Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 06:36

"Хонлик ваколатларига эга президент". Тармоқлар Озодлик суриштируви ҳақида


Озодлик суриштируви Мирзиёев оиласи Каримов ўлимидан сўнг ўзининг "амирлар авлоди" давомчиси экани иддао қилинган "Насабнома"ни ота уйи деворига осиб қўйганини ўртага чиқарди.
Озодлик суриштируви Мирзиёев оиласи Каримов ўлимидан сўнг ўзининг "амирлар авлоди" давомчиси экани иддао қилинган "Насабнома"ни ота уйи деворига осиб қўйганини ўртага чиқарди.

8 июль куни Озодлик учинчи муддат президентликка сайланаётган Шавкат Мирзиëев бошқарувидаги непотизмга бағишланган видеосуриштирувни эълон қилди. “Мирзиëевлар амирлиги” деб номланган видео кейинги 7 йил ичида Шавкат Мирзиëев давлат бошқарувининг белгиловчи барча тизимларига ўз уруғ-аймоғи вакилларини тайинлагани ҳақида эди. Суриштирувда иқтидордаги клан вакиллари давлат ваколатидан қандай қилиб ўзининг хусусий бизнесини ривожлантириш мақсадида фойдаланаëтгани ҳақида сўз боради.

8 июль куни Тошкент вақти билан кечки соат 6 да премъераси бошланган суриштирув видеосини тўрт соат ичида 400 мингга яқин одам кўрди. Орадан 4 соат ўтиб¸ видео блокланди.

Видео учун берилган линкни босганлар қоп-қора кадр устида “видео муаллифлик ҳуқуқи қоидаларини бузгани учун Agency of Internet Rights гуруҳи сўрови билан блокланди"¸ деган ëзувни кўрди.

Ушбу агентлик Канадада рўйхатга олинган. Асосий офислари Торонто ва Киевда. Компания асосчилари асли украиналик икки IT-муҳандиси. Минглаб ютубер ва бренд бу компания билан ўз фолловерлари сонини ошириш борасида ҳамкорлик қилади. Агентлик ўз мижозлари яратган видеоконтентнинг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш билан ҳам шуғулланади. Бундан ҳуқуқ бузилган ҳолда¸ "страйк беради"¸ яъни YouTubeдан унинг олиб ташланишини сўрайди.

Озодлик суриштируви: Мирзиёев кластерига айланаётган Ўзбекистон
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 1:10:20 0:00

Агентлик дастлаб¸ Озодлик суриштирувида ишлатилган 20 секундлик кадрга муаллифлик ҳуқуқи ўзига тегишли эканини иддао қилиб¸ YouTube дан уни блоклашни талаб қилди. Бундай талаб ишончли ҳамкоридан келганда YouTube уни автоматик равишда блоклайди. Шундай бўлди ҳам.

Канададаги компания "страйк" берган видеокадрлар аслида Ўзбекистон президенти матбуот хизматига тегишли эди. Солиқ тўловчи пулига ишлайдиган президент ва бошқа давлат идоралари тайëрлайдиган медиа материаллар жамоатчилик мулки ҳисобланади. Видео муаллифи кўрсатилган тақдирда¸ улардан фойдаланишга тақиқ қўйилмайди.

Боз устига¸ YouTubeда "fair use"¸ яъни ҳалол фойдаланиш деган қоида бор. Унга кўра¸ оригинал видеода сўз бораëтган мавзуни танқидий жиҳатдан ëритиш¸ уни таҳлил қилиш ва баҳо бериш учун муҳим бўлган кадрлар¸ хусусий мулк бўлган тақдирда ҳам¸ улардан қисқа шаклда фойдаланиш мумкин. Бундай фойдаланиш муаллифлик ҳуқуқининг бузилиши баҳоланмайди.

Озодлик йиллардан бери Президент матбуот хизмати ëки давлат телеканаллари кадрларидан¸ манбани кўрсатган ҳолда фойдаланиб келади. Бирор марта шикоят олмаган ва "страйк" берилган эмас.

