Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:32

"Дубль 2": Президент сайлови арафасида Тошкент киночиларга қизил гилам тўшади


Президент сайловларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон пойтахти Тошкент шу кунларда йирик кино анжуманига ҳам мезбонлик қилмоқда.
Президент сайловларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон пойтахти Тошкент шу кунларда йирик кино анжуманига ҳам мезбонлик қилмоқда.

Ўзбекистондаги президент сайлови арафасида пойтахт Тошкент йирик кино анжуманига мезбонлик қилмоқда.

“Ипак йўли” дурдонаси Тошкент халқаро кинофестивали расман совет даврида Ўзбекистон пойтахтини “Шарқ юлдузи” дея кўз-кўз қилган “Осиё, Африка ва Лотин Америкаси” кинофестивалининг давоми сифатида тақдим қилинмоқда.

37 давлатдан 400га яқин киночилар ташриф буюрган фестиваль ташкилотчиларга кўра, анжуман ўзбек киноси ва Ўзбекистондаги янгиланишларни дунёга танитишга хизмат қилади.

Ҳомийлик асосида ўтказилаётгани айтилган анжуман харажатлари очиқланмаяпти.

Кинофестивалга 37 давлатдан 400 га яқин киноижодкорлар ташриф буюргани айтилди.
Кинофестивалга 37 давлатдан 400 га яқин киноижодкорлар ташриф буюргани айтилди.

28 сентябрь куни Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Кино саройида “Ипак йўли дурдонаси” Тошкент халқаро кинофестивалининг очилишида Люк Бессон, Франко Неро, Никита Михалков, Митхун Чакраборти,Филипп Киркоров, машҳур турк сериаллари юлдузлари Ўзкан Дениз, Мелиса Памук, Сефа Зенгинлар фахрий меҳмонлар орасида кўринди.

Фестивалнинг бош меҳмони эса, АҚШда ўзига қарши жинсий тегажоғлиқ иддаолари ортидан 2016 йилда Россия ватандошлигини олган актёр Стивен Сигалдир.

Фестивалнинг бош меҳмони АҚШда жинсий тегажоғлик иддаолари ортидан Россия ватандошлигини олган актёр Стивен Сигалдир.
Фестивалнинг бош меҳмони АҚШда жинсий тегажоғлик иддаолари ортидан Россия ватандошлигини олган актёр Стивен Сигалдир.

Фестивалнинг VIP-меҳмонлари орасида 2012 йилда француз матбуотидаги солиқдан қочишга уриниш билан боғлиқ мунозаралар марказида қолган Жерар Депардье ҳам бор.

Ғарблик бу икки кино арбоби сўнгги йилларда Россия президенти Владимир Путинга яқинлиги билан танилган.

Тошкент халқаро кинофестивали 1968 йилдан 1988 йилгача ҳар икки йилда ўтказиб келинган.

Осиё, Aфрика ва Лотин Aмерикаси халқаро кинофестивали дунёдаги энг йирик кинофорумлардан бири бўлган.

2021 йилда Тошкент халқаро кинофестивали “Ипак йўли дурдонаси” номи остида қайта тикланди ва мамлакат мустақиллиги тарихидаги энг йирик кинофорум сифатида тақдим этилмоқда.

Кинофестивал ташкилотчиси бўлган Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот котиби Нозим Сафарининг Озодликка айтишича, фестивалда дунёнинг 30 мамлакатидан 50 дан ортиқ фильм намойиш этилади.

“Чет эл фильмларидан ташқари, ўзимизнинг киноижодкорлар ишлаган “101 Рейс”, “Бир кунлик тўй”, Рашид Маликовнинг “Тутқунлик” фильмлари тақдим этилади. Мақсад кино саноатига янги нафас олиб келиш, янги шартномалар имзолаш. Меҳмонларни Ўзбекистонда кино олиш мумкин бўлган локациялар билан таништириш. Улар Ўзбекистонни билгани билан қандай табиий декорациялар борлигини билмаслиги мумкин”, - дейди Нозим Сафари.

