Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 14:37

Жаҳонгир Муҳаммад: Конституция тўнтариши Ўзбекистонда давом этяпти


Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 8 сентябрь куни ўтказилган қўшма йиғилишида мамлакат президенти вазифасини вақтинча бажариш ваколати конституцияда кўзда тутилгани каби Сенат раиси Ниғматулла Йўлдошевга эмас¸ Бош вазир Шавкат Мирзиëевга топширилган эди. Бу қарорнинг ҳуқуқий жиҳатдан қанчалик тўғри бўлгани ва сессияда сўзга чиққан сенат раиси, ҳуқуқшунос, молия вазири ва Бош вазирнинг айтганларига Ўзбекистон Олий Мажлисининг собиқ депутати, ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад ўз муносабатини билдирди.

“Ўзбекистонда Конституция тўнтариши давом этмоқда”

Ўзбекистон Олий Мажлисининг собиқ депутати, ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммаднинг айтишича, мамлакат Асосий қонунини бузиш тахтдаги ва тахтни эгалламоқчи бўлганлар учун оддий ҳол бўлиб қолди:

- Мен Ўзбекистонда Конституция тўнтариши бўлди, деган гапга қаршиман. Чунки, Конституция тўнтариши Ўзбекистонда анча илгари, яъни Ислом Каримов Асосий қонунга тупуриб қўйиб, кетма-кет “сайлангани”да содир бўлган эди ва ҳозир ҳам давом этяпти. Бугунги Конституция тахт ворислари учун ташқи томондан ҳаммани алдаш, ички томондан эса бир йўналишда ва бир қолипда кетиш учун тайёрлаб қўйилган бир дастурамал бўлиб қолди, деди Жаҳонгир Муҳаммад.

Жаҳонгир Муҳаммад конституцион тўнтариш ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:39 0:00
Бевосита линк

“Ниғматилла Йўлдошев ҳам Жалолов сингари ўзини шарманда қилди”

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг раиси Ниғматулла Йўлдошев, 8 сентябрь куни ўтказилган қўшма йиғилишида сўзга чиқиб, ўзининг муваққат президент бўлишга ярамаслигини айтди:

Сенат раиси Ниғматилла Йўлдошев:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:00 0:00
Бевосита линк

- Мен асосан прокуратура ва адлия органлари ишлаганман. Бироқ давлат ҳокимияти ва бошқарувнинг бошқа идораларидаги раҳбарлик лавозимларидаги етарли тажрибага эга эмасман, деб Ниғматилла Йўлдошев, муваққат президентликка бўладиган ўзининг қонуний ваколатидан воз кечди.

Жаҳонгир Муҳаммад унинг бу қарорига шундай муносабат билдиради:

Жаҳонгир Муҳаммад Ниғматилла Йўлдошев ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:41 0:00
Бевосита линк

- Сенатнинг раислигига жуда бўш одамни олиб келиб қўйишган. Мен уни эшитиб ҳайрон бўлдим. Масалан, сизга қонунан тож кийдириладиган бўлсаю, сиз чиқиб “йўқ, мен бунга лойиқ эмасман”, дейишингиз бу фақат Ўзбекистонда бўладиган ҳолат. Илгариги сайловларда, эсингизда бўлса, Каримовнинг оппоненти Абдулҳафиз Жалолов деган одам, “Мен Ислом Каримовга овоз бердим” деб ўзини бутун дунёга масхара қилган эди. Ниғматилла Йўлдошевнинг бу ҳаракати ҳам жуда – жуда масхара бўладиган ҳолат бўлди”, деди собиқ депутат.

“Акмал Саидов Мирзиёвга хиёнат қилди”

Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати, ҳуқуқшунос Акмал Саидов ўз чиқишида Шавкат Мирзиёевнинг муваққат президент бўлиб тайинланиши учун 3 та қонуний ва 1 та маънавий асос борлиги ҳақида гапирди.

