкилотлари (боғча, мактаб, лицей, коллеж, техникум, институт, университет ва бошқалар), ўқув курслари тикланмайди;

- кўнгилочар объектлар – тунги клублар, дискотека, ресторан, кафе, ошхона, чойхона, спа ва массаж салонлар, караоке, бильярд заллари, чилим (кальян) ва компьютер ўйинлари марказлари очилмайди;

- барча турдаги оммавий тадбирлар – концерт, театр, кинотеатр, музей, спорт тадбирлари, оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимлар (дафн маросимлари 10-15 кишидан кўп бўлмаган ҳоллар бундан мустасно) ўтказилмайди;

- жамоат транспорти ҳаракати тикланмайди;

- деҳқон бозорлари ва озиқ-овқат савдо нуқталари (супермаркет ва бошқа йирик дўконлар) кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан жиҳозлаш ҳамда ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37 °С ва ундан юқори бўлган ҳолатда, ушбу мажмуаларга киритилмайди;

- барча ташкилотлар кириш-чиқиш жойларини пирометрлар ва антисептик воситалар билан таъминлаш ҳамда ходимлар томонидан ижтимоий масофа (2 метр)ни сақлаган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш учун биринчи раҳбарлар шахсан масъул этиб тайинланади;

- қурилиш-таъмирлаш ишларида объектларнинг ҳудуди тўлиқ карантинга олинади ва ҳудудий санитария-эпидемиология осойишталик марказлари билан биргаликда объектларда санитария-гигиена тадбирларининг амалга оширилиб борилади.

Ўз навбатида, “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.

XS
SM
MD
LG