Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 12:07
Президент оиласи билан сайловга овоз бериш учун келган пайти.
Президент оиласи билан сайловга овоз бериш учун келган пайти.

ЕХҲТ: Сайловда сайловчига чинакам танлов бўлмади

27 октябрь куни Ўзбекистонда парламент сайловлари ўтказилди.

Бу Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг ўтказилаётган иккинчи парламент сайловидир.

Сайлов кампаниясига 26 июлдан расман старт берилган.

Сайловда бирорта ҳам мухолиф партия иштирок этмаяпти.

Мирзиёев сиёсатини қўллаб келаётган, халқ орасида “чўнтак партиялар”, “қўғирчоқ партиялар” номини олган бешта партия сайловда ўзаро курашмоқда.

МСК Либерал-демократик партия, “Миллий тикланиш”, Экологик партия, Халқ демократик партияси ва “Адолат” социал-демократик партиясига сайловда қатнашишга рухсат берган.

Озодлик сайлов жараёнига оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола қилиб боради.

Мулозимлар ва оилалари сайловда овоз берди

Сайловда оила аъзоларисиз ёлғиз ўзи овоз берган президент Шавкат Мирзиёевдан фарқли мулозимлар оиласи билан овоз беришди.

Жумладан, Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 520-сайлов участкасида оила аъзолари билан овоз берди.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ҳам оила аъзолари билан бирга пойтахтдаги 576-сайлов участкасига келиб, овоз берди.

Уларнинг иккаласи ҳам [афтидан] невараси билан овоз бераётгани сурати тарқалди.

Расмий хабарда президент Мирзиёев ҳам сайловга оила аъзолари билан боргани айтилди. Бироқ фото ва видео тасвирларда унинг ўзи ёлғиз кўрсатилди.

Кейинги пайтда Мирзиёев оиласи ва унинг қариндошлари билан боғлиқ хабарлар кўлами кўпайди.

Озодликнинг “Мирзиëевлар амирлиги” деб номланган суриштирувида Мирзиёев 2016 йилда ҳокимиятга келганидан буён 20 га яқин қариндошларини ҳукуматнинг юқори лавозимларига тайинлаши баробарида биринчи оила мансублари Ўзбекистон иқтисодиётининг бутун бошли соҳаларини ўз назоратига олганини ўртага чиқарди.

Суриштирувни ҳали кўрмаган бўлсангиз, вақт топиб албатта кўринг:

Мирзиёев нега оила аъзоларисиз овоз берди?

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён ўтказилаётган иккинчи парламент сайловларида овоз берди.

У Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 59-сайлов участкасига бориб, овоз берган.

Мирзиёев борган сайлов участкасига фақат саноқли матбуот вакилларига киришга рухсат берилган. Аксар нашрлар ЎзА олган видеони олиб, тарқатишди.

Аввалги сайловлардан фарқли Мирзиёев кадрда оила аъзоларисиз кўринди. У президентлик курсини эгаллаганидан буён ўтган сайловларнинг барчасида оила аъзолари билан бирга бориб, фотосессия қилишни одат қилган эди.

Расмий хабарда Мирзиёев бу сафар ҳам сайловга оила аъзолари билан боргани айтилди. Бироқ фото ва видео тасвирларда унинг ўзи ёлғиз кўрсатилди.

Бу президент оиласида кечаётган ворислик кураши ҳақидаги тахминларни янада кучайтирди.

Таҳлилчилар наздида, Ўзбекистонда президент меросхўрлиги устида парда ортида кечаётган кураш шу кунларда анча кучайган.

"Шавкат Мирзиёев клани ичида икки гуруҳ – қизи Саида Мирзиёва ҳамда куёви Отабек Умаров ўртасида рақобат ва кескинлик ошиб бормоқда, иккала тараф ҳам, афтидан, президент ўз лавозимини тарк этишга мажбур бўлган ёки вафот этган тақдирда етакчилик ролига талабгор...

Мирзиёев ҳам, Каримов режимида бўлгани каби, ўз атрофидагиларни назорат қила олмай қоляпти. Оила ичидаги кураш ташқарига чиқиши президентнинг обрўсига жуда катта путур етказади, унинг вазиятни назорат қила олиш лаёқатига ишонмайдиганлар кўпаяди. Хўш, энди президент қандай йўл тутиши мумкин? Курашда у ёки бу томоннинг ёнини олиши маҳол, олса ҳам бу ишни очиқча қилмайди. Катта эҳтимол билан, дискредитация қилмасликлари учун иккала томон билан ҳам яхши муносабатда бўлишга интилади", дейди Буюк Британияда жойлашган "Central Asia Due Diligence" тадқиқот маркази раҳбари Алишер Илҳомов.

Сайлов-2024: Номзодларнинг энг кўпи ўқитувчилардир

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Ўзбекистонда турли жамоат ишларига ўқитувчилар сафарбар қилиниши маълум. Жойлардан олинган маълумотларга кўра, сайловолди тадбирларида ҳам ўқитувчилар фаол иштирок этган. Сайлов куни ҳам ўқитувчилар қўл қовуштириб хизматда, боиси аксар сайлов участкалари айнан мактабларда жойлашган. Энг қизиғи, жорий сайловда ўқитувчилар - номзодлар орасида ҳам етакчи. Номзодларнинг энг кўпи (27,9%)ни ўқитувчилар ташкил қилмоқда.

Бу ҳақда 26 октябрь куни ўтган матбуот анжуманида маълум қилган Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаевга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида қатнашаётган номзодларнинг 99,3 фоизи олий маълумотли шахслардир.

Номзодлар орасида:

  • педагоглар 27,9%
  • иқтисодчилар 20,2%
  • ҳуқуқшунослар 16,5%
  • шифокорлар 9,1%
  • муҳандислар 7,9%
  • тадбиркор, фермер ва бошқа соҳа вакиллари 18,4%ни ташкил этади.

"Лағмон Партияси": Парламент vs пародиячилар

Ўзбекистонликлар Мирзиёев ҳокимиятга келганидан буён иккинчи парламент сайловларида овоз беришмоқда

Маҳаллий матбуот ҳукуматпараст партияларнинг сайлов ташвиқотлари билан тўлган.

Расман давлатга қарашли бўлмаган нашрлар ва блогерлар ҳам бу ташвиқотларга кенг ўрин беришди.

Сайловларнинг қанчалик эркинлиги ёки мухолифатсиз овоз бериш жараёнларининг легитимлигини ҳеч ким савол остига олагани ҳам йўқ.

Партия раҳбарларининг сайловолди дебатлари ҳам олдинги сайловда бўлгани каби ҳажв қилинмади.

Бу борада ҳатто сарказм билан ёзилган постлар ҳам пайдо бўлгани йўқ.

Шу кунларда тармоқда тарқалган Лағмон партияси видеоси бундан мустасно.

Видео муаллифи ўзбекистонлик Инста-блогер Бобуржон Шавкатов.

Унинг _boburfm каналида 200 минг обуначиси бор.

Каналда машҳур мусиқа ёрдамида оғриқли масалалар ҳажв қилинади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG