Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 04:01

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўл лойиҳасини молиялаш масаласи ҳануз очиқ қолмоқда


Томонлар лойиҳа шу йилнинг октябрида бошланишини айтмоқда.
Томонлар лойиҳа шу йилнинг октябрида бошланишини айтмоқда.

Темирйўл қурилиши бўйича шартномада кўп саволларга жавоб йўқ, айниқса, қурилишни молиялаш масаласи очиқ қолган, деб ёзди Eurasianet нашри.

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темирйўли қурилиши анчадан бери режалаштирилган бўлса-да, асосан маблағ билан боғлиқ муаммолар туфайли кам иш қилинган. Аммо июнь ойи бошида уч давлат етакчилари барча майда тафсилотлар ниҳоят ишлаб чиқилганини айтиб, йўналишни қуриш бўйича қурилиш консорциуми тузилганини эълон қилди. Бироқ, бир муаммо бор эди: уч мамлакатнинг ҳеч бири консорциум фаолияти ҳақидаги батафсил ҳужжатни дарҳол эълон қилмади.

Хитой Давлат кенгаши ахборот хизмати Қирғизистон собиқ бош вазири Жумарт Оторбаевнинг изоҳини эълон қилди, унда лойиҳа Марказий Осиёни савдо марказига айлантириш салоҳиятига эга эканлиги таъкидланади. “Янги темирйўл – умид ва некбинлик чироғидир”, деган Оторбаев.

Марказий Осиë давлатларининг Хитойдан қанча қарзи бор?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:51 0:00

Дастлабки эълондан бир неча кун ўтиб, Қирғизистон парламенти 13 банддан иборат келишувни эълон қилди. Ҳужжатда темир йўл лойиҳаси томонларнинг “стратегик ҳамкорликни ривожлантириш учун узоқ муддатли манфаатлари” натижаси сифатида кўрсатилган. У қурилиш консорциуми таркибига ойдинлик киритган бўлса-да, молиялаштириш ва қурилиш муддатлари масаласига бевосита тўхталмаган.

Ҳеч кимни ажаблантирмаса ҳам, ҳужжатда Хитой лойиҳада асосий улушга эга эканлиги, қурилиш харажатларининг 51 фоизини қоплаши кўрсатилган. Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг ҳар бири улуши 24,5 фоиздан тўғри келади. Хитой корхоналарига Қирғизистон ҳудудида темирйўл қуриш вазифаси юкланган, Қирғизистон эса лойиҳага жалб қилинган хитойлик ишчилар ва асбоб-ускуналар учун виза ва солиқ талабларини олиб ташлайди.

Хитой келишувни молиялаштириш йўлини очиш учун Қирғизистоннинг қарздорлик рейтингини юқори хавфдан ўрта хавфга кўтаришга мажбур бўлди, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.

18 июнь куни Қирғизистон темир йўлари раҳбари Азамат Сакиев Қирғизистон парламентида бўлиб ўтган тингловда лойиҳа юзасидан депутатлар саволларига жавоб берди.

Икки соат давом этган сўроқлашда Сақиев баъзи саволларга яхши жавоб берса ҳам, айрим жавоблари янги саволларни ҳам туғдирди. У ҳақиқатан ҳам маблағ масаласини кўтарди. У қурилишнинг умумий қийматини 4,7 миллиард долларга баҳолади ва Хитой ҳукумати консорциумга 2,35 миллиард доллар миқдорида паст фоизли кредит ажратишга ваъда берганини, бу эса лойиҳанинг якуний ҳисоб-китобининг ярмини қоплаганини қўшимча қилди.

Сақиевнинг айтишича, Қирғизистон қурилиш харажатларини қоплаш учун 700 миллион доллар топиши керак, бу эса мамлакатнинг молиялашдаги 24,5 фоиз улушига мос келмайди. Қолган қурилиш қийматининг чорак қисми тахминан 576 миллион долларни ташкил этади. Йиғилишда депутат Қирғизистон лойиҳага 1 миллиард долларгача ҳисса қўшиш учун жавобгар бўлиши мумкинлигини айтди, Сақиев бу рақамга эътироз билдирмади. Шунингдек, у Қирғизистон Хитойнинг икки банки билан қурилиш учун номаълум миқдорда кредит олиш бўйича музокаралар олиб бораётганини айтди.

Вазиятни чалкаштириб Ўзбекистоннинг Spot.uz нашри 19 июнь куни Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг ҳар бири мажбуриятлари 573 миллион долларни ташкил этгани, бу эса келишувга мувофиқлигини маълум қилди. Миқдорлар ўзгариб турибди, молиявий келишувлар якунлангани ҳақида эса хабарлар йўқ.

Сақиев Қирғизистоннинг бошқа расмийлари илгари айтганларини тасдиқлаб, темир йўл қурилиши октябрь ойида бошланиб, олти йил давом этишини айтди. Ўзбекистон расмийлари ҳам бошланиш санаси сифатида октябрни айтган.

Лойиҳа қачон бошланишини олдиндан айтиб бўлмайдигандек туюлса ҳам, темирйўлнинг йўналиши ноаниқлигича қолмоқда.

Ноаниқликнинг асосий қисми Хитойнинг Қашғар шаҳридан бошланиб, Ўзбекистоннинг Андижон шаҳрида тугайдиган темирйўлнинг Қирғизистон қисмига тегишли. Қирғизистондаги Макмал йўналишида рельслар ўлчови кенгаяди, бу эса юкларни бир поезддан бошқасига ўтказишни талаб қилади.

Хитой ва “камбағалликка қарши кураш“. “Катта оға” тажрибаси ва Ўзбекистон
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:24:58 0:00

Қирғизистон орқали ўтадиган йўналиш ўнлаб кўприклар ва туннеллар қурилишини талаб қилади, уларнинг ниҳоий сони аниқ эмас. Расмий «Кабар» агентлиги хабар беришича, Қирғизистон қисмида 81 та кўприк ва 41 та туннель бўлади. Бироқ Тазарбек ахборот хизмати бу рақамларни 95 та кўприк ва 48 та туннель деб берган.

Сакиев қурилишда маҳаллий экологияга эҳтимолий таъсири ҳисобга олинишини айтиб, Қирғизистон қисми ҳеч қандай қўриқхонани кесиб ўтмаслигини таъкидлади. Қирғизистон парламенти аъзолари келишувнинг хитойлик пудратчиларга бутун йўналишни қуришга рухсат берувчи бандини кескин танқид қилди. Депутатлардан бири Бактибек Содиқов Қирғизистон ҳам, ўзбек компаниялари ҳам бу ишни бажара олишини таъкидлаб, улар билан шартнома тузилмаганини “ҳақорат” деб айтган.

Форум

XS
SM
MD
LG