Тошкентда кинофестивал ўтаётган айни паллада пойтахтда “Шон-шуҳрат аллеяси барпо этилди. У ерда илк юлдуз таниқли ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов шарафига қўйилди.

Тошкентдаги Шон-шуҳрат аллеясида илк юлдуз таниқли ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов шарафига қўйилди.
Тошкентдаги Шон-шуҳрат аллеясида илк юлдуз таниқли ўзбек кинорежиссёри Шуҳрат Аббосов шарафига қўйилди.

“Гастрономик тадбир"

Озодлик суҳбатлашган киномунаққидлар Тошкентда очилган фестивалнинг кино равнақига хизмат қилишини савол остига олишди.

Россияда ижод қилаётган ўзбекистонлик киноактер ва режиссер Улуғбек Йўлдошев Тошкентдаги фестивални “кино санъатига алоқаси йўқ ошпазлик ва гастрономик тадбир" деб атайди.

“Ўзбекистондаги қўштирноқ ичидаги “ўзгараётган воқеалар”ни меҳмонларга кўрсатиш мақсад қилинган гастрономик ва туристик бир тадбир бу. Бугун айрим меҳмонлар Бухоро, Хивага олиб кетиляпти, у ерда ошхўрлик қилинади. Буни кинога умуман алоқаси йўқ ва кинофестивал бунақа ўтказилмайди. Олдинги пайтлар Тошкентда фестиваллар наф кўриш учун ўтказилган. Ҳозирги фестивалда эса, бор пулимизни сарфлаб, чет эллардан меҳмонларни олиб келиб йўқ нарсани бор деб кўрсатяпмиз.

Кино йўқ Ўзбекистонда. Мурод Ражабов фотиҳасини ўқиб кетганлар ва Мурод акани фикрига қўшиламан. Ҳозирги ишланаётган кинолар кино санъатининг яқинидан ҳам ўтмайди. Унга давлат бюджетидан пул сарфлаб, ўн фоизини ҳам қозонмаса нима кераги бор бунақа киноларни”, - дейди Йўлдошев.

Ўзбекистонлик рассом Шуҳрат Бобожон Тошкентдаги кинофестивални кино санъатига алоқаси йўқ тадбир деб атади.

"Тошкент кинофестивали ташкил қилинган пайтда совуқ уруш бошланганди. СССР ўзини тарафдорларини Лотин Америкаси, Яқин Шарқ Осиёдан излади. Улар учун кинофестиваль қилиб берилди ва бунинг учун Тошкент танланган эди. А группадаги фестивалларга кириб билмайдиган киночилар ўшанда Тошкентга келишганди. У фестивални орқасида СССР деган давлат бор эди. Мақсад коммунизмни ёйиш ва тарафдорларни кўпайтириш эди. Ҳозир кимларнидир хоҳиши билан ўтказилаётган Тошкентдаги фестиваль кино дунёсида ўрни йўқ бир тадбир. Кимдир буни ностальгия учун қилаётган бўлиши мумкин, лекин кино санъати учун бу тадбирни фойдаси йўқ", - дейди Шуҳрат Бобожон.

“Танловсиз фестиваль”

Таниқли ўзбекистонлик актёр ва мультипикатор Нозим Тўлахўжаев Тошкентдаги кинофестивал танловсиз ўтказилаётганига эътибор қаратди.

“Гўёки қайта тикланган ҳозирги фестивал танловсиз ўтказиляпти. Танлов йўқ. Шунинг ўзи бемаънилик. Қандай қилиб фестивал танловсиз, жюри аъзоларисиз бўлиши мумкин? Майли, пул мукофоти берилмасин, “Оскар” ҳам пул мукофоти бермайди. Лекин танлов бўлиши керак! Номинациялар бўлиши керак. Бу ерда банкетлар, тарихий шаҳарларга зиёрат. Чет эллик меҳмонларга тарихий обидаларни кўрсатиш ҳам керакдир, лекин унда бу тадбирни кинофестивал деб номламаслик керак”, - дейди Нозим Тўлахўжаев.

Озодлик Тошкентдаги фестиваль нега танловсиз ва жюри аъзоларисиз ўтказилаётгани ҳақидаги Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот котиби Нозим Сафарига берди.

