Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:06

Россия ИИВ: Мамлакатда қолган муҳожирлар патентлари ва регистрацияси узайтирилади


Россия. Коронавирус инфекциясига чалинганликда гумон қилинган бемор Тез ёрдам машинасидан тушмоқда. Москва, 2020, 20 март.
Россия. Коронавирус инфекциясига чалинганликда гумон қилинган бемор Тез ёрдам машинасидан тушмоқда. Москва, 2020, 20 март.

Россия Ички ишлар вазирлиги мамлакатдан чиқиб кета олмаган муҳожирларнинг яшаш жойи бўйича қайди ва ишга рухсатномаси муддати узайтирилишини эълон қилди.

Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград вилоятида эса Ички ишлар бошқармаси раҳбари полиция ходимларидан муҳожирларни қоидабузарликда айблаб "овлашни" бас қилишни талаб қилди.

У ўз талабини мигрантларни чиқариб юбориш учун аэропортлар ёпилгани, хорижликларни вақтинчалик сақлаш марказларида эса жой йўқлиги билан изоҳлади.

Полиция Россияда қолган мигрантларнинг миграция ҳужжатлари муддатини узайтириб беради

Россия Миграция масалалари бўйича бош бошқармаси бошлиғи, генерал-лейтенант Валентина Казакова Россияда қолиб кетган ва миграция ҳужжатлари жойида бўлмаган хориж гражданларини жаримага тортмаслик тўғрисида буйруқ чиқарди.

Россия ИИВ Миграция масалалари бўйича бошқармасининг 18 март куни бўлиб ўтган махсус йиғилишда эълон қилинган қарорига кўра, Россиядан чиқиб кета олмаган муҳожирларга регистрацияси 90 кунга, ишга рухсат берувчи патенти муддатини эса иккинчи йилга Россия ташқарисига чиқмасдан расмийлаштириб берилади.

- Гражданларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, шунингдек, янги коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятни ҳисобга олган ҳолда, 2020 йил 19 мартдан бошлаб хорижий гражданларнинг Россия Федерациясида вақтинча бўлиш муддати узайтирилиши мумкин, дея хабар қилди Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Ирина Волк.

Ички ишлар вазирлиги сайтидаги расмий хабарга кўра, регистрациясини узайтириш учун Россияда қолаётган Ўзбекистон гражданлари миграция масалалари бўйича минтақавий бўлинмаларга, патентларни узайтириш учун эса бевосита ишга рухсатномаларни расмийлатширувчи идораларга мурожаат қилишлари лозим.

Россияга виза асосида келган гражданларга, Россияга кириш мақсади қандайлигидан қатъи назар, унинг амал қилиш муддати узайтирилади. Вақтинчалик жорий этилган тартибга кўра, агар виза муддати ўтган бўлса, вақтинча қолиш муддати ҳам узайтирилади.

Россияга виза талаб қилинмайдиган мамлакатлардан келган фуқаролар Россия Федерациясида бўлиш муддатини узайтирадилар, агар муддати тугаган бўлса ҳам.

Россия Федерациясида истиқомат қилувчи чет эл гражданларининг чет эл ишчиларини меҳнат фаолиятига жалб қилиш ва улардан фойдаланиш ва ишлаш рухсатномаларини олиш учун ариза бериш тартиби қайта тикланди.

Бундан ташқари, меҳнат муҳожирлари янги патент олиш учун Россия Федерациясидан ташқарига чиқмасдан тегишли аризалар билан муддатни бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмасдан мурожаат қилишлари мумкин.

Вақтинчалик яшаш ҳуқуқи ёки яшаш учун рухсатнома асосида Россияда истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари, агар улар томонидан берилган ҳужжат муддати тугаган бўлса, яшаш муддати узайтирилади.

Айрим тармоқ фойдаланувчилари қайд ҳужжатлари муддатини коронавирус карантини билан боғлиқ чекловлар туфайли миграция бўлимларида узайтира олганини тасдиқламоқда.

Муҳожирларни жаримага тортманг - депортация лагерларида жой йўқ!

Россия Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти полиция ходимларидан коронавирус пандемияси давомида хориж гражданларини миграция қоидаларини бузгани учун жаримага тортмасликка чақирмоқда.

Хусусан, Россия Ички ишлар вазирлигининг Петербург ва Ленинград вилояти бўйича Бош бошқармаси бошлиғи муовини Дмитрий Баранов 18 март куни “Миграция соҳасидаги материалларни вақтинчалик қайд этиш тартиби тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжатда у полиция ходимларидан “миграция соҳасидаги материалларни расмийлаштиришни тўхтатишни, зеро Хориж гражданларини вақтинчалик сақлаш марказларига жойлаштириш муаммолари” вужудга келганини билдирди.

- COVID-19 инфекцияси касаллиги тарқалишининг олдини олиш билан боғлиқ карантин чораларини таъминлаш мақсадида авиакомпаниялар Россия Федерацияси ташқарисига жўнатаётган учоқлар сонини кескин камайтирди. Бу ҳол Петербург ва Ленинград вилояти бўйича ИИВ Бош бошқармасига қарашли №1 ва №2 сонли Хориж гражданларини вақтинчалик сақлаш марказларида сақланаётганларни ўз вақтида бадарға қилишга йўл қўймаётир, - дея тушунтириш берди журналистларга Баранов.

Бошқарма бошлиғи қоидабузар мигрантлар тилхат асосида қўйиб юборилиши кераклигини уқтирди.

Ленинград вилояти ва Санкт-Петербург шаҳрига қарашли 1- ва 2-сонли марказлар Гатчина ва Красное Село шаҳарчаларида жойлашган.

Айни дамда, 18 мартдан 1 майга қадар Россия хорижликларнинг кириб келишига тақиқ қўйди.

Олдинроқ Россия либерал-демократик партияси лидери Владимир Жириновский тожли вирус туфайли Марказий Осиё давлатларининг ҳаммаси билан чегараларни ёпиш таклифи билан чиққан эди.

XS
SM
MD
LG