Жорий йилдан бошлаб Ўзбекистондаги жазони ижро этиш колонияларида сақланаëтган маҳкумлар учун электрон браслет тақиб юриш дастури амалга оширилади.
Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Huquqiy axborot Telegram канали хабар тарқатди.
Бу жараëн¸ расмий хабарга кўра¸ озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазоларни ижро этиш муассасаларининг фаолияти самарадорлигини таъминлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Низом асосида амалга оширилади.
“2020 йилда озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоларни ижро этиш муассасаларини видеокузатув мосламалари ва шахсий видеорегистраторлар (боди-камералар) билан жиҳозлаш ҳамда Пробация хизмати амалиётига электрон браслетларни татбиқ этиш дастури тасдиқланди.
Унга кўра, 18 та жазони ижро этиш колонияларида 1 833 дона видеокузатув мосламаси ва 36 комплект шахсий видеорегистраторлар (боди-камералар) ўрнатилади. Шунингдек, Пробация хизмати амалиётига жорий йилда 3 минг дона электрон браслет татбиқ этилади”¸ дейилади Адлия вазирлиги хабарида.
Тасдиқланган Низомга мувофиқ, жазони ижро этиш колониялари, тарбия колониялари¸ турмалар ва маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхоналар жазони ижро этиш муассасалари саналади.