Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:58

Умида Аҳмедова иши янада жиддийлашди


Умида Аҳмедова Тошкентнинг ўзини жиноятчига чиқариш уринишлари ортидаги мотивларни тушунмай турганини айтади.
Умида Аҳмедова Тошкентнинг ўзини жиноятчига чиқариш уринишлари ортидаги мотивларни тушунмай турганини айтади.

Суратлари ва ҳужжатли филми орқали "ўзбек халқига туҳмат ва ҳақорат қилганлик"да айбланаëтган ўзбекистонлик фотограф ва видеотасвирчи Умида Аҳмедовани тергов қилишга ўтган Тошкент шаҳар милицияси уни ишнинг осонликча террорчиликка чиқарилишидан огоҳлантирган.

Умида Аҳмедовага яқин манбанинг Озодликка айтишича¸ ҳозиргача туман даражасида кўрилган иш эндиликда шаҳар ички ишлар бошқармасига ўтказилган. Терговчи ҳам алмаштирилган.

13 январ куни Аҳмедовани Тошкент шаҳар тергов бошқармаси терговчиси капитан Камол Акбаров сўроқ қилган¸ бундан олдин терговни капитан Нодир Аҳмаджонов юритаëтган эди.

Тошкентдаги манбаларнинг айтишича¸ Камол Акбаров Умида Аҳмедова иши атрофида кўтарилган халқаро шов-шувдан бехабар кўринган.

"Терговчи фаолиятини МХХ ходимлари мувофиқлаштирилаëтгани шундоқ кўриниб турди"¸ деди Озодликка маълумот берган манба.

13 январ куни Умида Аҳмедова ўзига қўйилган айблов хулосаси ва экпертиза хулосалари билан ҳам илк бора танишган. Экспертиза xулосалари Низомий номли ТДПУ қошидаги руҳшунослик кафедраси ва Ўзбекистонда оммавий ахборот воситаларини мониторинг қилиш маркази тарафидан берилган.

Шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари қўмитаси ҳам Умида Аҳмедова суратга олган фото ва филмлар юзасидан хулоса берган. Хулоса билан танишган манбага кўра¸ бу ҳужжатларнинг барчасида Аҳмедованинг фото ва филмлари туҳмат деб малакаланган.

Умида Аҳмедовага қарши жиноят ишининг 2009 йил 13 май куни қўзғатилгани ҳам аëн бўлди.

Умида Аҳмедовани сўроқ қилган капитан Камол Акбаровнинг "Агар жим юрмасангиз¸ сизни терроризмда айблаймиз" деб таниқли фотографга таҳдид қилганлигини ҳам Озодлик билан суҳбатлашган манба очиқлади.

13 январ куни Умида Аҳмедовага шаҳарни тарк қилмаслик ҳақидаги ҳужжатга қўл қўйдирилган.

Ўзбекистонлик таниқли фототасвирчи ва кинооператор Умида Аҳмедова ўзбек халқига нисбатан туҳмат ва ҳақоратда айбланмоқда

Бундай айбловга Аҳмедованинг мамлакат чекка қишлоқларида яшовчи оддий ўзбеклар турмуши акс этган сурат ва филмлари асос қилиб олинмоқда.
XS
SM
MD
LG