Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:05

Қурултой: Рус тилига қарши эмас, ўзбек тили учун курашиш пайти келди!


Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Тошкент сафари арафасида 30 апрель куни кремлпараст нашрда ўзбек фаоллари номидан чоп қилинган рус тилига расмий тил мақомини бериш таклифига муносабат билдирмаган ўзбекистонлик деярли қолмади.

Озодликка маълум бўлишича¸ 5 май куни ҳукумат йиғилиши ўтказган Бош вазир Абдулла Арипов ҳам бу таклифни кескин танқид қилган.

Рус тилига расмий мақом бериш таклифи Бош вазир танқидига учради
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:33:49 0:00

Айни мажлисда қатнашган “Нуроний” жамғармаси раис ўринбосари¸ таниқли публицист Шароф Убайдуллаевнинг айтишича¸ мажлисда сўзга чиққан 6 нафар воиз рус тилига расмий мақом бермоқчи бўлган гуруҳ интилишини қоралаган:

- Бош вазир Абдулла Арипов бу мавзу куни тартибида йўқлигини урғулаб¸ шахс сифатида фикр билдирди. Арипов «Мен ҳамма нарсага чидайман, ​ бошимга тош билан урсин, мени ҳақорат қилсин кўтараман, ​ аммо, она тилимга тил теккизса¸ ҳеч қачон чидай олмайман»¸ дея таъкидлади¸ деди бу баëнотга бевосита гувоҳ бўлган Убайдуллаев.

Бундан олдин Ўзбекистон Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ¸ Ўзбекистон Маданият вазири ўринбосари¸ Халқ артисти Озодбек Назарбеков бу ташаббусни қоралаб чиқди.

Таниқли рассом Вячеслав Охунов¸ Ўзбекистон Халқ артисти Шерали Жўраев¸ Россияда яшаб ижод қиладиган атоқли ўзбек адиби Темур Пўлатов ва узоқ йиллар президент матбуот котиби бўлган Мурод Муҳаммад Дўст каби ўзбек зиëлилари ҳам рус тилига расмий мақом беришни танқид остига олди.

Ижтимоий фикр посангиси ўзбек тили тарафига оғгани ортидан рус тилига расмий мақом бериш таклифи остида имзоси бўлган уч нафар арбоб ижтимоий тармоқ ва маҳаллий матбуот орқали ўз имзосини қайтиб олганини эълон қилди.

Бу шов-шувли баҳс ортидан ўзбекистонлик ношир Санжар Назар жамиятда қизғин муҳокама этилаётган тил масаласида урғуни тўғри беришни таклиф билан чиқди. Унинг фикрича, "рус тилига қарши эмас, ўзбек тили учун курашиш пайти келди".

Озодликнинг "Қурултой" эшитиришида иштирок этган таниқли журналист Шароф Убайдуллаев “Ҳукумат ўзбек тилини ривожлантиришнинг моддий техникавий базасини яратиши” лозим дея таъкидлади.

"Қурултой" дастурида журналист Сардор Салим¸ Шароф Убайдуллаев¸ рассом Вячеслав Охунов ва таниқли театр режиссëри Баҳодир Йўлдошевлар фикр билдирди.

XS
SM
MD
LG