Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:52

Сардоба омборидаги тошқинда 17300 киши жароҳатланди


17300 киши жароҳатланди, 56 одам шифохонада, 70 мингга яқин киши эвакуация қилинди
17300 киши жароҳатланди, 56 одам шифохонада, 70 мингга яқин киши эвакуация қилинди

Сардоба сув омбори тўғони ўпирилиши оқибатида Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 22 та аҳоли пунктидан 70 мингга яқин киши эвакуация қилинди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, аҳоли Сирдарё ва Жиззахнинг хавфсиз ҳудудларига кўчирилган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилишича, Сардобадаги тошқин оқибатида 17300 кишига тиббий ёрдам кўрсатилган, улардан 56 нафари шифохонага жойлаштирилган.

Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборининг тўғони 1 май куни эрталаб соат 5:55да ўпирилиши оқибатида яқин-атрофдаги аҳоли уйларини сув босди. Расмийлар омбордан сув чиқиши 1 май соат тахминан 17:00га келиб тўхтаганини хабар қилди.

Расмий маълумотга кўра, Сардоба сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келган. Бу ҳозирча омборда сув тошганига оид ягона расмий маълумот. Расмийлар омборнинг қанча қисмида талофат бўлгани ҳақида ҳали батафсил маълумот берганича йўқ. Озодликка келган сурат ва видеоларда сув омбори дамбасининг анча қисми ўпирилгани акс этган.

Мутахассислар Сардоба сув омборидаги ўпирилишга кечаси ёққан кучли ёмғир ва шиддатли шамол сабаб бўлганини билдирди.​

ЭКСКЛЮЗИВ: Сув босган ҳудуддан аҳоли қочиб чиқмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:51 0:00

XS
SM
MD
LG