Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:59

Human Rights Watch Мирзиёевдан Андижон қирғини мустақил терговига изн сўради


Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистоннинг янги сайланган президенти Шавкат Мирзиёвни мамлакатдаги "инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ абгор аҳволни яхшилаш йўлида аниқ қадамлар қўйиш"га чақирди.

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган нуфузли ташкилот Ўзбекистон ҳукуматидан Андижон қирғини юзасидан мустақил терговга изн беришни сўраб, келгуси беш йил ичида ислоҳот ўтказиши зарур бўлган муҳим соҳаларни бирма-бир санаб ўтган.

Ташкилот номидан битилган мактубда, шунингдек, сиёсий маҳкумларни озод этиш, БМТ масъул идоралари билан ҳамкорлик қилиш, қийноқларни тугатиш, матбуотдаги чекловларни олиб ташлаш, фуқаровий жамиятни эркинлаштириш, жинсий озчиликларга қарши дискриминация ҳолларига чек қўйиш, мажбурий меҳнатни тугатиш ҳам сўралган

Human Rights Watch ўз мактубини Шавкат Мирзиёевга Ўзбекистон президент сайловидан беш кун ўтиб йўллади.

Унда "жиддий чекловлар ва фундаментал инсон ҳақларининг таъминланмагани сайловларни эркин ва адолатли ўтказишга имкон бермагани" таъкидланади.

Human Rights Watch мактуб сўнгида Шавкат Мирзиёевдан ўз ходимларини Ўзбекистонга сафар қилишларига изн беришни сўраган.

XS
SM
MD
LG