Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 08:46

"Ўлса, албатта биламиз". Рамзан Қодировнинг соғлиғи ҳақида нима маълум?


18 сентябрь куни Қодировнинг Телеграм-каналида унинг сайр қилиб юргани акс этган видеоси пайдо бўлди.
18 сентябрь куни Қодировнинг Телеграм-каналида унинг сайр қилиб юргани акс этган видеоси пайдо бўлди.

Рамзан Қодировга буйрак кўчириб ўтқазилди, бироқ унинг организми трансплантация қилинган буйракни қабул қилмади. Бу ҳақда Украинанинг “Обозреватель” нашри 18 сентябрь куни чечен диаспорасидаги манбаларига таяниб хабар қилди. Манбага кўра, такрорий трансплантация операцияси режалаштирилган.

Айни пайтда "Эхо Москвы" нашрининг собиқ бош муҳаррири Алексей Венедиктов ўзининг Телеграм-каналида Қодиров "буйрак етишмовчилигидан азият чекаётгани ва Москвадаги шифохонада қолаётганини ёзди.

“Қодиров. Одатий оғир буйрак етишмовчилиги. Шунинг учун тез-тез гемодиализ керак. Билишимча, бунинг ҳаммаси Марказий клиник шифохонада содир бўлмоқда.”

Венедиктовга кўра, Қодиров 3 июлдан бери расман таътилга чиққан. Бу муддатда Чеченистон раҳбари вазифасини бажарувчи этиб Муслим Хучиев тайинланган. Айни пайтда на чечен ва на Москва мулозимлари Қодировнинг аҳволи борасида расмий ахборот бермаяпти.

Путиннинг ваҳшат қуроли - қодировчилар
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:18 0:00

"Комага тушган" ва "ўлган"

Сентябрь ойи ўрталарида ОАВларда Рамзан Қодировнинг соғлиғи ёмонлашиб қолгани ҳақида миш-мишлар пайдо бўла бошлади. 15 сентябрь куни чечен мухолифатига оид NIYSO телеграм-канали Қодировга комага тушганини маълум қилди.

Эртасига Украинанинг “Обозреватель” нашри чечен диаспорасидаги манбаларига ҳавола берган ҳолда, Қодиров бир неча кундан бери комада экани ҳақида ёзди. Гўё Чеченистон раҳбари учоқда Москвага олиб кетилган, лекин у ерда унга ёрдам бера олишмаган эмиш. “Вёрстка” маълумотига кўра, Қодировнинг учоғи сентябрь бошидан бери Москвага уч марта – олтинчи, тўққизинчи ва 15 сентябрларда учган, охирги рейсдан сўнг Чеченистонга қайтмаган.

Қодиров қаттиқ бетоб бўлиб қолгани ёки ҳатто вафот этгани тўғрисидаги норасмий хабарлар манзарасида ВЧК-ОГПУ Телеграм-канали “17 сентябрда Москвадаги Президент ишлар бошқармасининг Марказий клиник шифохонасига кун бўйи Чеченистонга оид рақамли ажнабий русумли автомобиллар кириб-чиқди”, деб ёзди. Чечен мухолифатчиси ва ҳуқуқ фаоли Абубакар Янгулбоев эса Қодиров ўлганини билдирди, аммо бирон тафсилот ва манба келтирган эмас.

Бугун, 18 сентябрь куни эса Қодировнинг Телеграм-каналида унинг сайр қилиб юргани акс этган видеоси пайдо бўлди. Унда Чеченистон раҳбари ўз ўлими ҳақидаги миш-мишларга раддия сифатида ёмғир остида сайёр қилиб юрганини айтади ва спорт билан шуғулланишни маслаҳат беради.

Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков матбуот анжуманида Кремлда Чеченистон Республикаси раҳбарининг соғлиғига доир маълумот йўқлигини айтди. “Президент администрацияси соғлиқ ҳақида маълумотнома берадиган жой эмас, шундай экан сизга ҳеч нима дея олмаймиз”, деди у ва Путин дам олиш кунлари Қодиров билан кўришмаганини қўшимча қилди.

Қодиров ўлгани ҳақидаги миш-мишлар қаердан пайдо бўлди? Унинг ўлими Чеченистонда қандай ўзгаришларга олиб келиши мумкин? “Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти маркази Кенгашининг аъзоси Александр Черкасов “Настояшчее время” ёйинида шулар ҳақида сўзлаб берди.

– Қодиров қаттиқ оғриб қолгани ёки ҳатто ўлгани ҳақидаги бу миш-мишларни қандай изоҳлайсиз?

– Биринчидан, буни Москвадан бошқа бир хабарни кутаётгандек интизор кутишяпти. Хўш, нима бўпти? Барча интизорликлар, аллақачон нариги дунёга равона бўлганмиш, қабилидаги башоратлар ҳеч нимага арзимайди. Булар бари – одамларнинг интиқлиги, холос.

Ахборот эса бутунлай бошқа гап. Рамзандан бошқа одам бўлганида машиналар бунчалик серқатнов бўлиб қолмасди. Рамзандан бошқа одамни унинг бизнес-жетида у ёқдан бу ёққа олиб чопмаган бўлишарди. Лекин аслида у ерда нима гап? Биласизми, Қодировнинг ўзи ҳам бир пайтлар “Иморати Кавказ” асосчиси Доку Умаровни, адашмасам, тўққиз марта ўлдига чиқарганди. Доку Хамадовичнинг жони жуда қаттиқ экан. 2014 йили, тўққизинчи хабардан кейингина у ростдан ҳам ўлгани тасдиқланди.

