Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:40

Ўзбекистон бундан 6 йил олдин ўзи бузган Тожикистонга олиб борувчи темир йўлни қайта қурмоқда


Иллюстрация
Иллюстрация

Ўзбекистон томонидан 2012 йилда бузиб ташланган Амузанг-Хатлон йўналишидаги темир йўлни қайта тиклаш ишлари бошланди.

Бу ҳақда хабар қилган AsiaTerra сайтига кўра, шу кунда ишлар кечаю кундуз олиб борилмоқда.

Режага кўра, бу йўл орқали юк поездларининг ўтиши март ойининг биринчи ўн кунлигида бошланади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи ҳам айнан шу муддатга режалаштирилган.

Келажакда Тошкент ва Душанбе ўртасида темир йўл йўловчи рейсларини очиш ҳам мўлжалланган.

2012 йилнинг 30 мартида Тожикистон темир йўллари ширкати расмийси Владимир Собкаловнинг Озодликка маълум қилишича, “Ўзбекистон томони Хашади - Амузанг темир йўлидаги рельсларни батамом йиғиб олган”.

- Биз бу ҳақда у томонда ишчи вагонлари ишлаётганини кўрганимиздан кейин хабар топдик. Темир йўлнинг ўша участкасига мутасадди шахслар “бу тадбир чегара ҳудудидан 30 километр нарида жойлашган Амузанг станциясини чегара ҳудудига кўчириш мақсадида қилинаётган” ини айтди. Бироқ биз бу борада Ўзбекистондан расман огоҳлантириш олганимиз йўқ, -деган эди бундан 6 йил муқаддам Собкалов

XS
SM
MD
LG