Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 17:30

“Президент Ғани давридагидан яхшироқ”- Россия элчиси Кобулдаги толиблар ҳақида


Россиянинг Кобулдаги элчиси Дмитрий Жирнов Афғонистон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ханиф Атмар билан учрашувда - Кобул, 10 март, 2021
Россиянинг Кобулдаги элчиси Дмитрий Жирнов Афғонистон Ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ханиф Атмар билан учрашувда - Кобул, 10 март, 2021

Россиянинг Афғонистондаги элчиси Дмитрий Жирнов “Эхо Москви” радиостанцияси эфирида президент Ашраф Ғани даври билан қиёслаганда “террорчи толиблар даврида Кобулдаги вазият яхшироқ” эканини айтди.

“Мен улар Кобул устидан назорат ўрнатган биринчи кунларга кўра баҳо беряпман. Таассуротларим ижобий”, дея тушунтириш берган элчи ва дипломатик миссия ходимларининг хавфсизлиги масаласида “Толибон” вакиллари билан учрашишни режалаётганини қўшимча қилган.

Жирнов толибларнинг бу борадаги ёндашувини “очиқ, яхши, ижобий ва ишчан”, деб атаган. “Барча масалаларда ўзаро тил топишишимизга халал берадиган бирор тўсиқ кўрмаяпман”, дея сўзини якунлаган у.

Аввалроқ толиблар Россия элчихонасини қўриқлашни кафолатлагани хабар қилинган эди.

Россияда террорчи ташкилот деб топилган ва фаолияти тақиқланган “Толибон” радикал исломий ҳаракати 15 август куни Афғонистон пойтахти Кобулни жангсиз ишғол қилиб, кейинроқ президент саройини эгаллаб олди. Президент Ашраф Ғани йирик гуманитар ҳалокатнинг олдини олмоқчи эканини айтиб мамлакатни тарк этди. Афғонистон амалда тўлиқ толиблар назоратида қолди.

“Толибон” Афғонистонда 1996 йилдан 2001 йилгача эгаллаганидан кўра каттароқ ҳудудларни қўлга киритди. Ўшанда ҳаракат АҚШ ва иттифоқчиларининг ҳарбий амалиёти натижасида мамлакат назоратини бой берган эди. Толибларнинг бу йилги ҳужумлари Америка қўшинларининг мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши арафасида бошланди — чет давлатлар ҳарбий контингенти август охиригача мамлакатни тўлиқ тарк этади.

Хатлон вилоятида Ўзбекистон, Тожикистон ва Россия қўшинлари иштирокида қўшма ҳарбий машғулот бошланди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:40 0:00

Толиблар Кобулни босиб олиши муносабати билан пойтахт аэропортида тартибсизлик ва ваҳима бошланди. Радикалларнинг қатағони ва зўравонлигидан қўрққан минглаб одамлар Афғонистондан учиб кетишга уринмоқда. Айримлар аэропортдан парвоз қилаётган учоқлар шассисига тирмашиб олишяпти. Reuters агентлиги шу тариқа қочиб кетишга уринган камида беш афғон ҳалок бўлгани ҳақида хабар қилди.

XS
SM
MD
LG