Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 16:00

Қурултой: "Нурсултон Назарбоев президентликдан ҳокимиятда қолиш учун кетди”


Нурсултон Назарбоев
Нурсултон Назарбоев

"Нурсултон Назарбоев президентликдан ҳокимиятда қолиш учун кетди”, деган гапни Озодликнинг Қурултой эшиттиришида сиëсатшунос Рафаэл Сатторов айтди. Унинг фикрича¸ Миллий хавфсизлик кенгаши раиси ва "Нур-Отан" партияси раҳбари лавозимлари ва “Элбоши” рутбасини сақлаб қолган Назарбоев Қозоғистоннинг асосий раҳбари бўлиб қолишда давом этмоқда.

Эшиттиришда қатнашган яна бир сиëсатшунос Баходир Файз “Назарбоевнинг кетишини ижобий ва тарихий воқеа” деб баҳолади.

«Нурсултон Назарбоев ҳокимиятда қолиш учун президентликдан кетди”
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:50:51 0:00

Қозоғистон ватандоши ва сиëсий фаол Камолиддин Йўлдошнинг фикрича¸ ”Назарбоевнинг кетиши иқтидор учун ҳам¸ мухолифат ва халқ учун ҳам яхши қадам” бўлди.

Эшиттиришда қатнашган Озодлик радиоси қозоқ хизмати бошлиғи Тўрақул Дўўровга кўра, Нурсултон Назарбоев Ўзбекистоннинг 2016 йил оламдан ўтган раҳбари Ислом Каримов ўлимидан сабоқ чиқарган:

- 2016 йил сентябрида Самарқандда Ислом Каримовнинг қабри устида Қуръон тиловат қилган Назарбоев сафардан қайтгач, ҳукуматда жиддий ўзгаришларни бошлади. Бош вазир ва хавфсизлик хизмати раҳбарларини ўзгартирди, қизи Дариға Назарбоевани Сенатга тайинлади.

Қозоғистонни 30 йил мобайнида бошқарган 79 яшар Назарбоев 19 март куни халққа қилган жонли телемурожаатида истеъфога чиққанини билдирган эди.

XS
SM
MD
LG