Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 01:42

Сурияда илгарилаб бораётган жангарилар кимлар?


Аксилҳукумат жангчилар Тал Рифат шаҳрини қўриқламоқда. Ҳалаб, Сурия. 30 ноябрь, 2024.
Аксилҳукумат жангчилар Тал Рифат шаҳрини қўриқламоқда. Ҳалаб, Сурия. 30 ноябрь, 2024.

Жангарилар Сурияда ҳудудларни эгаллаб олиб, кўп йиллар давомида музлаб турган фуқаролар урушини қайта жонлантирди.

Суриянинг шимоли-ғарбий қисмидаги кутилмаган ҳужумга президент Башар Асад ҳукуматига қарши энг йирик жангари гуруҳлардан бири бўлган Ҳаёт Таҳрир аш-Шом (ҲТШ) бошчилик қилмоқда.

27 ноябрдан бери АҚШ томонидан террорчи ташкилот деб эътироф этилган ҲТШ ва унинг иттифоқдошлари Суриянинг иккинчи йирик шаҳри Ҳалабни эгаллаб олди ва жанубга томон илгариламоқда.

Путиннинг Украина, Ироқ ва Сурия уруши ҳақидаги фейклари
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:07:40 0:00

ҲТШ қандай гуруҳ?

ҲТШ исломий жангари гуруҳ бўлиб, унинг аъзолари асосан салафийлар, яъни сунний исломнинг ўта радикал оқимидир. У Сурияда шариат асосида бошқариладиган давлат ўрнатишга интилади.

Гуруҳ 2012 йилда, Суриядаги фуқаролар уруши бошланганидан бир йил ўтиб пайдо бўлган. Дастлаб у Жабҳат ан-Нусра ёки Нусра фронти номи билан, “Ал-Қоида”нинг Суриядаги тармоғи сифатида фаолият бошлаган.

Абу Муҳаммад ал-Жуланий бошчилигидаги гуруҳ Ироқдаги “Ал-Қоида” раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийга бўйсунган. Кейинчалик Бағдодий Ал-Қоида билан алоқаларини узиб, "Исломий давлат" (ИШИД) экстремистик гуруҳини тузган, аммо Жуланий унга қўшилишдан бош тортган.

Нусра фронти Асадга қарши курашаётган энг шафқатсиз гуруҳлардан бирига айланди ва худкушлик ҳамда қўлбола портловчи қурилмалар каби усуллардан фойдаланди.

Кейинчалик жангари гуруҳ ўз номини бир неча бор ўзгартирди ва Ал-Қоидадан узоқлашди. 2017 йилда у Суриянинг шимоли-ғарбий қисмидаги бошқа мухолифат гуруҳлари билан бирлашиб, ҲТШни ташкил этди.

АҚШ разведкасининг баҳолашича, ҲТШнинг 5000 дан 10000 гача аъзоси бор. Гуруҳ 2018 йилда Вашингтон томонидан террорчи ташкилот сифатида қора рўйхатга киритилган ва унинг раҳбари Жуланининг бошига 10 миллион доллар мукофот эълон қилинган.

Туркия ва Суриядаги зилзилада икки мингдан ортиқ одам нобуд бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:12:09 0:00

Унинг иттифоқчи гуруҳлари кимлар?

ҲТШ Эрон ва Россия томонидан қўллаб-қувватланадиган Асадга қарши Сурия жангарилари ва қўзғолончилари иттифоқига раҳбарлик қилмоқда.

Ҳозирги ҳужумда иштирок этаётган иттифоқнинг асосий аъзолари орасида Файлақ аш-Шом, Жайш ал-Изза, Ҳаракат Аҳрор аш-Шом ва Туркистон бригадаси бор.

2012 йилда ташкил этилган Туркистон бригадаси Хитой ва Марказий Осиёдан келган чет эллик жангчилардан, асосан тожик ва ўзбеклардан иборат.

ҲТШ билан расман иттифоқ тузмаганига қарамай, мақсади турлича бўлган бошқа гуруҳлар ҳам мавжуд, жумладан, Сурия миллий армияси ва Озод Сурия армияси.

Бу икки гуруҳ ҳам Суриянинг шимолий қўшниси Туркия томонидан қўллаб-қувватланади ва давом этаётган ҳужумда иштирок этаётгани тахмин қилинмоқда.

Форум

XS
SM
MD
LG