Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:53

Шофирконлик она тирик болани "ўлди" деб моргга юборган врачларни айбламоқда


Бир ўлиб тирилган Назирбой
Бир ўлиб тирилган Назирбой

Икки яшар боласи ховузга чўкаëтган пайтда қутқарилган шофирконлик Муҳаббат Муҳаммедова Озодлик билан суҳбатда тирик болани "ўлди" деб моргга юборган врачларни айблади. Онанинг иддаосига кўра, "бола биринчи ëрдам малакали бўлмагани боис" ногирон бўлиб қолган.

Бухоро вилоят тиббиëт марказининг Озодлик суҳбатлашган врачлари эса бу юзадан хизмат текшируви ўтказилгани ва ҳовузга чўккан болага малакали тиббий ëрдам кўрсатилганини айтдилар.

Бухоро вилоят прокуратураси ўтказган текширувда ҳам врач хатоси оқибатида бола ногирон бўлгани юзасидан қилинган ота-она шикояти ўз тасдиғини топмаган.

Айни пайтда клиник ўлимни бошидан кечирган 2 яшар Назирбой Неъматуллаевни текширган Москвадаги болалар психоневролигия маркази берган хулосада "боланинг мияси аноксик фаторат оқибатида кислород етишмай шикастланган" дейилган.

Озодлик суҳбатлашган москвалик врач Людмила Исакованинг изоҳига кўра¸ аноксик фаторат оқибатида миянинг бир муддат кислородсиз қолиши илк тиббий ëрдамнинг вақтида кўрсатилмагани оқибати бўлиши мумкин.

- Агар ўз вақтида бола юксак технология билан жиҳозланган тез ëрдам машинаси ëтоғида кислород ингаляцияси қилинса, оқибат бу қадар ëмон бўлмас эди¸ - дейди болалар невропатологияси бўйича мутахасис Исакова.

Ўлиб тирилган бола

Шофирконлик Муҳаббат Муҳаммедова Озодлик билан суҳбатда “ўлиб тирилган” боласи бошдан кечирган ҳодисани ҳикоя қилди:

- Ëнимизда балиқ боқиладиган ҳовуз бор. Мен қўшни билан гаплашиб турувдум. Беш-ўн минут ўғлим қаровсиз қолди. Бола эмаклаб бориб ўша ҳовузга чўкиб кетди. Югуриб бориб, сувдан чиқариб олдим. Қўшнилар югуриб келди. Болани ўзимиз касалхонага обордик. Йўлда нафас олаëтган эди. Касалхонага борсак докторлар кўриб "бу бола ўлиб бўлибди", деб моргга юборишди. Ичкарига олиб кириб, "ўлган", деб болани устини ëпиб қўйибдилар¸ - дейди суҳбатдош.

Ана шундан кейин Муҳаббат Муҳаммедова “ўлди” дея ташхис қўйилган Назарбойни қучоқлаб уйига олиб кетади:

- Қучоғимга олсам нафас ола бошлади. "Болам тирик¸ тирик" деб уни уйга олиб келдим. Қўлчаларини массаж қилдим. Бирдан чуқур нафас олиб акса урди. Кейин йиғлади. Яна тез ёрдам чақирдик. Доктор келиб, осма укол қилди. Ошқозондаги сувни чиқарди. Кейин стационарга бориб бир муддат даволандик. Бу орада бола 8 кун кома ҳолатини бошдан кечирди. Комадан чиққандан кейин бола ногирон бўлиб қолди, - дейди суҳбатдош.

Озодлик билан суҳбатда Муҳаббат Муҳаммедова докторларни малакасизликда айблади:

- Менинг боламни текширган москвалик врачлар биринчи ëрдам вақтида берилмаган дейишди. Мен Шофиркон туман касалхонаси врачлари Неъматов ва Охуновни ўз вақтида малакали ëрдам бера олмаганликда айблаб шикоят қилдим¸ - дейди Муҳаббат Муҳаммедова.

Хизмат текшируви

Озодлик бу шикоят юзасидан хизмат текширувини ташкил қилган Бухоро вилоят болалар кўп тармоқли тиббиëт маркази врачи Ҳушнуд Жалилов билан суҳбатлашди.

Жалилов текширув хулосасига таянган ҳолда “болага ўз вақтида илк тиббий ëрдам малакали тарзда кўрсатилганини” таъкидлади.

- Шикоят юзасидан хизмат текшируви ўтказилди. Врачлар бола ҳаëтини қутқариш учун малакали ҳаракат қилгани аниқланди. Онанинг шикояти ўринсиз деб топилди¸ - деди врач.

Озодлик тасарруфида даволовчи врач Хушнуд Жалилов имзо чеккан 1812-249 сонли касаллик тарихи мавжуд.

Бу ҳужжатда боланинг сувга чўкиши билан боғлиқ гипоксик энцефалопатия ҳолатида экани ва бош мия когнитив фаолияти бузилгани таъкидланган.

Врач Хушнуд Жалилов таъкидига кўра¸ бола чўкишдан олдин ҳам саломатлиги яхши бўлмаган:

- Бола вақтидан ўтиб 11 ойлигида туғилган. Гепатит ва септик пневмония билан оғриган, - деди Хушнуд Жалилов.

Шу кунларда Муҳаббат Муҳаммедова кома ва клиник ўлимни бошдан кечиргани ортидан оëқлари тортишиб қоладиган бўлган ўғлини оëққа турғазишга ҳаракат қилмоқда.

Комадаги тиббиëт

Касаллик тарихи ва бошқа ҳужжатлар билан танишган болалар невро-патологияси бўйича мутахасис Людмила Исакова Озодлик билан суҳбатда икки яшар боланинг клиник ўлим ва комани бошдан кечиргани болан боғлиқ ҳодииса бир неча салбий омиллар ҳосиласи эканини айтади:

- Бола ҳали она қорнидалик пайтида врач назорати деярли бўлмаган, деган фикрдаман. Бола икки ой кеч туғилган. Ота-онанинг Россияда ишлагани боис бола эътиборсиз қолган. Балиқ боқиладиган сув ҳавзасига чўкиб кетиши ҳам ана шу эътиборсизлик оқибатидир. Шофирконда яхши жиҳозланган тез ëрдам машинаси йўқлиги ҳам ана шу омиллардан бири¸ - дейди Людмила Исакова.

XS
SM
MD
LG