Озодлик 8 июль куни суриштирув видеоси блокланиши ҳамоно YouTube билан алоқага чиқди ва музокара бошлади. Қоидалар¸ хусусан¸ ҳалол фойдаланиш қоидалари бузилмаганини далиллаб берди. Видео блокдан чиқарилди. Аммо ярим соат-ўтиб ўтмай¸ у яна блокланди.

Яна айни агентлик¸ яна айни президент матбуот хизмати кадрлари учун “страйк" берди.

Иккинчи марта блокдан чиқариш анча вақт олди. Бу орада тармоқлар жунбушга келди, тармоқ фойдаланувчилари Озодлик видеоси нега йўқолиб қолгани ва уни қаерда томоша қилиш мумкинлиги ҳақида саволлар бера бошлашди.

Озодлик душанба куни Канададаги Agency of Internet Rights компанияси раҳбарлари билан боғланди. Улар Озодлик видеосининг ўз компанияси сўрови билан блокланишини “хатолик” деб аташди.

"Ҳамкорларимиздан бири сизнинг видеода ишлатилган айрим кадрларнинг ўзига тегишли эканини иддао қилган. Ҳозирча айнан ким бундай иддао қилганини аниқ билмаймиз. Аммо буни ўрганиб¸ тагига етамиз ва натижасини сизга билдирамиз. Агар муаммо бизнинг номимиз билан боғлиқ ҳолда юз берган бўлса¸ уни дарҳол ҳал қиламиз¸” деб ëзди Озодликка агентлик раҳбари.

Орадан саноқли дақиқалар ўтиб¸ видео блокдан чиқарилди.

Шундай қилиб, Озодлик суриштируви очиқ манбалардан талай ҳужжатларни ўрганиш, бир қатор манбалар билан суҳбатлар асносида Шавкат Мирзиëев 2016 йилда президент курсисини эгаллаганидан кейиноқ унинг уруғ-аймоғи сиёсат ва сарват дастурхонидан баҳраманд бўла бошлагани, кейинги йилларда эса “шажараи олий” мансублари мамлакат иқтисодиётнинг бутун -бошли соҳаларини ўз назорати остига олганини ўртага чиқарди.

Суриштирув, Озодликнинг бундан олдинги қатор суриштирувлари каби ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментини ларзага солди.

Кўп сонли тармоқ фойдаланувчилари президент оиласи вакилларига катта лавозимлар, ёғли тижорий лойиҳалар пешкаш қилинганини коррупцион схема ўлароқ қоралашди.

“Озодликдан яна битта бомба суриштирув, кўринглар” , деб ёзди Сардор Салим.

Commentary on the publication Ozodlik
Commentary on the publication Ozodlik

Сиёсатшунос Жамшид Муслимов эса:

“Амирликдаги амир султонлар – аристократлар, қилич соҳиблари. Колхоз чиновниклари, комсорг, партком, чекист, завмаглар эмас. Бу тарбия ва зеҳниятдаги улкан фарқ!”

Жамшид Муслимов бошқа бир постида эса “Мана бу нарса узоқ йилларга. Шунга қараб келажакни ўйлайверинг, ўзгармайди”, деб шарҳ қолдирди.

Озодлик материалига муносабат билдирган сиёсатшунос Рафаэль Сатторов Ўзбекистон аллақачон "неофеодал олигархия"га айланганини таъкидлади.

“Аввалроқ, сиёсий тизимнинг эволюцияси муқаддимасида одамлар ўз тижорий манфаатларини ҳимоя қилиш учун тизимга киришга урингани рост. Бугун эса Ўзбекистон элитаси барча-барча жабҳаларни монополлаштирганлардан иборатдир. Ҳокимият ва бойликни ўз қўлида жамғарган бу одамлар бир-бирисиз кун кўра олмайди. Бойлик тортиб олинса, ҳокимиятдан мосуво бўлади, ҳокимият олиб қўйилса, бор сарватини бой беради”, деб ёзди Рафаэль Сатторов Фейсбук саҳифасида.

