Линклар

Шошилинч хабар
16 декабр 2024, Тошкент вақти: 15:58

Конституцияда умуммиллий бўлган ерни президент фармони билан хусусий қилиб бўладими?


Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 10 январида "Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонни имзолади.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, тез орада жисмоний шахсларга уй-жой учун ажратилган ер участкасини "ҳукумат томонидан белгиланадиган миқдорда пуллик асосда" хусусийлаштириб олиши учун рухсат берилади.

14 январь куни Берлиндаги немис-ўзбек бизнес форумида сўзга чиқаан Бош вазир ўринбосари Суҳроб Холмуродов бу фармонни “инқилобий” деб атади.

Айни пайтда Ўзбекистон Конституциянинг 55-моддасига мувофиқ ер умуммиллийдир, бошқача айтганда, давлат мулкидир. Озодликнинг Қурултой эшиттириш қатнашчилари “бу ҳуқуқий номутанособлик жиддий ва зарур фармонга соя солди” дейишди.

Конституцияда давлатники бўлган ерни президент фармони билан хусусий қилиб бўладими?
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:31:37 0:00
Бевосита линк

"Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги деб номланган фармонга мувофиқ, жисмоний шахсларга уй-жой учун ажратилган ер участкасини "ҳукумат томонидан белгиланадиган миқдорда пуллик асосда" хусусийлаштириб олиши учун рухсат берилади.

Қурултой дастури учун изоҳ берган Адлия вазирлиги ходимига кўра, 2019 йилнинг 1 июлидан Ўзбекистонда жисмоний шахсларга якка тартибда уй-жой қуриш ва турар-жойга хизмат кўрсатиш учун ажратилган ер участкасини хусусийлаштириш бошланади.

Айни пайтда Адлия вазирлиги мулозими ушбу фармоннинг конституция ва бошқа қонунлар билан зиддиятини изоҳлай олмади.

Ер давлатники!

"Ер – стратегик захира ва давлатга тегишли бўлиши керак." Ушбу фикр Ўзбекистонда совет ҳокимияти ўрнатилган 1924 йилдан бери ҳукмронлик қилиб келади. 1991 йил Ўзбекистон мустақил бўлиб мулкий муносабатларнинг бозор иқтисодиёти шаклига ўтганидан кейин ҳам ер давлат мулки бўлиб қолаверди.

Конституциянинг 55-моддасида айтилишича: ер ҳамда бошқа табиий захиралар умуммиллий бойликдир. Фуқаролик кодексининг 214-моддаси, «Ўзбекистон Республикасида мулкчилик тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ ер республика мулкига киради.

Аммо 1991 йилдан кейин истисноли тарзда дипломатия ваколатхоналари ва уларга тенглаштирилган ташкилотлар биноси жойлашган ерларнинг хусусийлиги эътироф қилинди.

Хусусийлаштиришга бесамар уринишлар

2006 йилда ерни хусусийлаштиришга уриниб кўрилди. Марҳум президент Ислом Каримов тарафидан 2006 йилнинг июль ойида имзоланган «Юридик шахслар ва фуқароларнинг бинолари ҳамда иншоотлари билан банд бўлган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида»ги ПФ–3780-сон Фармони амалга ошмасдан қолиб кетди.

Қурултой эшиттиришида қатнашган фермер¸ ҳуқуқшунос ва сиëсий таҳлилчилар «Мирзиëев фармони ҳам ҳаëтга жорий бўлиши ва легитимлик касб қилиши учун Конституцияга ўзгартириш киритилиши зарурлигини» уқдиришди.

XS
SM
MD
LG