Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:59

Британия: Путин ядровий таҳдид билан Украинада йўлиққан муаммоларидан чалғитмоқчи


Президент Владимир Путин ва мудофаа вазири Сергей Шойгу.
Президент Владимир Путин ва мудофаа вазири Сергей Шойгу.

Британия мудофаа вазири Бен Уоллеснинг сўзларига кўра, Владимир Путиннинг ядровий шайлик ҳақидаги огоҳлантириши Украинага босқиндан чалғитишга мўлжалланган риторикадир.

Reuters агентлигининг британ мулозимидан иқтибос келтиришича, Путиннинг таҳдид ядро қуролидан фойдаланишга тайёргарликни ошириш бўйича амалий қадамлар билан боғлиқ эмас.

Якшанба куни Путин Россиянинг юқори даражадаги ядровий шайлик ҳолатга ўтиши ҳақида эълон қилди. Қўшма Штатлар Москванинг бу "хавфли риторика"си урушни кучайтириши мумкинлигидан огоҳлантирди.

"Путин ўз фикрини айтди. Биз буни кўриб чиқамиз", деди Уоллес Путиннинг юқори ядровий тайёргарлик ҳолатига ўтиш ҳақидаги баёнотидан сўнг.

Иккинчи Жаҳон урушидан кейин Европа давлатига қилинган энг йирик ҳужум тезкор ғалабага олиб келмади, аксинча Ғарбнинг кенг қамровли ва келишилган санкцияларига олиб келди.

Якшанба куни 27 давлатдан иборат Европа Иттифоқи ўз тарихида биринчи марта урушаётган давлатга қурол етказиб беришга қарор қилди. Reuters’ агентлигига бир манбанинг айтишича, ЕИ Украинага 450 миллион евролик (507 миллион доллар) қурол-яроғ жўнатади. Матбуот анжуманида Жозеф Боррелл Европа Иттифоқи Украинани қирувчи самолётлар билан таъминлашини хабар қилди.

"Украинага қарши бу уруш билан дунё ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди", деб ёзди Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Жозеф Боррел.

"Ҳозир келажагимизни ишонч, адолат ва эркинлик асосида қуриш учун ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ бирлашиш вақти келди. Бундай бўлмайди деб бир овоздан баралла айтадиган фурсат келди”.

Европа Иттифоқининг бош ижрочи директори Урсула фон дер Ляен Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Уоллеснинг айтишича, Путин Украинага бостириб киришга қарор қилишда мантиқсиз йўл тутган ва Путин бундан кейинг ҳаракатлари ҳақида гапирмоқчи эмас. У Ғарб тайёр ҳолатда бўлишига қўшимча қилди.

"Аммо бир нарсани унутмаслигимиз керакки, бу унинг Украинадаги муаммоларидан чалғитишга қаратилган уриниши”.

Унинг қўшимча қилишича, Путин ядровий қуролга эга бўлган тўхтатувчи кучларни шай ҳолатга келтириш ҳақида буйруқ берган бўлса-да, Британия буни асосан риторик мақсадга хизмат қилади ва Путин улардан фойдаланишни истамайди, деб ҳисоблайди.

Якшанба куни Швейтсария президенти Игназио Кассис Швейтсария душанба куни Европа Иттифоқига қўшилиб, Россияга қарши санкция киритиш ва Алп тоғларидаги Россия активларини музлатиб қўйиши "'эҳтимолдан ҳоли эмаслигини" айтди.

Россия-Украина: Путин дипломатиядан воз кечди – АҚШ
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:03 0:00

Кассиснинг айтишича, етти аъзодан иборат Федерал Кенгаш душанба куни йиғилиб, молиявий чоралар бўйича тавсиялар беради ва бу иқтисодиёт бўлимлари томонидан кўриб чиқилади.

"Президент Путин сўзлари аслида Россиянинг ҳақиқатан ҳам ядровий тайёргарлиги билан боғлиқ эмас. Бизнингча, бундан мақсад мулоқот майдонига тўсиқ қўйиб, ҳаммага ўзини тўхтатувчи воситаси борлигини эслатиб қўйиш", - деди Уоллес.

XS
SM
MD
LG