Сафари фестивал доирасида икки йўналиш бўйича ёш режиссёрлар учун мини танлов ўтказилиши, танлов ғолибларига 7 минг АҚШ долларидан 15 минг АҚШ долларигача пул мукофоти белгиланганини айтди.

“Бу ёш режиссёрларнинг “Дунё ёшлари киноси Янги Ўзбекистонда” қисқа метражли фильмлар фестивали, “Кино беш кунда” конкурс дастурининг «Янги авлод киноси». Танловлар учун ҳайъат аъзолари шакллантирилган. Ҳайъат раиси режиссёр ва продюсер Тимур Бекмамбетов. Мингдан ортиқ ишлардан 25 та номзод танлаб олинган. Ундан ташқари бошқа фестивалларда ғолиб бўлган, номинацияга қўйилган дунё фильмлари намойишлари фестивал доирасидан ўрин олган. Янги ўзбек фильмлари премьералари ҳам шулар жумласидан”, - деди Сафари.

2000-йиллар бошида Ўзбекистоннинг марҳум биринчи президенти Ислом Каримовнинг тўнғич қизи Гулнора Каримова Тошкентда ўтказиб келган "Олтин гепард" кинофестивалига чет эллик кино ва шоу-бизнес юлдузларини миллионлаб доллар гонорар эвазига таклиф этгани учун танқид қилинганди.

Каримованинг хос тадбирларида қатнашган Стинг, Хулио Иглесиас, Монсерат Кабалье, Род Стюарт, Таркан¸ Хосе Каррерас каби санъат юлдузларининг Тошкентга келиши учун уларнинг ҳар бирига камида 1 миллион евродан тўлангани айтилади. Бу юлдузларнинг айримлари Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларининг аянчли аҳволи сабаб “диктатор қизи” билан алоқалари боис ўз мамлакатларида танқидлар остида қолган.

Режиссёр Улуғбек Йўлдошевга кўра, бу сафар Тошкентдаги фестивалга ўз мамлакатларида жиноий жавобгарликдан қочиб, Россия президенти пинжига яширинган одамлар чақириляпти.

“Менга келган маълумот бўйича бу фестивалга президент томонидан 3 миллион доллар ажратилган. Бундан ташқари, тижорат банклари, катта корхоналар спонсорлик қилмоқа. Тошкент шаҳри ҳам пул ажратган, чунки мезбон шаҳар.

Чет эллик меҳмонлар бепулга келмайди. Стивен Сигал Ҳолливудда “қора рўйхат”га тушиб, Россияда жавобгарликдан қочиб юрган бир актёр. Ҳозир кино билан шуғулланмайди. Ёки Филип Киркоров қўшиқчи бўлса. Нима кераги бор фалон пул тўлаб олиб келишни”, - дейди Йўлдошев.

Британияда яшовчи ўзбекистонлик таҳлилчи Алишер Илҳомов Тошкентдаги фестивалга таклиф этилган Стивен Сигални тадбир ташкилотчилари эмас, Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси кутиб олганига эътибор қаратди.

“АҚШда жиноят иши очилган Стивен Сигал Тошкентга келди, у Россия Федерациясини тамсил этмоқда. Аэропортда уни фестивалнинг ўзбек ташкилотчилари эмас, балки Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси кутиб олди. Демак у ўзини кинофестивалга таклиф қилган”, - деб ёзди Илҳомов ўз Фэйсбук саҳифасида.

Кинофестиваль ташкилотчиси бўлган Ўзбекистон Кинематография агентлиги матбуот хизмати бошлиғи Нозим Сафарининг айтишича, меҳмонларнинг ташрифи билан боғлиқ харажатларни ҳомий ташкилотлар ўз зиммасига олган.

Уларнинг пули ҳомий ташкилотлар томонидан тўлаб берилди. Ҳаммаси ҳомийлар томонидан. Баннерларда қайси ҳомийлар экани кўрсатилган. Очиқ маълумот бу”, - деди Сафари.

Айни пайтда фестиваль харажатлари ҳомийларга қанчага тушган, деган саволга Сафарий “аниқ нарса айтолмайман” деб жавоб берди.

