Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:38

Прокуратура устидан жамоатчилик назорати ўрнатилади


Прокуратура ходимлари билан 7 январь кунги учрашувида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев "Прокуратура фақат жазолайдиган репрессия органи бўлиб қолмаслиги” учун¸ улар устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишини билдирилди.

Бу ташаббус прокуратура ходимлари устидан виртуал қабулхонага 311 минг ариза келиб тушгани ортидан янгради.

Мирзиëевнинг таъкидича¸ “прокуратура яхши ишлаганида виртуал кабулхона очилмаган бўларди”.

Ўзбекистонда прокуратура ташкил қилиинганлигининг 25 йиллигига бағишланган анжуманда айни тузилма президент Мирзиëев тарафидан репрессив дея аталди.

Мирзиëев прокуратурани ислоҳ қилиш учун рейтинг тизимини жорий қилиш ва “замон талабига жавоб бермайдиган” мулозимлардан воз кечилиши ҳақида ҳам огоҳлантирди.

Президент ўз нутқида прокуратура ходимлари конституция берган ҳуқуқдан фойдаланмай¸ “принципиал позициядан мосуво томошабинга” айланганидан ҳавотир билдирди.

Маърузада "Прокуратура фақат жазолайдиган репрессия органи бўлиб қолмаслиги, аксинча фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини амалда ҳимоя қиладиган тизимга айланиши” зарурлиги таъкидланди.

Тузалмас касал?

Тошкентлик таҳлилчи Анвар Назиров Озодлик билан суҳбатда “узоқ йиллар давомида репрессив тарзда ривожланган прокуратура тизимини бир киши ислоҳ қилиши қийин"лигини айтди:

- Мирзиëев ислоҳот қилмоқчи¸ лекин бу мулозимлар ислоҳотга мойил эмас. Улар эски даврда шаклланган ва қотиб қолган одамлар, уларни ислоҳ қилиб бўлмайди. Лекин моҳиятан репрессив бўлган прокуратура бундан 25 йил олдин Совет қулаганида ислоҳ бўлиши лозим эди¸- дейди суҳбатдош.

Анвар Назиров билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:11:39 0:00
Бевосита линк

Президент нутқида айтилишича¸ сўнгги 2 йил ичида прокуратуранинг 7 ходими жиноий жавобгарликка 643 ходим интизомий жазога тортилган ва 441 ходим ишдан ҳайдалган.

Шулардан келиб чиқиб “прокуратура устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш зарур” деди Мирзиëев ўз нутқида.

Эркин матбуот назари керак

Ўзбекистонлик таниқли публицист Алимардон Аннаев “барча қўрқадиган” прокуратура устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш мушкуллигини айтди:

- Бунинг учун Ўзбекистонда матбуот эркинлиги бўлиши лозим. Жамиятда сўз ва ифода эркинлиги бўлмас экан прокуратура табиатан репрессив бўлиб қолаверади¸ деди Аннаев.

Алимардон Аннаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:29 0:00
Бевосита линк

Анжумандаги нутқда Мирзиëев “йиллар давомида шаклланган яроқсиз иш услубини” тўғрилаш учун прокуратура ходимларига бир ой муддат берди.

Бу ишда компаниябозлик ярамайди

Ўзбекистонлик журналист Анвар Усмонов прокуратура каби жиддий идорани компаниябозлик билан бир ойда ислоҳ қилиш имконсиз эканлигини айтади:

- Ислоҳотга жиддий ëндашиш керак. Бир субботник қилиб ҳаммасини тўғирлаймиз дейиш кулгили. Жамоат назорати масаласи ҳам таҳрирталаб. Бу Совет давридаги парткомлар назоратини эсга туширмоқда. Прокуратурани компаниябозлик билан эмас, балки изчил дастур билан ислоҳ қилиш керак,- дейди суҳбатдош.

Анвар Усмонов билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:08:08 0:00
Бевосита линк

Мамлакатда прокуратура тизимлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси¸ "Прокуратура тўғрисида"ги Қонунлар асосида 1992 йилдан бери фаолият юритмоқда.

XS
SM
MD
LG