Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:34

Андижонда беморнинг врачлар хонасига ўт қўймоқчи бўлган ўғли устидан жиноят иши очилди


Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази.
Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази.

Андижон кўп тармоқли тиббиёт марказида 21 август куни содир бўлган воқеа бўйича фуқаро Ф.А. устидан Жиноят кодексининг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ва 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш),173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

21 август куни 64 ёшли бемор А.И.нинг ўғли Андижон вилоят Кўп тармоқли тиббиёт маркази ​ортопедия ва жароҳатлар оқибатлари бўлими ходимларига тажовуз қилгани тўғрисида Озодлик хабар қилган эди.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси воқеа тафсилотларини келтирар экан, жиноят содир қилганликда гумон қилинаётган шахснинг уй адресларигача хабар қилган.

ИИВ га кўра, 2019 йил 21 август куни соат 10.00 ларда 1982 йилда туғилган Ф.А. соғлиғи ёмонлашган 2-гуруҳ ногирони онасини Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг Жароҳат оқибатлари ва ортопедия бўлимига олиб келиб, онасини шу бўлим мудирининг қабулига олиб кирмоқчи бўлган ва бўлим мудири билан ўрталарида келишмовчилик келиб чиққан. Шундан сўнг, Ф.А.нинг бундан жаҳли чиқиб, бўлим мудири қўлларини боғлаб, ўзи билан елим идишда олиб келган бензин ёқилғисини хонага сепиб, ўлдириш билан қўрқитаётган вақтида шу бўлимда ишловчи ходимлар Ф.А.ни ушлаб қолишган.

  • Озодликка маълум бўлишича, шифокорларга қасд қилишда гумонланаётган шахснинг онаси "пастки парапарез асорати" ташхиси билан Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида 2017 йилда операция қилинган.
  • Беморнинг қариндошлари уни Тошкент шаҳридаги хусусий клиникалардан бирига консультацияга олиб борганида шифокорлар операция нотўғри қилингани, хозирда қайта операция қилиш лозимлигини айтишган.

Андижонда юз берган воқеани Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам Дадахўжаева ҳам тилга олгани маълум бўлди.

Депутатнинг фикрича, "Амалдаги жиноят қонунчилигида хизмат вазифасини бажариб турган тиббиёт ходимларига нисбатан тажовуз қилиш, уларга бу жараёнда тан жароҳати етказиш учун жавобгарлик чоралари нисбатан енгил. Оқибатда айбдор шахслар айрим ҳолларда қилмишига яраша жазоланмасдан қолиб кетмоқда".

Айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Муҳаррам Дадахўжаева мана бу гапни ҳам айтган:

"Ҳеч ким ўзича бировни жазолашга, бировга нисбатан ўзича “ҳукм” чиқаришга ҳақли эмас. Агар бирор-бир ҳолатда шифокорнинг айби бўлса, унга нисбатан фақатгина қонунда белгиланган тартибда чора кўрилиши лозим.​ Шифокорни нотўғри даволаганликда ёки бирор-бир беморнинг ўлимида айблашдан аввал унинг амалга оширган муолажалари, албатта, мутахассислар томонидан синчковлик билан ўрганилгандан сўнг бир тўхтамга келиниши керак".

XS
SM
MD
LG