Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:31

Хотира ва Қадрлаш куни ëнига расман Ғалаба байрами атамаси ҳам қўшилди (ВИДЕО)


UzBack to USSR: "Хотира ва Қадрлаш куни"да президент Мирзиёевга "Катюша"ни куйлаб беришди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:54 0:00

1999 йилдан Ўзбекистонда Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонлаб келинаëтган 9 май 2018 йилга келиб¸ “Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган байрам”га айланди.

Президент иштирок этган тадбир манзараси.
Президент иштирок этган тадбир манзараси.

Ўзбекистон президенти расмий сайтида эълон қилинган хабарда Шавкат Мирзиëевнинг “Тошкент ботаника боғида Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 73 йиллигига бағишланган байрам тадбири”да иштирок этгани хабар қилинди.

Бу ерда Иккинчи жаҳон урушидаги шароит акс эттирилган. Окоп ва блиндажлар қурилган, ўша давр қурол-аслаҳалари ва ҳарбий техникалари намойиш этилган. Давлатимиз раҳбари ушбу кўргазмани кўздан кечирди¸” дейилади расмий хабарда жумладан.

Президент кўздан кечирган окоплар.
Президент кўздан кечирган окоплар.

Президент матбуот хизмати 9 май куни эълон қилган бошқа бир хабар "Президент Шавкат Мирзиёев давлат раҳбарларини Ғалаба байрами билан қутлади" деб номланди.

Ботаника боғи ичкарисида ҳам¸ ташқарисида ҳам "Катюша"

Тошкент ботаника боғи ичкарисида президент иштирокидаги махсус тадбир қаттиқ хавфсизлик чоралари остида ўтказилди ва унга фақат таклиф қилинганларгина қўйилди.

Президент қатнашган ҳарбийлашган шоуда "Катюша" айтилаëтган айни пайтда¸ Ботаника боғи ичкарисига киролмай¸ унинг ташқарисида тўпланганлар ҳам гитара жўрлигида "Катюша" куйлашди.

Тошкентда "Катюша" янграмоқда
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:17 0:00

(Биринчи марта 1938 йилнинг 28 ноябрида ижро этилган "Катюша" қўшиғи энг машҳур совет қўшиқларидан бири саналади. Бу қўшиқ¸ Иккинчи жаҳон уруши пайтида совет аскарлари орасида ниҳоятда оммалашгани ортидан¸ СССРдаги реактив артиллериянинг жангавор машиналаридан бирига ҳам "Катюша" номи берилган. Бутун дунëга танилган бу қўшиқ¸ совет империяси парчаланганидан кейин¸ "руслар ғалабаси рамзи" ва СССР га ностальгияни рағбатлантирувчи пропаганда воситасига айлантирилгани айтилади.)

Тошкентда "Ўлмас полк"

2018 йил 9 май куни СССРни қайта тиклаш йўлидаги маданий-мафкуравий тадбир сифатида кўриладиган "Ўлмас полк" акцияси Ўзбекистон пойтахти ва бошқа шаҳарларида бўлиб ўтди.

Тошкентда "Ўлмас Полк" паради бўлиб ўтди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:59 0:00
Бевосита линк

Хусусан¸ Георгий лентаси ва СССР байроғини кўтариб чиққан Тошкентдаги бу тадбир иштирокчилари¸ "Биродарлик қабристони"га юриш қилди.

"Ўлмас полк"ка чиққанларнинг ҳаммаси ҳарбий оркестр ҳамроҳлигида "Смуглянка"ни куйламоқда. Ураааа!" деб хабар тарқатди бу тадбир иштирокчилари.

Тошкент кўчаларида "Смуглянка" куйланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:02 0:00
Бевосита линк

Аввалроқ маҳаллий матбуотда "Ўлмас полк" тадбирини ўтказишга Тошкент шаҳар ҳокимлиги рухсат бермагани ҳақида хабар қилинган эди.

"Ўлмас полк"¸ ҳарбий парад ва Георгий лентаси билан қоришган Самарқанддаги тадбир

9 май куни Самарқанд шаҳар марказидаги Университет хиëбонидан "Мотамсаро она" ҳайкалига ҳарбий юриш бўлиб ўтди. Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилган оркестр садолари остида ўтган бу тадбирда кўксига Георгий лентаси тақиб¸ советча ҳарбий кийим кийдирилган боғча болалари ҳам қатнашди. Ҳоким қатнашган расмий тадбирга олиб келинган болаларни бу тарзда кийинтириб¸ Ўзбекистон учун ëт рамзларни тақиш ташаббуси айнан қайси идора ва мутасаддиларга оид экани Озодликка ҳозирча маълум эмас.

(1769 йили Россия қироличаси Екатерина II томонидан энг олий ҳарбий унвон сифатида таъсис этилган Георгий лентаси Россия империяси рамзи саналади. 2005 йилдан бери¸ Москва томонидан Иккинчи жаҳон урушида СССР қозонган ғалаба рамзи сифатида янгидан урфга киритилган бу тасмани¸ Украина шарқий қисмларини ишғол қилган россияпараст сепаратчилар ўз символи қилиб танлаган. Бунинг ортидан Георгий тасмаси Путин Россиясининг истилочилик лойиҳаси рамзи сифатида кўрилади ва Украина¸ қолаверса Грузия ва Қозоғистонда тақиқланган.)

