Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 13:27

СИРДАРЁ – “Учта маҳаллада бирорта ҳам боғча йўқ!”


САРДОБА. “Сирдарё вилояти Сардоба тумани Гулзор ҚФЙдан мактуб йўлламоқдамиз. Биз яшаб турган ҳудуд учта маҳаллани қамраб олган бўлиб, бу ерда қарийб 8 минг аҳоли истиқомат қилади. Аммо18 йилки, 3 та маҳаллада битта ҳам болалар боғчаси йўқ.

Аввал иккита боғча бўлар эди, уларни маҳалламиздаги бой фермер сотиб олган, ҳозирда қишлоқ хўжалиги техникаси сақлайди. Бино қандай шарт билан сотилгани бизга қоронғи. Маҳалла аҳли фермерга “ушбу бинони халққа беринг, боғча қилайлик, cавоб бўлади” деса, 500 миллион сўм сўрабди.

Иккинчи боғча биноси 2003 йил коллежга айлантирилган. Энди эса коллежни кластер ишхонаси қилиб беришмоқчи.

Ўзи шундоқ ҳам маҳалламизда газ, ичимлик суви муаммо. “Обод маҳалла” дастурига киритилган маҳаллани асло обод деб бўлмайди. Маданият уйимизнинг аҳволи эса... яхшиси, бу ҳақда гапирмай қўяқолайлик!

Боғча масаласида мактабгача таълим вазирлиги мурожаат қилдик, аммо фойдаси бўлмади. Энди ноилож давлатимиз раҳбарига арз қилмоқдамиз: жаноб президент, учта маҳалла аҳли қийналиб кетди, битта бўлса-да, болалар боғчаси очишга ёрдам беринг”.

(Бу хабар Озодликка 19 июнь куни келди)

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG