Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:39

Петербургда очилди деб эълон қилинган Ўзбекистон консуллиги очилгани йўқ (ВИДЕО)


Петербургдаги Бош консуллик жойлашган манзил
Петербургдаги Бош консуллик жойлашган манзил

2 март куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида мамлакат Бош консуллиги иш бошлаганини эълон қилди. 5 март куни консуллик манзилига бевосита борган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари идоранинг иш бошламаганига гувоҳ бўлди.

2 март куни Санкт-Петербургда Ўзбекистон Бош консулхонаси иш бошлагани тўғрисида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида хабар пайдо бўлди.

“Россиянинг Сaнкт-Петербург шaҳридa Ўзбекистон Республикaсининг Бош консулхонaси ўз фaолиятини бошлaди. Унинг консуллик округигa Россия Федерaциясининг Шимолий-ғaрбий федерaл округи кирaди. Бош консулхонa жойлaшгaн мaнзили: Россия Федерaцияси, Сaнкт-Петербург шaҳри, 4-Крaсноaрмейск кўчаси, 4-А уй”, дейилади расмий хабарда.

Вазирлик Петербургдаги Ўзбекистон бош кунсули этиб Меҳриддин Хайриддинов тайинланганини ҳам эълон қилди.

Петербургда яшаётган “ўз гражданлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга ҳуқуқий ёрдам бериш”¸ шунингдек “минтақадаги миграция оқимини назоратга олиш” янги консулликнинг асосий вазифаси сифатида кўрсатилди.

Бу баëнотдан уч кун ўтиб Озодликка Петербургдан келаëтган хабарларга кўра, шаҳарнинг Адмиралтейская туманидаги “Балтийская” ва “Технологический институт” метро бекатлари яқинидаги бинода жойлашган консуллик ҳозирча иш бошламаган.

5 март куни консуллик эшиклари ёпиқ эди
5 март куни консуллик эшиклари ёпиқ эди

Ўзбекистоннинг Москвадаги Бош консуллигининг Озодлик гаплашган ўзини таништирмаган ходими:

- 2 март куни бизга Санкт-Петербургда консуллик иш бошлади¸ деб айтилди. Анчадан бери тайёргарлик бўлган эди, улар ўз биносига кўчиб ўтибди, лекин компьютерлаштириш ва бошқа жиҳатлар бўийча ҳали жойлаша олмаган. Нега бунақа эканини биз билмадик¸ биз фақат буйруқ бажарамиз, деди жумладан.

Петербургдаги консулликнинг амалда қачон иш бошлаши номаълум қолаëтгани боис¸ бу расмий Шимолий-ғaрбий федерaл округдаги ўзбекистонлик муҳожирлар сертификат масалалари билан Москвадаги элчихонага мурожаат қилиши кераклигини билдирди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида Петербургдаги консуллик телефони сифатида кўрсатилган рақамларга 5 март куни қилинган қўнғироқларга ҳеч ким жавоб бермади.

Консулликка қарашли дипломатик давлат рақамларига эга автомобил
Консулликка қарашли дипломатик давлат рақамларига эга автомобил

5 март куни Озодлик суҳбатлашган Санкт-Петербургдаги бир неча ўзбек муҳожири консулликнинг очилмаганига гувоҳлик берди:

- Рост, 4-Красноармеский кўчасига жойлашди. Лекин номига очилган - эшиклари қулф. Икки этажли эски бинода жойлашган, 77-полиция бўлими ҳудудига киради, деди исмини ошкор этмаган ўзбек муҳожири.

Расман очилган¸ амалда очилмаган консуллик
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:25 0:00

Россия шимолий пойтахтида Ўзбекистон консулхонасини очиш тўғрисида президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 19 июль куни махсус қарор қабул қилган эди.

Жорий йил 23 февралида Москвага келган Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашув чоғида Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида яқин орада Бош консуллик иш бошлашини эълон қилган эди.

- Санкт-Петербургдаги Бош консуллигимиз аллақачон очилди. 2017 йилда Россия Ташқи ишлар вазирлиги ёрдамида Россиянинг яна 4 федерал округида консулликлар очилиши масаласи ижобий ҳал этилди. Россия ҳукумати қарори билан Владивосток, Екатеринбург, Қозон ва Ростов-Дон шаҳарларида Ўзбекистон консулликлари очилади, деган эди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири.

Петербург¸ Россияда ишлаëтган ўзбекистонликлар сони бўйича Москвадан кейинги 2-ўринда туради - миграция экспертлари ҳисоб-китобича¸ бу ҳудудда 750 мингга яқин ўзбекистонлик муҳожир бор.

XS
SM
MD
LG