Мотамсаро она ҳайкали остига гул қўйганлар орасида кўксига Георгий лентаси таққан "Ўлмас полк" жамоаси ҳам бўлди.

Шу куни Самарқанд вилоят ҳокимлиги биноси олдида ҳарбийларнинг кўргазмали юриши¸ ҳарбий техника паради ва СССРда ишлаб чиқилган машиналар парад ва кўргазмаси ҳам ўтказилди. Унда Победа¸ Чайка ва Волга автомашиналари иштирок этди.

Самарқандда 9 май байрами
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:27 0:00

Озодлик суҳбатлашган самарқандликлар¸ Каримов даврида "Мотамсаро она" ҳайкали остига гулчамбар қўйиш билан чекланиб келган маҳаллий расмийлар бу йилги тадбирни ҳарбийлаштиргани ва ўз чиқишларида Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба ҳақида кўпроқ гапирганини билдирди.

Самарқандда парад: 9 май
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:02 0:00

Айни пайтда¸ 9 май куни мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов хотирасини ëдга олиб¸ ҳаққига тиловат қилиш учун унинг мақбарасини зиëрат қилувчилар сонининг ҳам одатдагидан кўра кўпроқ бўлгани айтилмоқда.

"Хотира ва қадрлаш куни"да самарқандликлар Каримовни ҳам хотирлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:50 0:00

Каримов: Эртага парадларни ўтказишдан маъно қолмайди!

Мустақил Ўзбекистоннинг 1-президенти Ислом Каримов даврида 9 майни собиқ СССР ва бугунги Россия услубида ҳарбий мотивлар билан нишонлаш¸ байрам қилиш тўхтатилиб¸ унинг ўрнига нафақат Иккинчи жаҳон уруши¸ балки умуман ўтганларни хотирлаш урфга кира бошлаган эди.

2011 йилнинг 9 май куни Ислом Каримов Тошкентдаги "Мотамсаро она" ҳайкали пойига гулчамбар қўйгандан кейин маҳаллий журналистларга айтган гапларида Ғалаба куни ва ҳарбий парадлардан нега воз кечилганига яна бир бор изоҳ берган эди.

И.Каримов: Парадларни ўтказишда маъно йўқ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:19 0:00

Ислом Каримов¸ Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба байрамларини нафақат Ўзбекистонда ўтказиш¸ балки Москвадаги бу каби тадбирларга ҳам бормай қўйган эди.

Бундай ëндашув¸ МДҲнинг 2015 йилнинг май ойида Москва саммитида Каримов ва Атамбаев ўртасидаги зиддиятга ҳам сабаб бўлган эди.

Каримов йўқотган ҳарбий парадлар нега яна Ўзбекистонга қайта бошлади?

9 майнинг Шавкат Мирзиëев ҳокимияти томонидан қайтадан Ғалаба байрамига айлантирилаëтгани¸ хусусан¸ кўча-кўйларда яна қайтадан оркестр шовқини билан советча қўшиқлар куйланаëтгани¸ марказий хиëбонларда ҳарбий парад ва кўргазмалар ўтказилаëтгани иштимоий тармоқлардаги ҳам ўзбек¸ ҳам рус тилли гуруҳларда асосан олқишланмоқда.

Айни пайтда¸ кичик бир гуруҳ миллий зиëлилар¸ Путин Россиясининг империяни тиклаш йўлида танлаган рамз ва маданий тадбирларининг "Иккинчи жаҳон урушида қозонилган буюк ғалабага ҳисса қўшган ўзбекистонликларга ҳам" ҳурмат ифодаси сифатида бемалол Ўзбекистонга қайтгани хусусида хавотир билдирмоқдалар.

-Бизнинг ота-боболаримизни қиличдан ўтказган рус ҳарбийларига берилган олий унвоннинг расмий тадбирларда бемалол тақиб юрилиши¸ СССР байроқларининг мустақил Ўзбекистон кўчаларида яна бемалол кўтарилиши нафақат хунук¸ балки хавфли ҳодисадир. Агар юқоридагилар¸ буни ўйин деб ўйлашаëтган бўлса¸ улар ўт билан ўйнашаяпти. Путин Россия империясини у ëки бу шаклда тиклашни ўз асосий мақсади қилиб белгилаган ва Грузия ва Украиндаги қонли воқеалар унинг бу мақсад йўлида муттасил иш олиб борилаëтганини кўрсатди. Халқ¸ афсуски¸ тарихни билмайди¸ ким қаëққа етакласа¸ кетаверади. Лекин бу халққа йўлбошчилик қилаëтганлар¸ кетаëтган бу йўлнинг мустақил давлатчилик учун таҳдидли эканини англаши ва шунга қараб¸ сиëсат юрғизиши керак¸ дейди жамиятшунос¸ "Ўзбекистон демократик ташаббус гуруҳи" асосчиси Искандар Худойберганов Озодлик билан 9 май кунги суҳбатда.

Хотира ва Қадрлаш кунининг Ғалаба байрамига айланишидан нега қўрқиш керак?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:10 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG