Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:42

ХОРАЗМ – “Ҳоким президент мактаби қурамиз деб тирикчилигим ўтаётган бинони бузмоқда”


ХИВА. “Хоразм вилоят, Хива шаҳридан ёзмоқдаман. 2018 йил 21 март куни Хива ҳокимининг ноқонуний қарори билан яшаб турган уйимиз икки кун ичида бузиб ташланди. Буюмларимизни кўчага улоқтиришди. Ҳозиргача ноқонуний қарорни бекор қилдирай деб идорама-идора юрибман.

Энди эса президент мактаби қурамиз дея тирикчилигим ўтаётган нотураржой объектни ҳам бузишмоқчи. Ҳокимлик объектни атайин паст нархга баҳолатган.

Президент сиёсатини рўкач қилиб амалга оширилаётган бузишлар қонунга ҳам, мусулмончиликка ҳам тўғри келмайди. Конституцияда хусусий мулк давлат муҳофазасида экани таъкидлаган. Нима, Хива шаҳри ва Хоразм вилояти ҳокимлари Конституцияни оёқости қилаверадими? Зўравонлик қачонгача давом этади? Пичоқ бориб суякка тақалди-ку!”

(Бу хабар Озодликка 31 июль куни келган.)​

​Ўзбекистон ва халқаро ҳаётга оид энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли фото-видео тасвирларни Озодликнинг Instagramсаҳифасида кузатинг!

Резюме

"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************

Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!​

XS
SM
MD
LG