Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 03:37

Россиянинг Толибон билан дўстлиги Марказий Осиёга қандай таъсир қилади?


Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай Толибон ҳайъатини Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга тақдим қилмоқда. Москва, 28 май, 2019
Афғонистоннинг собиқ президенти Ҳамид Карзай Толибон ҳайъатини Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровга тақдим қилмоқда. Москва, 28 май, 2019

Ўтган ой Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлиги Владимир Путинга «Толибон»ни Россияда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқаришни таклиф қилди. Айрим мутахассислар фикрича, бунинг ортидан Афғонистонда инсон ҳуқуқларининг оммавий бузилишига ҳам, Толибоннинг ҳокимиятга қандай келганига ҳам қарамай, Россия Толибон ҳукуматини қонуний деб тан олади.

Кремль ва Толибон ўртасидаги муносабатларда бундай ривожланиш эҳтимоли қанчалик катта? Қандай иқтисодий қарорлар қабул қилиниши мумкин? Бу Россиянинг Афғонистонга Марказий Осиё давлатлари ва Хитой билан бир қаторда сармоя киритмоқчи эканлигини англатадими? Бу саволни «Настояшчее Время» телеканали сиёсатшунос ва хавфсизлик бўйича эксперт Рустам Бурнашевга берди.

– Россия расмийлари Толибонни террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш ҳақида биринчи марта гапираётгани йўқ. Сизнингча, бу сафар шундай бўладими?

– Менимча, ҳа, Толибон Россиянинг террорчилик ташкилотлари рўйхатидан чиқарилади. Барча ўзгаришлар шуни кўрсатмоқда, бу ҳолатда айнан шундай қарор қабул қилинади.

Бу қачон амалга ошади, айтиш қийин: мен Россиянинг ички қарор қабул қилиш тизимида ишламайман. Лекин, менимча, ҳа, бу қарор яқин орада Олий судга тақдим этилади ва катта эҳтимол билан қабул қилинади.

Толибон канали Марказий Осиёда сув урушига сабаб бўлиши мумкинми?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:55 0:00

– Тасаввур қилайлик, Россия шундай қилди ҳам. Россия расмийлари Афғонистондаги Толибон ҳукуматини қонуний деб тан олишини кутсак, бўладими? Толибон ҳокимияти дунёнинг ҳеч бир давлати томонидан расман тан олинмаганига қарамай?

– Толибон ҳукуматини тан олиш эҳтимоли ҳақида гапириш қийин, чунки бу ҳукуматни тан олиш ёки тан олмаслик борасида халқаро консенсус мавжуд. Ушбу консенсус Толибон ҳукуматидан у деярли амалга ошира олмайдиган бир қатор талабларни қўяди.

Шу боис, менимча, Кремль ҳали ҳам Толибон ҳукумати билан де-факто ишлайди, лекин де-юре эмас.

– Россия расмийларига Толибон ҳукуматини тан олишига нима тўсқинлик қилиши мумкин?

– Фақат қандайдир консенсус. Бундан ташқари, бундай тан олишга ҳожат йўқ.

Биз, масалан, Ўзбекистон Толибон ҳукуматини де-юре тан олмаса ҳам, улар билан аъло даражада ҳамкорлик қилаётганини, Ўзбекистон манфаатлари доирасига кирувчи масалаларни аъло даражада ҳал қилаётганини кўриб турибмиз. Масалан, Қозоғистон ҳам шундай қилади.

Шундай экан, Кремль маълум мафкуравий тамойилларни йўқотмаслик учун ҳам Толибон ҳукуматини тан олмайди, назаримда. Аммо Толибон билан ўзаро алоқалар кучаяди, шунда Россия ТИВ раҳбари Россиянинг ўзида террорчи деб топилган ташкилот вакиллари билан учрашганда бўладиган кулгили вазиятга тушмайди.

– Ҳа, бу кулгили кўринади, албатта. Толибон ҳукумати ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги алоқалар мавзусига тўхталдингиз. Толибонни Россиядаги террорчи ташкилотлар рўйхатидан чиқариш қарори Марказий Осиё мамлакатларига қандай таъсир қилади? Улар ҳам Россиядан ўрнак олиши мумкинми? Бундан ташқари, сиз аллақачон эслатганингиздек, минтақамиз давлатлари Толибон ҳукумати билан у ёки бу даражада алоқага эга.

– Тўғри, фақат Тожикистон Россиядан ўрнак олиши керак бўлади. Адашмасам, бошқа давлатлар учун Толибон террорчи ташкилот эмас (Қирғизистонга нисбатан шубҳаларим бор). Шунинг учун "биз террорчилар билан ўзаро алоқадамиз" каби муаммо йўқ.

Қозоғистон Россиядан олдин Толибон ҳаракатини террорчилар рўйхатидан чиқарди ва ҳозирда Толибон ҳаракати билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Эҳтимол, бу ҳолатда, Россия Марказий Осиё давлатларидан ўрнак оляпти, деб айтишимиз мумкин.

OzodNazar: Толибон-Ўзбекистон: савдо уруши?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:46:39 0:00

– Ушбу қарордан кейин минтақадаги хавфсизлик соҳаси қандай ўзгаради? Толибон душмандан иттифоқчига айланади ва ягона «ҳақиқий» таҳдид "Исломий давлат"нинг Хуросон шўъбаси бўладими шунда?

– Улар иттифоқчи бўлишмайди. Ўзаро душман бўлмаган ҳар ташкилот ёки давлат дарҳол иттифоқчига айланиб қолмайди. Улар шунчаки шерик бўлишади, тўғрироғи, улар аллақачон шундай ҳам. Аммо бу ҳолатда, улар сиз ишлашингиз мумкин бўлган шериклар бўлишади. Яъни, Афғонистон билан иқтисодий ҳамкорликда Россия учун ҳозиргидек чегаралар бўлмайди.

Шунга кўра, Россия Марказий Осиё мамлакатлари билан, эҳтимол, хитойлик ҳамкорлар билан биргаликда ушбу мамлакат иқтисодиётига фаолроқ сармоя киритади, деб тахмин қилиш мумкин. Бу борада ўзаро таъсир шунчаки кучаяди.

Бу минтақадаги хавфсизликка қандай таъсир қилиши хавфсизликни қандай тушунишимизга боғлиқ. Масалан, мен шахсан ишонаман, ҳа, иқтисодий ривожланиш хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни яхшилайди, чунки бундай тажриба аллақачон мавжуд. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида, “Толибондан олдинги” Афғонистон билан ўзаро ҳамкорлик тажрибаси бор, ўшанда темир йўллар қурилган, бу темир йўлларга хизмат кўрсатиш тизими яратилган эди. Бунинг шарофати билан Шимолий Афғонистондаги вазият маълум даражада нормаллашди.

Умид қиламанки, Афғонистондаги вазият шу йўналишда ривожланади. Ҳа, албатта, инсон хавфсизлиги билан боғлиқ муаммолар йўқолмайди. Бу ерда сиз алоҳида, жуда эҳтиёткорлик билан ишлашингиз керак бўлади.

– Қўшма ҳарбий машғулотлар бўлиши мумкинми? Масалан, Россия Толибон билан ҳарбий ҳамкорликни чуқурлаштириб, уларга қурол сотадими?

– Менимча, Россиядаги мавжуд вазият, мамлакат ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётгани сабабли ҳозир ҳеч кимга қурол сотишга тайёр эмас. Шунинг учун мен буни эҳтимол деб ҳисобламайман. Ўйлашимча Толибон ҳозир бу қуролларга муҳтож эмас.

Форум

XS
SM
MD
LG