Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:28

МИБ ходимлари қарздор фермерларнинг мулкини куч билан тортиб олмоқда (ВИДЕО)


Девордан ошган мажбурий ижрочилар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:26 0:00
Бевосита линк

Девордан ошган мажбурий ижрочилар

1 декабрда Сурхандарё вилояти Музработ тумани Мажбурий Ижро Бюроси (МИБ) ва милиция ходимлари туманнинг Ат-Термизий маҳалласида яшовчи фермер Иброҳим Холназаровнинг бир неча қоп гуручини тортиб олишга уринди.

65 яшар Иброҳим Холназаровнинг айтишича, МИБ ходимлари уни буғдой ва шоли топшириш бўйича давлат режасини бажармаганликда ассоcсиз айблашган.

Музработ тумани ҳокими Жовли Холмуродов Озодлик билан суҳбатда фермер мулкини куч билан тортиб олиш уриниши бўлганини рад этди.

Девордан ошган мажбурий ижрочилар

Озодликка етиб келган видеода МИБ ва милиция ходимлари - фермер оила аъзолари эътирозларига қарамасдан - фермер омборидан бир неча қоп гуручни куч билан юк машинасига ортаётганини кўриш мумкин.

Девордан ошган мажбурий ижрочилар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:26 0:00
Бевосита линк

Ҳодисага гувоҳ бўлган Иброҳим Холназаровнинг ўғли Равшан Озодлик билан суҳбатда МИБ ва милиция ходимлари фермер мулкини туман ҳокими буйруғи билан мусодара қилишга уринганини иддао қилди.

- Уйдагилар эшикни очмаганига қаноат қилмай, девордан ошиб, молхона ичкарисидан кириб, складни очиб, гуручларни машинага юкламоқчи бўлишди. Видеода қандай ёпишганини кўрган бўлсангиз керак. Отам келиб, бояги қоғозларни кўрсатганидан кейин отамни туман марказига олиб кетишди. Отам қарзи бўлмаганини исботловчи қоғозларни кўрсатган. Кейин ҳамма қопларни яна жойига тушириб, қайтиб кетишди, - деди Равшан Холназаров.

Фермер Иброҳим Холназаровнинг ўзи эса МИБ ва милиция ходимларини қарздорлик дафтарчасини изчил текширмасдан унинг мулкини тортиб олишга уринганликда айблади.

- 20 кишилар йиғилган экан. "Мана менинг қарзим йўқ, мана ҳужжатларим," деб уларга ҳамма квитанцияларни кўрсатдим. Лекин улар унгача бутун нарсаларни машинага ортишган экан. Улар химиянинг бошлиғига телефон қилишган экан. Химиянинг бухгалтери бу фермернинг қарзи йўқ, деганидан кейин тинчланишди, - дейди Иброҳим Холназаров.

МИБ ходимлари фермер зарурий ҳужжатларни кўрсатганидан кейин юк машинасига ортилган бир неча қоп гуручни фермерга қайтариб берганлар.

"Талон-тарож бўлган эмас"

Музробот тумани ҳокими Жовли Холмуродов Озодлик билан суҳбатда МИБ ходимлари фермер мулкини олиш чоғида куч ишлатишмаганини айтди.

- Ҳеч қандай талон-тарож бўлган эмас. Фермерларнинг солиқ, кимёвий ўғитлар ҳамда имтиёзли кредитлар бўйича қарзларини тўплаб олиш Мажбурий Ижро Бюро томонидан бажарилаяпти. Кимники қарзи бўлмаса, ҳеч нарса қилмайди. Фақат уларнинг ўзлари тегишли хизмат кўрсатувчи ташкилот олдида ўз пайтида олган кредитларини қонуний тартибда, ўз хоҳиши билан топширмагандан кейин маблағи бўлмаса, мол мулкига қаратамиз. У ерда ҳеч қандай зўравонлик бўлгани йўқ. Бориб қонуний талаб қилинган, - деди Музработ тумани ҳокими Жовли Холмуродов.

Жовли Холмуродов МИБ ҳозирда тумандаги 530 нафар фермернинг қарздорлигини текшираётганини тасдиқлади.

- Бир миллион сўмми, 10 миллион сўмми ҳар бир фермер ўз қарзини тегишли тартибда тўлаши керак. Шу нарса Мажбурий Ижро Бюроси томонидан ўрганилган. Бошқа ҳеч нарса бўлгани йўқ, - деди Музробот туман ҳокими.

Айни пайтда Озодлик тумандаги кўплаб фермерлардан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, чорва моллари ва автомобиллари тортиб олинганини аниқлади.

Мисол учун, Озодлик билан суҳбатда маҳаллий фермерлардан Ашур Муродов "Нексия"си, Саидқул Қудратов "Дамас"и, Чори Йўлдошев "Жигули"си олиб қўйилганини билдирди.

Ундирилган мол-мулк ким ошди савдосига

Сўнгги ойларда Мажбурий Ижро Бюроси томонидан маҳаллий фермерлар мулкини тортиб олиш кучайганини кузатиш мумкин.

21-22 октябрда Сурхандарё вилояти Сариосиё туманида бир неча деҳқоннинг ерёнғоқ ҳосили МИБ ходимлари томонидан тортиб олинган эди.

19 сентябрда Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл тумани Уллибоғ қишлоғида яшовчи 29 яшар Аҳмад Ниёзимбетов уйини бузишга келган МИБ ходимлари кўз ўнгида ўзига ўт қўйган эди.

Президент Мирзиёев томонидан шу йилнинг май ойида ташкил этилган Мажбурий Ижро Бюроси фаолиятининг дастлабки тўрт ойида аҳолидан 5 триллион сўмлик коммунал қарз ундириб олинган эди.

Президент Мирзиëевнинг 27 июль кунги қарорига мувофиқ¸ 2017 йилнинг 1 сентябридан ўзбекистонликлардан қарзини қоплаш учун ëки жиноят қуроли сифатида мусодара қилинган телевизоридан тортиб то уй-жойигача онлайн ким ошди савдосига қўйилмоқда.

XS
SM
MD
LG