Акмал Саидовнинг сессиядаги нутқидан
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:28 0:00
Бевосита линк

Жаҳонгир Муҳаммад фикрича эса, Акмал Саидов йўқ қонуний асосларни келтириб, Мирзиёевни қонунбузар сифатида кўрсатиб қўйди:

- Менимча, Акмал Саидов Мирзиёевга катта хиёнат қилди. У Мирзиёевни ҳам, бошқаларни ҳам алдади. Унинг айтган гаплари ҳақиқатан ҳам Конституцияда бор, лекин у нарсалар Мирзиёвнинг муваққат президент бўлишига қонуний асос яратмайди. Агар ҳақикатан ҳам Акмал Саидов кучли юрист бўлганда эди, ҳақиқатан ҳам Мирзиёев тарафдори бўлганда эди, унга нисбатан жуда катта хиёнат қилмас эди. Агар у ҳаммасини қонуний қиламиз деганда, чиқиб айтардики, “биз Конституцияга ўзгартириш киритиш ҳуқуқига эгамиз, келинглар аввал ўзгартириш киритайлик, кейин Мирзиёвни сайлайлик”, дерди. Лекин у бундай қилмади ва Мирзиёвни танг аҳволга солиб қўйди, деди Жаҳонгир Муҳаммад.

Жаҳонгир Муҳаммад Акмал Саидов ҳақида:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:14 0:00
Бевосита линк

“Рустам Азимовнинг чиқиши дор остидаги одамнинг ялинишларига ўхшаб кетди”

Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов ўз чиқишида, Шавкат Мирзиёвни Ислом Каримовнинг “сиёсий фарзанди”, “сиёсий меросхўри” деб атади.

Жаҳонгир Муҳаммад фикрича, Рустам Азимовнинг бу чиқиши унга ночор одамнинг аҳволини эслатган:

- Мана шу йиғилишда Рустам Азимовнинг чиқишга ҳаққи йўқ эди. Чунки у депутат ҳам эмас, сенатор ҳам эмас. Мен унинг хомушроқ юзига, гапиришларига қарадим. Сессияда гапириш унинг ўзидан чиққан деб ўйладим. Чунки сўнгги пайтда уни ҳам бўлажак президент сифатида кўрувчилар кўпайди. Лекин у бунга эришолмаслигини билганидан сўнг, мен бу гапларга ўзим нуқта қўяман, деб чиқди шекилли. Лекин мақтовларни уям жуда бўрттириб юборди. Мирзиёвни Каримовнинг сиёсий меросхўри дейишгача борди. Бу худди дор остидаги одамнинг ялинишларига ўхшаб кетди. Бу уни маълум бир вақтга қутқариши мумкин, лекин бир умрга қутқармайди. Шавкат Мирзиёев бир-икки йилда ҳокимиятини мустаҳкамлаб олганидан сўнг, унинг бошида ҳам қора булутлар айланишига шубҳам йўқ, деди Жаҳонгир Муҳаммад.

Жаҳонгир Муҳаммад Рустам Азимов ҳақида:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:24 0:00
Бевосита линк

“Мирзиёев арқонни узун ташлади”

Қўшма йиғилиш сўнгида чиқиш қилган Бош вазир Шавкат Мирзиёев, ўзини марҳум Ислом Каримов сиёсатининг давомчиси эканини таъкидлар экан, Ўзбекистонни ривожлантиришга оид “мамлакат олдида турган устувор вазифалар”дан олтитасини эълон қилди.

Бош Вазир Шавкат Мирзиёвнинг сессиядаги нутқидан:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:49 0:00
Бевосита линк

Жаҳонгир Муҳаммад фикрича, Конституцияни поймол қилиб вақтинчалик ҳокимиятни эгаллаб олган Шавкат Мирзиёвнинг президент бўлиши аниқ бўлиб қолди ва у ҳозирча Каримов сиёсатининг давомчиси сифатида ўзини жамоатчиликка тақдим этар экан, бир оз фурсат ўтганидан сўнг ўз сиёсатини юрита бошлайди:

“Мирзиёев жуда пухта одам. У арқонни узун ташлаб қўйди. Собиқ раҳбарларга сиғиниш, уларнинг ишларини давомчиси эканлигини айтиш бу собиқ иттифоқдан қолган мерос. Лекин узоғи билан бир-икки йилдан сўнг, Мирзиёев атрофига ўзига садоқатли одамларини йиғиб олганидан кейин сиёсат ўзгарганини кўрасиз. Чунки ҳозир Каримов қўйган кадрлар Ўзбекистонда жуда кўп. Уларнинг ҳаммасини Мирзиёев секин-секин тозалайди. Кейин биз шундай иқтисодий оғир аҳволга олиб келган Ислом Каримов деб, ҳамма нарсани унга ағдаради”, деди Ўзбекистон Олий Мажлисининг собиқ депутати, ёзувчи Жаҳонгир Муҳаммад.

Жаҳонгир Муҳаммад Шавкат Мирзиёев ҳақида:
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:11 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG