Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:37

Тожикистонда жамоат жойларида тамаки чекиш тақиқланди


Тожикистонда 2 январдан бошлаб жамоат жойлари, маъмурий бинолар ва аэропортларда сигарет чекиш бутунлай тақиқланди. Қонунбузарларга 105 сомоний ёки 14 доллардан бошлаб жарима солинади.

“Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш тўғрисида"ги қонунга кўра, бу маҳсулотлар савдосида ҳам жиддий чекловлар жорий этилди: мактаб ва бошқа ўқув юртлари яқинида сигарет сотиш тақиқланди.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг масъул ходими Саиджон Давлатовнинг айтишича, янги қонунда сигарет билан бир қаторда нос ва чилим чекишга ҳам чекловлар ўрнатилди.

“Барча тамаки маҳсулотлари, жумладан носвой ва чилимни чекиш ҳам жамоат жойларида, жумладан мактаб, маданият ташкилотлари ва касалхоналарда тақиқланди. Шунингдек, тамаки маҳсулотларининг савдосида жиддий чекловлар жорий этилди,”- деди Саиджон Давлатов.

Тожикистон Истеъмолчилар иттифоқи мулозими Елена Кравченко қонунчиликда носв истеъмолини тақиқлашни олқишлади.

“Носвой тамаки маҳсулотлари жумласидандир. Тожикистонда нафақат эркаклар, балки аёллар ва ўсмирлар ҳам носвой чекади. Ҳолбуки, носвой таркибида зарарли кимёвий моддалар, жумладан мишяк мавжуд,”- деди Елена Кравченко.

Охирги йилларда Душанбе ва мамлакатнинг бошқа шаҳарлари ресторанларида чилим чекиш оммалашиб бораётганди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳозир Тожикистонда 250 чилим чекиш масканлари мавжуд.

“Тамаки маҳсулотларини истеъмол қилишни чеклаш тўғрисида' ги қонунга риоя қилмаган шахсларга Маъмурий жабобгарлик кодексида жазо тайинланиши кўзда тутилган.

2011 йилда мамлакат қонунчилигига киритилган ӯзгартиришга мувофиқ, жамоат жойларида сигарет чеккан шахсга 105 сомони ёки 14 доллар миқдорида жарима тайинланган эди.

Ўзини Акрам дея таништирган душанбелик сигарет чекишдаги чекловларни қўлламаслигини айтди.

Унинг айтишича, 17 йилдан бери сигарет чекади ва бирданига бундай одатни тарк этиш имкони йўқ.

"Бошқа томондан бундай чекловлар инсон ҳуқуқларига зиддир",- деди Акрам.

Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазириги маълумотига кӯра, мамлакатда сигарет чекадиганлар сони 500 минг киши бўлиб, улардан 78 фоизини эркаклар, 10 фоизини аёллар ва 12 фоизини ўспиринлар ташкил этади.

XS
SM
MD
LG