Осиë, Африка ва Лотин Америкаси киночилари иштирокидаги Тошкент халқаро кинофестивали 1968 йилдан бошлаб 1988 йилгача ўтказиб келинган.

“Тинчлик, ижтимоий тараққиëт ва халқлар озодлиги учун” деган шиор остида ўтган кинофестиваль 100га яқин мамлакатдан келган киночилар анжумани сифатида шуҳрат қозонганди.
Бу кинофестивал кўпчилик ўзбекистонликлар хотирасида Раж Капур каби ҳинд ва Туркон Шорай сингари турк киноси дарғаларининг иштироки билани ёдда қолган.

Фестиваль собиқ советлар мамлакати эришган ютуқларни кўз-кўз қилгани учун унга дунёдан коммунист ёки бошқа сўл қарашдаги зиёлилар таклиф қилинган. Улар орасида ватанида турк ёзувчиси Азиз Несин ҳам бор эди.

Сайловолди тарғиботлари

Бу сафарги Тошкент кинофестивали меҳмонлари орасида россиялик таниқли кинорежиссёр Никита Михалков ҳам бор. 2015 йилда Украина Михалковни Россиянинг Қримни аннексия қилишини қўллаб-қувватлагани учун Украинага киришини тақиқлаган.

Режиссёр 2007 йилда президент Путинга иккинчи муддати ниҳоясида президентликдан кетмаслик сўраб ёзилган хатга имзо чеккани учун Россиядаги либерал зиёлиларнинг танқидига учраганди. Михалков миллатчилик ва славянофиль қарашлари учун ҳам танқид қилинади.

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келгач Россия билан сиёсий ва иқтисодий алоқалар баробарида маданий борди-келдилар ҳам кучайди. Бундан аввал россиялик ашаддий миллатчи Владимир Жириновский ҳамда ғарб санкциясига учраган телебошловчи Дмитрий Киселевларнинг Ўзбекистонга ташрифи ижтимоий тармоқларда мунозараларга сабаб бўлган эди.

Шу йил мартида Россия президенти Владимир Путин ҳақида фильм суратга олган Москвадаги "Мастерская" киностудияси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳақида фильм суратга олишни бошлагани хабар қилинганди.

Фильм тафсилотларидан хабардор киномунаққид Акмал Ризаев “Ўзбекистон президенти ҳақидаги фильм Путин ҳақидаги фильмга тақлидан суратга олинаётгани ва Ўзбекистондаги президент сайловлари арафасида намойиш қилиш режаланаётганини айтган.

Тошкентдаги кинофестиваль ташкилотчиси бўлган Ўзбекистон Кинематография агентлигининг жорий раҳбари Фирдавс Абдуҳолиқов шу йил июлида президент Мирзиёев ислоҳотлари тарғиботига бағишланган кўп миллиард долларлик телелойиҳа ташаббусчиси бўлган эди.

Абдухолиқов Ислом Каримов даврида унинг тўнғич қизи Гулнора Каримова тадбирларининг етакчи ташкилотчиси ва тарғиботчиларидан бири сифатида танилган.

Каримова қамалиши билан ундан расман юз ўгирган ва ўзига қарашли матбуотда "Гулноранинг кирдикорлари"ни фош қилган Абдухолиқов¸ бир муддат танаффусдан сўнг Шавкат Мирзиëев ислоҳотларининг бош тарғиботчисига айланди.

Ўзбекистон Кинематография агентлигининг жорий раҳбари, айни пайтда қатор хусусий телеканал ва ахборот сайтлари эгаси - йирик медиа-магнат ҳамдир.

Таҳлилчиларга кўра, Тошкентдаги тадбир Ўзбекистоннинг амалдаги президенти Шавкат Мирзиёевни иккинчи муддатга сайлашга қаратилган кампаниянинг бир қисмидир. Президент Мирзиёевнинг фестиваль қатнашчиларига йўллаган табригида "Янги Ўзбекистон" яқин ва узоқ хориждаги ҳамкорларга қучоқ очаётгани урғуланган.

XS
SM
MD
LG