Бугун эрталабдан ўн минглаб ҳайдовчилар қайси метан заправкага боришни билмай сафарга, ишга, ўқишга чиққан. Худди 2021, 2022 ва 2023 йиллар қишида бўлгани сингари. Фарқи шуки, аҳвол оғирлашган ва вазият истиқболи янада ноаниқлашган.
Қайси метан заправка ишлаяпти, қанча навбатда туриш керак, ишлаётган заправкалар лимити соат неччигача етади, ҳеч қандай маълумот йўқ. Бу энергошоввозлардан ўзбекистонликлар таъминотни яхшилаш бўйича бирон бир ўзгариш кутгани йўқ эди. Лекин шу оддийгина ва истеъмолчига фойдали ахборот бериш алгоритмини қилса бўларди.
Оворагарчилик, навбатлар ва номаълумлик минглаб, миллионлаб киши/соат вақтни совурилишига олиб келмоқда.
Миллионлаб киши/соат албатта нархлар устига минади. Эрталабдан такси ҳар кунгидан кўра 2 карра қиммат, шаҳарлараро хусусий қатновлар нархи кескин ошган. Эртага бу бошқа барча хизматларда, айниқса транспорт харажати вазни кўп озиқ-овқатлар нарзида ҳам акс этади. Гўштдан тортиб ёғгача, сутдан тортиб гуручгача. Иқтисодий фаоллик ўтказаётган оғир стрессни гапирмасаям бўлади.
Дарвоқе, ўтаётган ҳафта навбатдаги психологик марра ҳам забт этилди. Ўзбекистонда бодринг нархи ананас нархини қувиб ўтди.
Қийшиқ қарорлар ва бузуқ ўлчовлар устига қурилган энергетика шўрпешонамиз учун ҳали кўп сюрпризлар яратади.
Браузерингиз HTML5 ни қўллаб- қувватламайди
Эътибор бердингизми, энергобўҳрон авжида, газдан узилмаган соҳа, завод ё бизнес қолмади, лекин газ экспортини ҳеч қурса шу кунларда тўхтатиш ҳақида биттаси чурқ этгани йўқ.
Отабек Бакиров
Иқтисодчи, блогер
Телеграмдаги Bakiroo каналидан олинди. (Имло ўзгаришсиз қолдирилди)
Таҳририятдан: OzodTarmoq рукнидаги муаллифларнинг нуқтаи назари таҳририят нуқтаи назарини акс эттирмайди.