Сиёсатшунос Ўзбекистоннинг 9 июль куни янги етти йиллик муддатга сайланган раҳбари Мирзиёевни “хонлик ваколатларига эга президент” деб атайди.

Буюк Британияда яшаётган ўзбекистонлик таҳлилчи Алишер Илҳомов ҳам бошқарувда монархия элементлари мавжудлигига ишора қилар экан, Мирзиёев истиқболда ўзини амир деб эълон қилиши ҳақидаги фаразни илгари суради.

“Озодликнинг янги материали Мирзиёев раҳбарлигидаги режим непотизмнинг янги чўққисига чиққанини тасдиқлади. Президент оиласининг деярли ҳар бир аъзоси “cафда” экани, яъни юқори лавозим ва бойликларга эгалик қилаётганини яна қандай аташ мумкин!” дейди Алишер Илҳомов.

Самарқандлик блогер Фарруҳ Самарқандий “Одам лайк босишгаям қўрқади...” деб ёзди.

Фарруҳ Самарқандий эслатган “қўрқув” Озодликнинг аввалги суриштирувларидан сўнг уларга лайк босган ёки бўлишган фаоллар, блогер ва журналистларнинг махсус “жой”ларга чақиртирилиб, “суҳбат”дан ўтказилгани ва қаттиқ огоҳлантирилганига ишорадир.

Журналист Шарифа Мурод эса қисқагина шарҳда бундай деб ёзди:

“Кўргим келмаяпти. Яна ишга қўлим бормай қолди!”

Блогер Аслиддин Камол эса "барча тролларни Озодликка қарши шарҳ ёзишга" чақирилган истеҳзоли пост қолдирди:

Сайловдан олдин, сукут кунида Ўзбекистон ҳукумати раҳбарларининг тинчи бузилганини Дилшод Раҳмат, бундай изоҳлади:

“Озодликдан HIMARS ракеталари учиб келди... сукунатни бузиб”.

Фейсбук фойдаланувчиси Нодира Қодирова:

“Озодликнинг оз сонли жамоаси кўп сонли непотизм ботқоғига ботган Адлия ва ДХХни оёғи ердан узилганини исботлади”, деб шарҳ қолдирди.

Озодликнинг суриштирувида барча иддаолар фактлар билан исботлангани, ҳар бир иддаога ҳужжатлар илова қилингани айтилган.

Фейсбук фойдаланувчиси Миродил Обидий, Озодлик суриштирувларини ёлғон деб айтаётганлар, нега уни судга бермаётганидан таажжубда эканлигини ёзди:

“Озодлик” радиосини фитначиликда айблайдиган кишилар! Нега Озодликни ёлғон маълумот тарқатишда айблаб, судга бермайсизлар? Хожаларингни кети очилди”.

Фейсбук фойдаланувчиси Миразиз Аҳмедов видеони кўриб бўлганидан сўнг, шундай фикр билдирди:

“Озодлик видеосини охиригача кўрдим. Ўзбекистондаги барча вазирлик ва саноат бошлиқлари ҳаммаси битта шахснинг қариндошлари. Ўзбекистон 100 йилда ҳам юксалмайди. Коррупция ва қариндошлик империяси чўққисида. Афсус... Адолатни тушингизда кўрасиз энди”.

Ижтимоий тармоқ фаолларидан бири эса, суриштирув ҳақида бундай қизиқчилик ҳам қилди:

“Отелло: Дездемона, мени рўмолчам қани?

Дездемона: Озодлик суриштирувини кўриш учун олгандим, холос...”

Шоир Аъзам Обид қуйидаги шеърий мисралар орқали ҳамфикрлик изҳор қилди:

Бир ёнда халқ юпун…

Билсам, саройда

Қўлма-қўл ўтаркан пул дасталари.

“Бас қил, эй!” буйруғи бермаскан фойда:

“Ўзингиз-чи?” дермиш гумашталари.