Рамзанга келсак, июнь ойи охирларида ҳам шунақа “тасдиқлаш лозим бўлган мутлақо аниқ маълумот” чиққанини эслайман. Пригожиннинг Москвага юриши манзарасида бу хабар сал эътибордан четда қолган эди. Хуллас, бу биринчи марта эмас. Ўша кезлар Адам Делимханов ҳақида ҳам бир “ўлибди”, бир “реанимацияда экан”, деган гаплар чиққанди.

Ҳа, булар бари Қодировнинг бугунги Чеченистон барқарорлигидаги ролига жуда мос. Барқарорлик деганда бир киши атрофига қурилган ва унинг жисмонан мавжудлигига таянадиган тизимни назарда тутяпман. Шу боис ҳам душманлари у ўлса бутун тизим тўзғиб кетади, деган умидда интиқ бўлишяпти. Худди шунинг учун ҳам тарафдорлари тўпланиб олишган, чунки эртага нима бўлиши бугун уларнинг ёнларида ким бўлишига боғлиқ.

Келинг, бу қадар диққат бўлмайлик. Ҳар куни эрталаб биринчи саҳифада чиқадиган таъзияномаларни кутиш унчалик яхши иш эмас. Рамзан Қодировнинг муаммолари ростдан ҳам бор. Бир неча йил аввал у онкологик хасталикларга қарши кураш соҳасидаги хизматлари учун мукофотланганида одамлар кулишганди. Саратонга қарши қандайдир янги дори синови ҳақида гапиришганди ўшанда. Бошқа нима учун бўлиши мумкин? Рамзаннинг ўзи шунақа касал бўлган, анъанавий усулда даволанган, деган гаплар ҳам чиқди. Кейин, мана, бир неча йил даврини сурди. Ранг-рўйидан соғлиғида муаммо бор одамга ўхшамасди.

Аммо соғлиғи жойида эмаслигини аниқ биламиз. Бугунги тиббиёт қанчалик илғор бўлмасин, барча дардлардан фориғ қила олмайди. Бир неча йил олдин ҳам Чеченистон раҳбари ковид асоратларидан даволанибди, деган ғалати миш-мишлар тарқалганди. Танасида бошқа жиддий касаллиги бўлган одам ковидни оғир кечиради. Лекин, кўрдикки, Рамзан охиригача соппа-соғ кишига ўхшарди. Шу боис мен бошқаларга ўхшаб ҳар бир шунақа хабарни берилиб ўқимайман.

– Рамзан Қодиров касал, тузалмас дардга чалинган, деган гап-сўзлар тез-тез чиқиб туради. Айтганингиз каби, ковид даврида уни “ўлим тўшагида ётибди”, дейишганди. Бунақа овозалар Чеченистондаги вазиятга таъсир қиладими?

– Улар кўпроқ жамоатчиликнинг кайфиятини акс эттиради, бунга бефарқ бўлмаган кўп одамлар борлигини билдиради. Чунки Чеченистоннинг бугунги барқарорлиги энг аввало Қодиров шахси ва унинг шахсий кафолатлари устига қурилган. Лоақал, биринчи ва иккинчи чечен урушларининг бирон бир қатнашчиси бунинг учун жиноий жавобгарликдн суғурталанмаганини ёддан чиқармайлик. 2000 йилги воқеалар – Псков десантчиларининг ҳалокати учун ўттизга яқин кишини суд қилишди, судлар ҳамон давом этмоқда. 1999 йилга оид эпизодлар учун суд қилишяпти. Террористик ҳужумлар учун эмас, жанговар ҳаракатлар учун. Яъни, Рамзан Чеченистонда илгари жанг қилган минглаб одамлар учун ҳаммани ёппасига қамашдан сақлаб турувчи куч ҳисобланади. Рамзан шунақа кафолат: у на янги уруш бошланишига йўл қўяди, на аввалги урушлар қатнашчиларига қарши қатағонлар бўлишига. Москва эса унинг тимсолида Кавказ барқарорлиги кафолатини кўради, бутун тизим шунга асосланган.

Шу боис, душманлар у ёқда турсин, Қодировни қўллаб-қувватловчилар ҳам бунақа миш-мишларга қулоқларини динг қилишади. Худди бир неча йилдан бери Путин эрта-индин муқаррар ўлажаги ҳақида жар солаётган профессор Соловейнинг баёнотлари каби. Хуллас, бу сингари янгиликлар дарҳол эътиборга тушади.

Аммо Қодировнинг мавжудлиги, Путиннинг мавжудлиги каби мумкин қадар махфийлаштирилгани ҳам бор гап. Яъни, унинг телерепортажда пайдо бўлиши айнан ўша вақтда ўша жойда бўлган, дегани эмас. Лавҳа олдиндан ёзиб тайёрлаб қўйилган ва захирада сақланган “консерва” бўлиши мумкин. Рамзан сўнгги пайтларда оммавий тадбирларда кам кўриниш беряпти, янги видеоёзув дея тақдим этилаётган лавҳаларнинг эса таҳрир қилингани яққол сезилиб туради. Путинда ҳам худди шундай. Бунақа ҳолатлар муайян таранглик яратади. Аммо бу сиз билан биз зўр диққат билан, маҳтал бўлишимиз керак, дегани эмас. Бирон гап бўлса, дарҳол биламиз. Чунки, “бунақа некролог “Правда” газетасининг охирги саҳифасида эмас, биринчи саҳифасида чиқади”.

Рамзан Қодиров ростдан ҳам барқарорлик кафолати, шу маънодаки, ундан кейин барча ҳисоблар очилади. Зеро, Рамзан Кремль билан сулҳ тузиб шу қадар кўп урф-одатларни бузганки, давр ўтгач келишувлар ўз кучини сақлаб қолиши амри маҳол.

Форум

XS
SM
MD
LG