Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:27

Эмомали Раҳмон деҳқонларга Рамазон рўзасини тутишни бир ойга кечиктиришни тавсия қилди


Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон қишлоқ хўжалик ходимларига мурожаат қилиб бугун, 6 май куни кириб келган Рамазон ойида тутадиган рўзаларини бир ойга кечиктиришни тавсия қилди.

Озоди радиосининг бу ҳақда хабар қилишича, Рамазон кириб келиши муносабати билан телемурожаат қилган Эмомали Раҳмон мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойи бу йил иссиқ вақтга тўғри келганини айтар экан, "Далада ишловчи ва бошқа оғир ишлар билан шуғулланувчи одамлар рўза тутишлари билан бир қатор қийинчиликлар билан тўқнаш келишлари мумкин ва ҳатто соғлиқларига зиён етиши мумкин", - деган.

Президентнинг сўзларига қараганда, деққонларнинг пешона тери билан етиштирилган ҳосил ўз вақтида йиғиштириб олинмаса, у ҳолда назарда тутилмаганган муаммоларни, масалан, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархи ошиши ва ҳатто очарчилик келтириб чиқариши мумкин.

"Мусулмон уламоларнинг асарларида оғир меҳнат билан шуғулланувчи одамлар, жумладан деҳқонлар ва ишчилар рўза тутмасликлари мумкинлиги таъкидланади. Бу инсонлар ўзлари учун қулай бўлган вақтда рўза тутиб беришлари мумкин. Шу ўринда муқаддас Қурьоннинг "Нисо" сурасида: "Ўзларингизни қийнаманг. Албатта, Аллоҳ сизларга меҳрибон ва раҳмлидир" дейилган”, - дея Раҳмондан ихтибос келтиради ТР президенти матбуот хизмати.

Президент Эмомали Раҳмон диндорларни кириб келган Рамазон ойи билан табриклар экан, мусулмонлар учун муқаддас бўлган ойда бозорлардаги нар[ларнинг кўтарилиб кетишини танқид қилди.

“Ҳозирданоқ савдогарлар Рамазон ойида ва байрам кунларида осон пул топиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ошираётгани билан боғлиқ ҳолатлар кузатилмоқда, бу эса одамларнинг кайфиятини бузмоқда, уларда норозилик кайфиятларини келтириб чиқармоқда. Шу билан бу савдогарлар муқаддас ойда ўзлари ва оила аъзоларини баракадан маҳрум қиладилар”, - деган Эмомали Раҳмон.

Озоди радиосининг хабар қилишича, Тожикистонда Рамазон ойи бошланган 6 майдан бир неча кун аввал асосий озиқ-овқат маҳсулотлари – гўшт, шакар, ёғ, сабзавот ва ун бир неча баробар қимматлаган.

XS
SM
MD
LG