“Мирзиёев Озодликни судга берсин! Эээ, шунақаям туҳмат бўладими? Бир одамда шунча қариндош нима қилади, қип-қизил ёлғонлиги кўриниб турибдику. Ээ, Озодликда ҳам Одолат йўғакан”, деб ёзди бошқа тармоқ фойдаланувчиси.

Ижтимоий тармоқларда Озодлик суриштируви ҳақида пост қолдирган ва бунга ўз муносабатини билдирган шахслар ёзган фикрларининг ҳали сиёҳи қуримай туриб таъқиб қилина бошлагани ҳақида хабарлар олинди.

Журналист ва блогер Олимжон Ҳайдаровнинг ёзишича, Андижонда сайлов ўтиши билан "фикр полицияси" уйма-уй юриб, инсонларни билдирган фикри учунгина жазолаш жараёнини бошлаб юборган.

Кўпчилик тармоқдаги, айниқса Facebookдаги дўстларимиз Андижонлик дўстимиз Sirojiddin Muhammad ни яхши танишади, у ҳақда ортиқча тариф шарт эмас, қандай инсонлигини кўпчилик билади.

Сирожиддин 8 ва 9-июль кунлари 2 та, биттаси Озодлик радиоси чиқарган видеога муносабат, иккинчиси сайловга оид сарказм пост қолдирган Facebookда. Бугун эрталабдан ўзини ИИБ ходими деб таништирган(аслида қайси ташкилотдан эканлиги аниқ эмас) формасиз фуқаро маҳалладан вакиллар(аёл қизлар бўйича вакил, ёшлар бўйича вакил) ҳамроҳлигида келиб, Сирожиддинга оиласи орқали босим ўтказиб, постларини ўчиртиришган. Постни ўчиртиргач, ҳисобот учун Сирожиддинни расмга олиб кетишган, яъни топшириқ юқори(вилоят ёки Вазирлик)дан келган.

Демак булар сайлов ўтишини кутишган, энди битта-битта Озодлик радиосининг 8-июль куни эълон қилинган ва Youtubeдан ўчириб юборилган Президент Шавкат Мирзиёев - Shavkat Mirziyoyev оила аъзоларига тааллуқли экани айтилаётган бизнеслар ҳақидаги видеоси ҳақида муносабат билдирган барчага боришади.

Репрессия сиртмоғи торайиб бормоқда, сайлов ўтгач бу гиометрик прогрессия бўйича қисқариб борса керак.

Ўртоқлар, эҳтиёт бўлаверасизлар, фикр билдириш ҳам аста секин жиноятга айланиб бормоқда бу жамиятда».

Ўзбекистон Олий Мажлисининг собиқ депутати Расул Кушербаев ҳам ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида Озодлик суриштируви фигурантларидан бирини ҳимоя қилишга уринди:

“...Кечаги суриштирувни кўриб эса ҳайрон қолдим: Муродхон акани шундай кучли "қариндош"лари бўлса нега бунча қийналиб юрибдилар? Бир оғиз телефон қилдирса бўлмасмиди?

Шунга қараганда Муродхон ака Озодлик айтганидек қариндош уруғчилик ортидан бирон имтиёз ва сийловга эга бўлмаган. Бугун биздаги оддий тадбиркорлар вазирлик ва идораларнинг қанақа бюрократия ва сансалорлигига йўлиқса, улар ҳам буни бошидан ўтказиб юрибдилар..."

Аммо на Кушербаев ҳимоя қилган Муродхон ака ва на суриштирувнинг бошқа ўнлаб қаҳрамонлари ҳозиргача Озодлик тақдим этган фактлар юзасидан на раддия ва на бирон изоҳ беришди.

Суриштирувнинг асосий қаҳрамони бўлган Шавкат Мирзиёев ва администрацияси эса Озодликнинг суриштирув эълон қилинишидан бир ҳафта аввал юборган саволларини жавобсиз қолдирди.

Форум

XS
SM
MD
LG