Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 07:31

Тергов департаменти терговчилар Straus house" ширкати раҳбаридан $1 млн пора сўраганини рад этди


"Straus house" туяқуш ширкати раҳбари Иброҳим Исроилов одамларга 8 миллиард сўмдан кўпроқ зарар етказганликда айбланмоқда.
"Straus house" туяқуш ширкати раҳбари Иброҳим Исроилов одамларга 8 миллиард сўмдан кўпроқ зарар етказганликда айбланмоқда.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти юзлаб одамни чув туширганликда айбланаётган "Straus house" туяқуш ширкати раҳбари Иброҳим Исроиловдан терговчилар жиноят ишини ёпиш учун 1 миллион доллар пора сўраганини рад қилди.

Kun.uz сайтида эълон қилинган видеода айтилишича, 2 март куни Интерполнинг Тошкентдаги миллий бюросида ўтган матбуот анжуманида ​Тергов департаменти расмий вакили бу ҳақда гапирар экан: «Қайси аҳмоқ бир миллион доллар талаб қилади банк ҳисобида уч миллион сўмдан ортиқ пули бўлмаган одамдан”, деган.

Расмийга кўра, "Straus house" туяқуш ширкати раҳбари Иброҳим Исроиловнинг ўз пули бўлмаган, у одамлардан туяқуш олиб келиб беришга олинган пулларни ноқонуний ўзлаштириш билан шуғулланган.

- Одамлардан туяқуш олиб келиб бериш учун олинган пуллардан 745 миллионини у аввалги жиноят иши доирасидаги қарздорлигини ёпиш учун ишлатган. У одамларни ишга жўнатаман деб пул олган, лекин жўнатмаган. У ўша одамларнинг олдидаги қарздорлигини туяқушга берилган пул билан ёпган,-деди расмий.

Унга кўра, "Straus house" туяқуш ширкати одамлардан йиғилган пулнинг юз минг долларини тимсоҳ олиб келиш учун Таиланддаги бир ширкатга ўтказган. 180 минг долларни эса Покистондаги қимматбаҳо тош билан савдо қилувчи ширкатга қимматбаҳо тошларни сотиб олиш учун берган.

- Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Покистондаги элчихонаси икки ой олиб борган музокаралардан сўнг бу пул Ўзбекистонга қайтарилди,- деди расмий.

"Straus house" туяқуш ширкати раҳбари Иброҳим Исроилов ​27 февраль куни Тошкент шаҳар Яккасарой туман жиноят ишлари судида ўзи ва яна уч шериги устидан бошланган очиқ маҳкамада терговчи ишни бости-бости қилиш учун ўзидан 1 миллион АҚШ доллари миқдорида пора сўраганини иддао қилган эди.

Исроилов ва у асос солган туяқушчилик ширкати директори, директор муовини ва ҳисобчиси 300 дан ортиқ фуқаронинг миллиардлаб сўм миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилишда айбланмоқда.

Олий суд эълон қилган баëнотга кўра¸ тергов жараëнида 300дан ортиқ жабрланувчи ва фуқаро даъвоси ўрганиб чиқилгани ва уларга етказилган моддий зарар миқдори қарийб 8 миллиард сўм деб баҳоланган.

Шундан дастлабки тергов мобайнида¸ айтилишича¸ 1,8 миллиард сўмдан ортиғи ундирилган.

Икки йил аввал маҳаллий матбуот ва телевидение ¸ шунингдек ижтимоий тармоқларда "Strаus House" ширкати Жанубий Африкадан келтириладиган туяқуш жўжалари донасини ўртача 2 миллион сўмдан сотиб олиб¸ бойиш ҳақидаги реклама эълонлари билан танилди.

XS
SM
MD
LG